Тақризчилар: доцентлар Н


II.  Ислом динининг кириб келиши. «Қуръон» китобининг


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. 
Ислом динининг кириб келиши. «Қуръон» китобининг 
аҳамияти 
Исломнинг кириб келиши, «Қуръон» китоби ислом дунёсида 
алоҳида аҳамият касб этади. 
Ҳар бир мусулмон бешта рукнни бажариши зарур. 
1. «Ла 
илаҳа иллаллоҳ ва Муҳаммаду-р-расулуллоҳ» 
деб шаҳодатлик бериш. 
2. Намоз ўқиш. 
3. Закот бериш. 
4. Рўза тутиш. 
5. Имконига кўра ҳажга бориш. 
Пайғамбар Муҳаммад ибн Абдуллоҳ (570-632)нинг тўрт 
чориёри: 
1. Абу Бакр-ас-Сиддиқ (632-634 й.)*
1

2. Умар ибн-Хаттоб (634-644 й.)*. 
3. Усмон ибн Аффон (644-656 й.)*. 
4. Али ибн Абу Толиб (656-661)*лар 23 йил давомида 
хат-саводи борлиги учун «Қуръон» оятларини ёд олиб ва 
хат билан битганлар. 
«Қуръон»ни биринчи бўлиб саҳобалардан Зайд ибн Собит 
кийик терисига саҳифалаган. Учинчи халифа Усмон уни 6 нусха 
кўчиртириб, турли шаҳарларга юборган. «Қуръон» сўзи арабча 
«Қироат» дегани бўлиб, 114 сурадан иборат. «Қуръон»даги 
«Зумар» сурасининг 18-оятида шундай фикрлар бор: «Менинг 
бандаларимга - сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни 
нажотга элтувчи, рост сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар 
беринг! Ана ўшалар Аллоҳ ҳидоят қилган зотлардир ва ана 
1
Қавслар оралиғида чориёрлар халифалик қилган йиллар кўрсатилган.


42 
ўшаларгина ақл эгаларидир». 
Кўриниб турибдики, Исломда билим, ақл инсон камолотининг 
мезони ҳисобланиб, инсон кўриш, эшитиш, ақлни ишлатиш 
воситасида билиш қобилиятига эга бўлади, дейилган. 
III. 
«Қуръон»даги оятлар ва уларда илгари 
сурилган қоидалар 
«Қуръон»да эҳсонга лойиқ кишиларга, биринчи навбатда
ота-оналар киритилади ва ота-она ҳақи белгилаб берилади. «Ал-
Исро» сурасининг 23-24-оятларида ота-онага яхшилик қилиш 
Аллоҳ таолога ибодат қилишдан кейин иккинчи вазифа сифатида 
таъкидланади. 
Мазкур оятларда энг олий инсоний муомала қоидалари 
сифатида қуйидагилар белгиланган: 
• Ота-она ҳаракатининг фарзандга малол келмаслиги. 
• Ота-она билан гаплашганда уларга оғир ботадиган сўз 
айтмаслик. 
• Ота-онага эҳтиром бажо келтириш. 
• Ота-онага раҳм-шафқат қилиш. 
• Уларнинг ҳаққига дуо қилиш. 
«Қуръон»да сабр ҳам эҳсон билан бир қаторда саналади. 
«Эй Муҳаммад, машаққат ва озорга сабр қилинг! Зотан, 
Аллоҳ чиройли амал қилувчиларнинг ажр-мукофотларини зоя 
этмас», дейилади «Худ» сурасининг 115-оятида. 
Масалан, шижоат қийинчиликларга сабр қилиш натижасида 
намоён бўлса, иффат шаҳвоний ҳирсга сабр қилишдан иборат; 
ҳалимлик жаҳлга сабр қилиш мезони сифатида талқин этилади. 
Яна бир олий сифат бу садоқатдир, деб таълим берилади 
«Қуръон»да. Олижаноблик руҳий ҳолат бўлиб, инсон камолотини 
кўрсатувчи хислатдир, дейилади «Хажр» сурасининг 9-оятида. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling