Тақризчилар: доцентлар Н


Лекин билиш диалектикасининг моҳияти, энг аввало


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Лекин билиш диалектикасининг моҳияти, энг аввало, 
унинг ички қарама-қаршилигидадир. Дунёдаги барча жараёнлар 
билиш шартларида, уларнинг ички ҳаракатида, ўз-ўзининг 
ҳаракатида, барча зиддиятларнинг ўзаро боғлиқлигидадир. 
Шунингдек, 
билиш 
ўзгарувчанликда, 
ривожланишда, 
узлуксизликда, сакровчан, доимо бир кўринишдан иккинчи 
кўринишга ўтиб туришда намоён бўлади. 
Билиш тафаккурнинг объектга доимий 
тўхтовсиз 
яқинлашувидир. Табиатнинг инсон онгидаги инъикосини «ўлик», 
«абстракт», ҳаракатсиз, қаршиликсиз бир нарса деб эмас, балки 
доимий ривожланишдаги, доимий қарама-қаршиликдаги ва уни 
ҳал этишдаги жараён деб билиш керак. 
Шунинг учун ҳам биз, юқоридаги методологик асосга 
таяниб, илмий ҳақиқатларни ўқувчилар томонидан ўзлаштириш 
қандай кечаётганлигини, ўқувчи ўзлаштиришнииг қайси босқичида 
турганлигини, 
билиш 
жараёнида 
уларнинг 
ҳаракатидаги 
зиддиятлар нимадан иборатлигини аниқлашимиз зарур. 
Психологлар 
ва 
дидактикашунослар 
томонидан 
исботланишича, ўқувчи шахсий тажрибаси ва илмий билимлар 
ўртасидаги, билиш вазифаларини аниқлаш зарурияти билан уни 
ҳал этиш имкониятлари ўртасидаги қарама-қаршиликларда жонли 
билиш жараёни ётади. Бунда ўқувчи бутун имкониятларни 
(интеллектуал тажрибани) ишга солиб, бу зиддиятдан чиқиб 
кетишга ҳаракат қилади. 


64 
Энг муҳими, бизнинг вазифамиз шу масалани ҳал этишда 
учрайдиган зиддиятларни излаб топиш, аниқлаш, сўнг шу қарама-
қаршиликларни 
ҳал 
этиш 
имкониятларини, 
йўлларини, 
шартларини очиб беришдан; ўқувчиларнинг фаол билиш 
жараёнини ташкил этишга ундовчи ички интилиш, эҳтиёжни юзага 
келтирувчи қўзғатувчи воситаларни излаб топишдан иборат. 
Худди шу қўзғатувчи ўқитиш жараёнини ҳаракатга келтирувчи куч 
бўлиб майдонга чиқади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling