Ўқитиш жараёнини ҳаракатлантирувчи асосий қарама-
қаршиликлар доимий мураккаблашиб, қийинлашиб бораётган
талаблар билан ўқувчилар имкониятлари (билим даражаси,
ривожланганлиги, мотивлар, усулларни эгаллаш даражаси)
ўртасидаги зиддиятлардир. Бу қарама-қаршилик ўзини мазмун
(билим, кўникма)да, қўзғатувчи усуллар ва операциялар (билиш
усуллари)да намоён этади.
Бу қарама-қаршиликлар қуйидагилардир:
1.
ўқувчиларнинг олдинги билимлари даражаси
билан
янги билимлар ўртасидаги;
2.
билимлар билан уни қўллаш ўртасидаги;
3.
янги қўйилаётган талаблар билан олдин
ўқувчиларда
мавжуд
бўлган
билиш
ва
ўқитишга
муносабат
ўртасидаги;
4.
янги билиш вазифаларини ҳал этиш учун
илгари сурилаётган методлар билан олдин эгалланган
эски билиш усуллари, йўллари ўртасидаги зиддиятлар.
Ҳар қандай билиш амалий жараёнда рўй беради, чунки
амалиёт назарий билишдан юқоридир, яъни у фақат умумийлик
қийматига эга бўлибгина қолмай, балки бевосита воқелик
қийматига ҳам эгадир. Жонли мулоқотдан абстракт тафаккурга ва
ундан амалиётга - ҳақиқатни билишнинг, объектив реалликни
билишнинг диалектик йўли мана шу.
Сезиш онгнинг ташқи дунё билан бевосита боғланишидир,
ташқи таъсир энергиясининг онг фактига айланиш жараёнидир.
Идрок воқеликдаги мавжуд нарса ва ҳодисаларнинг инсон
онгида яхлит ҳолича акс этишидир.
Тасаввур сезги ва идрок қолдирган из бўлиб, у бош мия
пўстлоғининг пластиклиги туфайли одам онгида узоқ вақт
65
сақланиб қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |