Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

III. 
ТАЪЛИМ НАЗАРИЯСИ 
15-
боб. ЎҚИТИШ ЖАРАЁНИ ВА УНИНГ МОҲИЯТИ 
I. 
Ўқитиш жараёни ҳақида умумий тушунча 
 
«Дидактика» сўзи грекча «дидактикос» сўзидан келиб 
чиқиб, ўқитаман, ўргатаман деган маънони билдиради. Бу 
термин адабиётларда XVII асрлардан кенг қўлланила бошланди. 
Ўша вақтда буюк чех педагоги Я.А.Коменский ўзининг асарини 
«Буюк дидактика» деб атади. 
Педагогика фанида дидактика ўқитиш ва таълим 
назарияси демакдир. Дидактика ўқитишнинг қонуниятларини 
ўрганиб, у «нимани ўргатиш» ва «қандай ўргатиш» деган 
саволларга жавоб беради. 
Барча 
таълим 
муассасаларида 
ўқитиш, 
аввало, 
ўқувчиларнинг ақлий ривожланишига таъсир кўрсатади. Шу 
сабабли 
ҳам 
дидактика 
баркамол 
шахсни 
ривожлантиришнинг ажралмас қисми бўлган ақлий тарбия 
моҳиятини очиб беради. 
Дидактика ҳамма предметлар учун характерли бўлган 
ўқув жараёнининг умумий қонуниятларини очиб беради. 
Билим - инсониятнинг умумлаштирилган тажрибаси. 
Билим - борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни, табиат ва жамият 
қонунларини англаб етиш маҳсулидир. 
Дидактиканинг 
баҳс 
мавзуси 
ўқитувчи 
ва 
ўқувчи 
фаолиятини, 
уларнинг 
вазифаларини, 
улар 
ўртасидаги 
муносабатларни ўқув жараёнининг иштирокчилари сифатида 
қараб чиқиш ҳисобланади. 
Ўқитиш жараёнининг моҳияти билиш жараёнининг қарама-
қаршилигидадир. 
Ўқитиш жараёни деганда ўқувчиларни билим, кўникма ва 


61 
малакалар билан қуроллантиришга, уларнинг ривожланиши ва 
тарбиясига қаратилган умумий мақсадни амалга ошириш учун 
ўқитувчи ва ўқувчиларнннг биргаликдаги мураккаб меҳнати 
жараёни тушунилади. 
Дидактика педагогиканинг бир қисми сифатида - умумий 
дидактика ва методика, хусусий дидактикага ажратиб ўрганилади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling