Тақризчилар: доцентлар Н


II.  Хоразмшоҳ давлати ва Маъмун академияси


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. 
Хоразмшоҳ давлати ва Маъмун академияси 
 
XI 
аср бошида Хоразм шоҳи Маъмун ўз саройида кўплаб 
забардаст олимларнииг иштирокида «Байтул ҳикма» очган. У ерда 
Беруний, Ибн Сино, тарихчи Мискавайх, риёзатчи Абу Наср ибн 
Ироқ, файласуф ал-Масихий, табиб Абдулхайр Ҳаммор ижод 
қилган. 
Салжуқийлар даврида Алп Арслон Муҳаммад подшолигида 
унинг 
вазири 
Низом 
ул-Мулк 
машҳур 
сиёсий 
арбоб, 
маърифатпарвар (1018-1092 й.) инсон бўлган. 
 
III. 
Уйғониш даврида илм-фандаги уч йўналиш 
 
Шарқ Уйғониш даврида илм-фан ривожи уч йўналишда 
бўлди: 
1. Математика-тиббиёт йўналишида Хоразмий, Ал-


50 
Фарғоний, Беруний, Закариё Ар-Розийлар кимё, тиббиёт; 
Ибн Сино табобат; соҳасида ижод қилдилар. 
2. Ижтимоий-фалсафий йўналишда Фаробий, ал-
Киндий, Ибн Сино, Заҳириддин Байхақий, Наршахий каби 
олимлар, фалсафа, тарих, мантиқ; руҳшунослик, нотиқлик 
ва бошқа фанлар соҳасида ижод қилганлар. 
3. Таълимий-ахлоқий йўналишга қомусий олимлар ижоди 
мисол бўла олади. Масалан: «Фозил одамлар шаҳри», «Бахт-
саодатга эришув ҳақида», «Ахлоқ ҳақида рисола», «Иш 
рисоласи», «Ҳибатул ҳақойиқ», «Қобуснома», «Ахлоқий Носирий», 
«Гулистон», «Бўстон», «Маҳбубул ул-қулуб» ва бошқа шу каби 
педагогик асарлар ана шулар жумласидандир. 
Мазкур таълимий-ахлоқий асарларда инсоннинг маънавий 
камолга етишуви юксак ҳулқ-одоб, илм-фанни эгаллаш 
асосидагина амалга оширилиши мумкин, деган ғоя илгари 
сурилади. Илмий билимга асосланган услуб шаклланди. 
Натижада, ақлий тарбия олимлар эътиборида бўлди. Бу услубни 
асослашда Хоразмий, Фаробийлар хизмати катта эди. 
Аслини олганда, Шарқ Уйғониш даври таълимий-ахлоқий 
қарашларининг асоси Исломнинг умуминсоний ва ўзига хос ҳақ-
ҳуқуқларига, талаб ва тамойилларига бориб тақалади. 
Бундай асарлар Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибатул-ҳақойиқ», 
Жомийнинг «Баҳористон»идир. 
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
ислом 
динининг 
ёйилиши 
марказлашган 
Араб 
халифалигида 
илм-фан 
тараққиёти, 
иқтисодий-ижтимоий кжсалиш, Мовароуннаҳр ва Хуросонда IХ-ХI 
асрларга келиб рўй берган маънавий кўтарилиш «Шарқ 
ренессанси» - уйғониш даврини бошлаб берди. Бу ўз навбатида 
бутун Шарқда бўлгани каби Мовароуннаҳрда ҳам илм-фан, 
маърифатнинг ривожланишига ва оламга машҳур кўплаб олим, 
мутафаккирлар етишиб чиқишига асос бўлди. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling