Тақризчилар: доцентлар Н


IV.  Сўфийлик ва унда илгари сурилган ғоялар


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

IV. 
Сўфийлик ва унда илгари сурилган ғоялар 
Сўфийлик VIII аср охири ва IX аср бошларида пайдо бўлган. 
Мусулмон мамлакатларида, айниқса, Ўрта Осиёда кенг тарқалган 


46 
оқим ҳисобланади. 
Сўфийлик бутун Шарқ маънавий ҳаётида комил инсон 
ҳақидаги ғояларнинг шаклланишида муҳим рол ўйнади. 
Сўфийлик назариясига кўра дунё - бутун олам, худонинг 
мужассамланиши. 
Худо барча кўринадиган нарсаларда мавжуд, нарсалар эса 
худода мавжуд. Дунё - дунёвий руҳ шаклида бутун оламга 
тарқалган худо сингари ягонадир. Инсон ана шу руҳнинг бир 
қисми, эртами-кечми у билан қўшилади. 
Сўфийликнинг амалий қисми ахлоқий меъёрлар ва ҳулқ-
атвор қоидаларининг муайян тизимидан иборат бўлиб, бу меъёр 
ва қоидалар худбинлик ва шахсий манфаатлардан ўзини тийишни 
талаб этади. 
Сўфийликда уч оқим мавжуд: 
Биринчи оқим: Мансур Халлож. Фаридуддин Аттор, 
Жалолиддин Румий. Булар умуминсоний ғояларни илгари 
сурадилар. 
Иккинчи оқим биринчиларнинг ғоясини исломлаштирадилар. 
Булар Имом Ғаззолий (1058-1111 й.), Аҳмад Яссавийлардир 
(1041-1166 
й.). 
Учинчи оқим: Нақшбандия таълимоти. 
Биринчи таълимотда дунёни ҳиссий англаш устун турса
иккинчи таълимотда сўфийликнинг асл моҳиятини амалиёт 
орқалигина англаб етиш мумкин, дейилади. 
Учинчи 
таълимотнинг 
асосчиси 
Хожа 
Абдулҳолиқ 
Ғиждувоний Хожагон (кейинчалик Нашқбандия) ҳисобланади 
(1103-1220 
й.). 
Муҳаммад ибн Муҳаммад Фазл Бухорий - Баҳовуддин 
Нақшбанд 1318 йилда Бухорога яқин Қўшки, Ҳиндувон қишлоғида 
туғилди. Баҳовуддин Нақшбанд Нақшбандия тариқатининг 
асосчиси. 
V. Нақшбандийлик таълимоти ва ундаги тарбиявий ғоялар 
Нақшбандия таълимотининг бошқа таълимотлардан фарқи 
нималардан иборат? 
1. Бу таълимот, асосан, ҳалол меҳнат қилиш орқали кун 
кечиришни тарғиб қилади. Яъни: «Дил ба ёру, даст ба кор» (Дил 
Аллоҳда, қўл ишда). 
2. Бу ғоя тарафдорлари ичида Жомий ва Алишер Навоий ҳам 


47 
бўлган. Бу ғоя намоёндалари «Зикри алония» (овоз чиқариб зикр 
тушиш)дан, «Зикри хуфия» (Аллоҳни овозсиз юракдан айтиш)ни 
афзал билганлар. 
3. Нақшбандий 
сулукидаги 
валийлар 
беморлардан 
касалликни тортиб, сўнг бу касалликни ўзларидан чиқариб 
ташлаганлар. 
4. Нақшбандийлар кароматфурушликка йўл қўймаган, ҳар 
қандай бидъатга қарши турган. Авлиёлар куч-қувватини фақат 
илм-фан ривожига, халқни маънавий-руҳий поклашга, зулм ва 
бидъатлардан 
халос 
бўлишга 
сарфлаганлар. 
Нашқбанд 
авлиёлари бошқалардан ана шу 4 жиҳатдан фарқланади. 
Хулоса қилиб айтганда, Нақшбандия тариқати Ғиждувоний ва 
Яссавий таълимотини бирлаштирди. 
Демак, сўфийлик - бу мурувват, меҳнат, қаноат, диёнатдир. У 
инсон ҳулқидаги барча иллатлар билан курашишни тарғиб қилади. 
Сўфийлар инсон маънавий-руҳий комилликка эришиш учун 
тўрт босқични ўтиши керак, деб ҳисоблайдилар: 

Шариат: диний маросимлар ва шариат 
ақидалари - тақволарини айнан бажариш шариат 
қонунидир. 

Тариқат: нафсни тийиш, хушнудлик - яъни 
фано, 
ўздан 
кечиш, 
кўнгилни 
поклаб, 
руҳни 
нурлантирувчи фаолият. 

Маърифат: 
ҳамма 
нарсанинг, 
бутун 
борлиқнинг асоси худо эканини англаб етиш. Шунда у 
Ориф, яъни билимли, худони танийдиган бўлади. 

Ҳақиқат: бунда сўфий худонинг даргоҳига 
эришади, васлига восил бўлади, у билан бирлашади, шу 
билан инсон фоний, яъни аналҳақ бўла олади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling