Тақризчилар: доцентлар Н


(оралиқ назорат), ЯН (якуний назорат)ларни


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

(оралиқ назорат), ЯН (якуний назорат)ларни ўтказиш муддати, 
улар учун вақтни белгилаш мезонлари, ҳар бир чорак ва 
семестрнинг бошланиши, якунланиши, йиллик якуний ишлар: 
амалиётлар, ҳисоботларни ўтказиш тажриба муддатлари ҳам аниқ 
кўрсатилган бўлади. 
Ўқув режасида, шу ўқув муассасаси характеридан келиб 
чиқиб, махсус курс, семинар, факультатив машғулотлар учун 
алоҳида қўшимча соатлар ажратилган бўлиб, уни қандай 
тақсимлаш ўша ўқув муассасаси ихтиёрига берилади. 
IV. Ўқув дастурлари ва уларнинг тузилишига нисбатан 
қўйиладиган педагогик талаблар 
 
Ўқув дастурлари ҳам ўқув режаси каби мазкур ўқув 
муассасасини ўз таркибига олган вазирликнинг ўқув-услубий 
марказида шу соҳанинг етакчи мутахассислари томонидан 
тузилади ва вазирлик томонидан тасдиқланади. 
Ўқув дастурида ўқитиладиган ҳар бир ўқув предмети 
мазмунининг умумий тавсифи, уларнинг йил ва айрим 
мавзулар бўйича тақсимоти берилади. Ҳар бир ўқув дастури 
тушунтириш хатидан бошланади ва унда ўрганиладиган 
фанга умумий йўналиш берилади, ушбу предметнинг 
тузилишига 
қисқача тавсиф, 
ўқувчилар билан олиб 
бориладиган машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш 
юзасидан услубий тавсиялар баён этилади. 
Ўқув дастури учун ёэилган тушунтириш хатини чуқур ўрганиш 
ва таҳлил этиш ҳар бир ўқитувчи учун мажбурийдир. 
Ҳозирги замон фанларидаги фундаментал асосларни 
назарда 
тутиб, 
ўқув 
материалларини 
йириклаштириш, 
ихчамлаштириш, уларни етакчи ғоя ва илмий назариялар 
атрофида гуруҳлаш, шунингдек, фанлар ўртасидаги интеграцион 
жараённи ҳисобга олиш, дастурни иккинчи даражали ортиқча 
материаллардан ҳоли қилиш, мураккаблаштириш, қайтариқларга 
йўл қўймаслик керак. Дунёқараш йўналишини кучайтириш зарур. 
Предметлараро алоқада объектив дунёни яхлит синтез ҳолида 
қабул қилиш ва тушуниб етиш кўзда тутилади. 


87 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling