дастури»ни қабул қилишдан кўзланган мақсад
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» «Таълим тўғрисида»ги
Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳолда
ишлаб чиқилган бўлиб, миллий тажрибани таҳлил этиш ва таълим
тизимининг жаҳон миқёсидаги ютуқлари асосида тайёрланган
ҳамда юксак умумий касб-ҳунар маданиятига, ижтимоий ва
ижодий фаолликка, ижтимоий-сиёсий ҳаётда мустақил равишда
мўлжални тўғри олиш маҳоратига эга бўлган, истиқбол
вазифаларини илгари суришга, ҳал этишга қодир бўлган
кадрларнинг янги авлодини шакллантиришга йўналтирилгандир.
Мазкур дастурнинг мақсади таълим соҳасини тубдан ислоҳ
қилиш, уни ўтмишдан қолган мафкуравий қарашлардан ва
сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик
давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талабларга
жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий
тизимини яратишдир.
II.
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатинннг
асосий принциплари
Таълим Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий тараққиёти
соҳасидаги устувор вазифа деб эълон қилинди. Таълим
соҳасидаги
давлат
сиёсатининг
асосий
принциплари
қуйидагилардан иборат:
- таълим-тарбиянинг
инсонпарвар,
демократик
характерда эканлиги;
- таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг
мажбурийлиги;
- ўрта
махсус, касб-ҳунар таълимининг йўналиши:
академик лицейда ёки касб-ҳунар коллежида ўқишни
танлашнинг ихтиёрийлиги;
- таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
- давлат
таълим стандартлари доирасида таълим
олишнинг ҳамма учун очиқлиги;
-
таълим
Do'stlaringiz bilan baham: |