таълимоти эътиборга лойиқдир. Унинг концепциясига кўра,
боланинг ақлий ривожланишида иккита босқич катта ўринни
эгаллайди.
Биринчидан, бола маълум топшириқларни мустақил
бажаради. Буни бола психик функцияларининг ривожланиш
босқичи деб ёки муҳим ривожланиш босқичи, деб айтиш ҳам
мумкин. Бола тақлид орқали катталар раҳбарлигида кўпроқ
нарсани тушуниб бажаришга киришади. Бу энди ақлий
ривожланишнинг иккинчи босқичидир. Иккинчи ва биринчи
босқич ўртасидаги фарқ боланинг яқин ривожланиш зонасини
белгилаб беради.
Бола бугун катталар ёрдамида қилган нарсаларини эртага
ўзи мустақил бажаради. Бу эса боланинг кейинги кунини, унинг
динамик ривожланиш ҳолатини аниқлаб олиш имконини беради.
Ривожланишнинг сифат ўзгариши шахс психик фаолиятининг
сифат ўзгариши билан боғлиқ.
Бу ўринда ҳар қандай фаолиятнинг асоси бўлган мотивлар
масаласига эътиборни қаратмоқ керак. Мотивлар қанчалик
чуқурлаштирилса (хоҳ ижтимоий, хоҳ шахсий бўлсин), фаолият
самараси, яъни таълим-тарбия натижаси шунчалик юқори бўлади.
Демак, тарбиячи тарбияланувчи эҳтиёжини янада оширмоқчи,
қизиқишини кучайтирмоқчи, унинг кучли хоҳишини уйғотмоқчи
бўлса, белгиланган мақсадни ихтиёрий, бевосита фаолиятга (бола
томонидан) айлантиришни истаса, демак, унинг (фаолият, мақсад)
мотивларини, бола эҳтиёжига жуда яқин ёки бевосита хоҳиши
даражасида кучайтириши керак.
Унинг аксича йўлга қўйилган фаолият ҳиссиз, мажбурий
тарзда, ҳеч қандай хоҳишсиз бажарилади.
Бу эса бола ривожланишига акс таъсир кўрсатади.
6-
боб. «ТАЪЛИМ ТЎҒРИСИДА»ГИ ҚОНУН ВА
«КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ МИЛЛИЙ ДАСТУРИ»
I.
«Таълим тўғрисида»ги Қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий
31
Do'stlaringiz bilan baham: |