74
жараёни ва ўқитувчи фаолиятининг муҳим томонларини
кўрсатади.
Ўқитиш принциплари - бу, мулоҳазага асосланган тушунча
эмас. Балки у ўқитиш амалиётини
умумлаштириш асосида пайдо
бўлади ва унда объектив қонуниятлар ўз ифодасини топади.
Лекин принцип тушунчаси, бошқа
тушунчалар каби, фанда
замон, мақсад аниқлигига кўра ўзгариб боради. Масалан,
Я.А.Коменский даврида, сенсуализм (ҳислар) фалсафаси нуқтаи
наэаридан, ҳислар орқали билишга қараб
боришга асосланган
кўргазмалилик биринчи ўринда турган.
Ҳозирда ўқитиш принциплари тарбия жараёни билан ягона
диалектик асосга қурилган. У мактаб олдига қўйилган аниқ
вазифаларга қараб белгиланади ва унга жавоб беради. Ўқитиш
принциплари ўқитиш жараёнида ўқитувчи ва ўқувчининг
биргаликдаги фаолиятида ўз ифодасини топади.
Ўқитиш принциплари ўқитиш қоидаларидан фарқ қилади.
Ўқитиш қоидалари ўқитиш принципларига бўйсунади, уни
тўлдиради, мазмунини оширади. Масалан, ўқитишнинг фаоллик
принципида ўқувчиларни
фаол фаолиятга тортиш учун, аввало,
бутун синфга савол бериш, сўнг битта ўқувчидан сўраш керак. Бу
келтирилган фикр фаоллик принципини амалга оширишдаги
қоидадир.
Ўқитиш принципларининг ривожланиши бутун ўқитиш
жараёнининг ривожланиши билан бир вақтда
боради ва шунга
кўра уларнинг ўрни ўзгариб туради.
Тарбия ва ўқитиш принципларини қиёслаш шуни кўрсатадики,
ушбу принципларнинг кўпчилиги тарбия жараёнига тўғридан-тўғри
алоқадор бўлибгина қолмай, балки таълим жараёнига ҳам
алоқадор. Бу қонуниятдир. Чунки ягона педагогик жараёнда
тарбия ва таълим ўзаро бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: