76
исботланган билимлар бериб борилади.
Дидактик тизим илмий тизимдан шуниси билан
характерланадики, у фан тизимини айнан такрорламайди,
балки унга хос бўлган мантиқ ва билимлар тизимини
сақлайди. Яъни олдинги эгалланган билим кейингисига йўл,
кўприк бўлиб хизмат қилади, илмий тушунчалар билан
умумий қонуниятлар ўртасидаги ички алоқа очиб берилади.
Шунга кўра, предмет бўйича, билимлар тизими, йиллар
давомида ўқув материалларининг жойлашуви ўқувчиларнинг
ривожланиб
бораётган
психологик
хусусиятлари
ва
имкониятларига мос келиши шарт.
Тизимлилик
(системалилик)
материаллар
жойлашувининг мантиқий изчиллигини ҳам таъминлаши
шарт.
III. Онглилик ва фаоллик принципи
Ушбу принцип ўқувчиларнинг билиш фаолиятида етакчи
ҳисобланиб, унга доимо амал қилиш керак.
Ушбу масалага кейинги вақтларда алоҳида
эътибор
бериляпти. Чунки ушбу принцип таълим жараёнига ёндашишнинг
барча томонларини муваффақиятли ҳал этади.
Бутун муаммоли таълим ўқувчилардан билимларни фаол
ўзлаштиришни, қонуниятларни, фаннинг асосий ғояларини,
жараён ва ҳодисаларнинг пайдо бўлишини онгли тарзда
ўзлаштиришни талаб этади.
Мактабдаги дифференциялаштирилган таълим ўқитиш
жараёнида
ўқувчиларнинг
реал
имкониятларига
таяниб,
келажакда бўш ўқувчиларни яхши ўзлаштирадиганлар даражасига
етказишдан, онгли ўзлаштирувчиларни
олган билимларини фаол
таҳлил қила олишга ўргатишдан иборат.
Программалаштирилган таълим - ўқувчиларни мактабда
қадам-бақадам ақлий операциялардан қиёслаш, тавсифлаш,
анализ, синтез каби фаол таҳлил этишга ўргатиб боришдир.
Do'stlaringiz bilan baham: