Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Братарвахш томонидан ўлдирилади. Лекин унинг таълимоти 
Ислом таълимоти тарқалгунича Ажам ўлкаларида асосий дин 
сифатида сақланиб қолди. 
Нима учун ўша даврларда зардуштлик - якка худолик ғоясига 
алоҳида эътибор берилган? Чунки бу ғоя туфайли кўп ғоявий, 
сиёсий, маданий, ахлоқий масалалар тартибга солинди, мазкур 
ғоя кейинчалик ҳам фан-маданиятнинг ривожига ўз таъсирини 
кўрсатди. 
Грек олими Плиний «Авесто»ни 2 миллион байтдан иборат 
деган эди. Бу китобдан қадимги халқлар маросими, урф-одатлари, 
эътиқоди, ибодатлари тўғрисида ягона сюжетлар, Жамшид, 
Каюмарс, Митра, Анахитпа, Ардивиссура, Заххок, Фаридун, 
Баҳром сингари кўплаб мифологик образлар, ривоятлар билан 
боғлиқ атамалар тўғрисида маълумот оламиз. 
«Авесто»да тиббиёт тўғрисида фикрлар илгари сурилади: 
1. Ташрех (анатомия) ва мизон (физиология). 
2. Беморликнинг олдини олиш йўллари. 
3. Касалликлар ҳақидаги маълумотлар. 
4. Беморларни даволаш йўллари. 
5.Табиблар ахлоқи ва табобатга оид қонун-қоидалар 
ҳақида фикр юритилади. 
Бу китобда, шунингдек, экологик масалалар ва уларни ҳал 
этиш йўллари айтилади. 
1. Ахлат, ифлос нарсалар кўмиш йўли билан сақланиши. 
2. Оташ, иссиқлик ва совуқлик йўли билан йўқотиш. 
3. Кимёвий йўл: кул, сирка, шароб, турли гиёҳларни 
тутатиш йўли билан сақлаш. 
Жарроҳликда асл шаробга наша қўшиб бериб, беҳуш қилиш 
орқали операция қилинган, Буқротнинг табиблар қасамёди 
ҳақидаги фикридан бир неча аср илгари «Авесто»да табибларнинг 
махсус қасамномаси келтирилган, шунингдек, табобат рамзи - 
илон заҳар сочаётган идиш - жом тасвири ҳам илк бор шу китобда 
тасвирланган. 
Умуман, олганда қадимги аждодларимиз яратган «Авесто» 
энг қадимги ноёб ҳазинадир. Унда оламдаги барча - диний, 
дунёвий, табиий, тиббий фанлар бўйича теран мулоҳазалар 
мавжуд. 


39 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling