II. Шахснинг ривожланишига таъсир этувчи омиллар Инсон шахсининг ривожланишидаги табиий ва ижтимоий
боғлиқлик тўғрисидаги илмий назариялар маълум жиҳатдан ҳал
этиб
берилган.
Бу
муаммолар,
айниқса,
француз
материалистлари қарашларида алоҳида ўринни эгаллайди.
Жумладан, А.К.Гельвеций, инсон бутунича тарбияга боғлиқ ва
унинг маҳсули ўлароқ, у бошқалардан характери билан ажралиб
туради. Одамларнинг бир-биридан фарқи табиий хусусиятлари
туфайли, деган назарияни инкор этади. Кишилар ўртасидаги фарқ
фақат тарбия туфайлигина бўлиши мумкин, деб ҳисоблайди.
Д. Дидро: «Кишилар ўртасидаги фарқ фақат тарбиягагина
боғлиқ бўлиб қолмасдан, балки бунда табиий хусусиятларнинг
фарқи ҳам каттадир».
Уларнинг қарашларида шахс муаммоси бир томонлама ҳал
этилади.
Инсон табиатнинг бир бўлаги ҳисобланиб, у туғилишида
маълум биологик фонд билан дунёга келади, маълум нерв
системаси ва баъзи хусусиятлар болага ота-онадан ўтади. Лекин
бу куч, имкониятлар, туғма хусусиятлар ва қобилиятлар маълум
ижтимоий муносабатлар системасида рўёбга чиқади ва
ривожланади. Шахс ривожланиши тўлалигича ирсиятга боғлиқ деб
қаровчилар: америкалик психолог Э.Торндайк, Д. Дьюи, А. Комбс,
немис Шопенгауэр, италян Ч. Ломброзолардир. Ғарбий
германиялик Г. Вальтер «Қобилиятли болаларнинг мактабда
илгарилаб кетишида социал тафовутлар» (1959) китобида,
қобилият муҳим ва у ирсиятга тўлалигича боғлиқ, деб ҳисоблайди.
27
Шунингдек,
ижтимоий
муҳитгина
шахс
камолотини
таъминловчи асосий омил, деб фикрловчилар ҳам унинг
тараққиётини бир томонлама характерлайдилар.
Ирсият ва муҳитнинг шахс ривожланишидаги роли, аҳамияти
нимада? У ҳолда қайси омил шахс камолотини белгиловчи
асосий, етакчи омил бўлиб майдонга чиқади?