Тақризчилар: доцентлар Н


V. Билимларни мустаҳкам ўзлаштириш принципи


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

V. Билимларни мустаҳкам ўзлаштириш принципи 
 
Мустаҳкам ўзлаштириш принципи таълимнинг ўзига хос 
хусусиятларини характерлаб беради ва у олдин кашф этилган 
ҳақиқатларни 
эгаллашга 
йўналтирилган. 
Бу 
жараённи 
такомиллаштириш эса олдин эгалланган билим, кўникма ва 
малакани мустаҳкамлаш орқали амалга оширилади. 
Хотира мустаҳкам ўзлаштиришнинг психологик асоси бўлиб 
хизмат қилади. Хотира жараёнининг қонуний асоси қайтариш, 
мустаҳкамлаш, олдин ўзлаштирганларга яна қайтиш, эсдан 
чиққанларни қайта эсга туширишдан иборат. Шу билан бирга
мустаҳкам ўзлаштириш принципи нафакат хотирага, балки 
фикрлаш, ҳиссий, иродавий жараёнларга ҳам суянади. 
Хотира танловчи характерга эга, чунки хотирада, асосан, 
энг муҳим, ҳаяжонли, таъсирли, қизиқарли воқеа-ҳодисалар 
қолади. Ҳаяжонли, образли, ранг, тус, маъно берган нарса 
доимо яхши эсда қолади. 


79 
Ҳозирги 
замон 
тадқиқотлари 
шуни 
кўрсатяптики, 
мустаҳкам ўзлаштириш жараёнида ақлий фаолиятнинг 
қиёслаш, турлаш, анализ, синтез, умумлаштириш усуллари 
муҳим рол ўйнайди. Булар тез эслаб қолишга ёрдам беради. 
Ўқитиш жараёнида хотира ривожланиб боради. Фикрлашнинг 
кўргазмали-образли жараёни аста-секин фикрлашнинг мантиқий 
жараёнига қараб боради. 
Амалиётда қайтариш, мустаҳкамлаш, билим, кўникма ва 
малакаларни қўллаш жараёнларида мустаҳкам ўзлаштириш 
принципини амалга ошириш усуллари ишлаб чиқилган: 
1. Такрорланадиган материални бир неча қисмларга 
бўлиб чиқиш, улар бўйича саволлар тузиш, мавзу белгилаш 
ва қисқа тезис шаклига келтириш. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling