Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тушунтириш-иллюстратив ўқитиш
- Муаммоли ўқитиш
ажратиш мумкин.
Шунга кўра ўқитувчи билан ўқувчилар фаолияти ва ўзаро ҳаракати ўқитишнинг бир нечта кўринишларида қандай кечишини кўздан кечирамиз: Тушунтириш-иллюстратив ўқитиш Бу шундай содир бўлади: Ўқитувчи Ўқувчи Турли кўргазмали воситалардан фойлаланнб, билим ва кўникмаларнинг янги элементлари ҳақида ўқувчиларга маълумот беради. Энг муҳим ҳолатларни тушунтиради, ўқув ахборотларини англаб етишни ташкил этади. Билимларнинг умумлаштирилишини ташкил этади. Ўқув материални қайтариш, қиёсий тушунтириш, назорат орқали билимни мустаҳкамлашнн ташкил этади. Турли амалий характердаги вазифаларни қўйиш, машқлар, меҳнат топшириқларини бажариш орқали олинган билимларни амалда қўллашни ташкил этади. Ўқув материалини қабул қилади. Энг муҳим ҳолатларни ўзлаштиради, материалнинг дастлабки кўринишини аниқлайди. Англаб етиш учун турли усулларни қўллайди ва ўқув материалининг тушунарли бўлишига эришади. Эслаб қолишнинг турли усулларини қўллаш орқали янги материални қайтариш йўли билан мустаҳкамлайди. Машқлар бажаришда меҳнат топшириқларини бажаришда, ҳаётий масалаларни таҳлил этишда ўрганганларини қўллайди. Бу ўринда материал мазмуни изчил, системали тарзда бериб борилади. Муаммоли ўқитиш Ўқитишнинг муаммоли кўринишида ўқитиш ва ўзлаштириш 72 қуйидаги тарзда кечади: Ўқитувчи Ўқувчи Савол, тажриба кўринишларида муаммоли вазифаларни ўқувчилар олдига қўяди. Ўқувчилар томонидан қўйилган вазифалар муҳокамасини ташкил этади. Ҳал этишда зарур бўлган вазифалар, илгари сурилган вариантлар қанчалик тўғри эканлигини исботлашни таклиф этади. Ўқувчидан янги ўзлаштирган билимлари тўғрисидаги хулосаларнинг тўғрилигини таҳлил қилиб беришни сўрайди. Агар хулосалар хато бўлса, ўша хатоларнинг содир бўлиш жараёнини таҳлил қилишни таклиф этади ва аниқлаштирилган ёки конкретлаштирилган вазифаларни қўяди. Вазифаларни ҳал этишда олинган натижаларни умумлаштиради, ютуқларни рағбатлантиради ва йўл қўйилган камчиликларни кўрсатиш орқали муаммоли фикрлаш жараёнини такомиллаштириб боради. Янги билимларни мустаҳкамлаш мақсадида саволлар қўяди. Олинган билимларни амалда қўллаш учун машқлар таклиф этади. Вазифаларни қабул қилади ва уларни ҳал этиш мумкин бўлган йўлларни тушунтириб беради. Ушбу вазифаларни ҳал этишнинг мумкин бўлган вариантларини айтади. Вазифаларни ҳал этишда вариантлардан бири энг маъқул эканлигини исботлайди. Янги ўзлаштирган билимларини хулосалайди ва умумлаштиради. Вазифаларни тўғри ҳал этиш йўлларини излаб топади. Мавзу бўйича энг ихчам хулосаларни ўзлаштиради. Хулосаларни қайтариш, ўз-ўзини назорат этиш орқали олинган билимларни мустаҳкамлайди. Олинган билимларни амалда қўллаш бўйича машқ ва топшириқларни бажаради. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling