Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

 
18-
боб. ЎҚИТИШ МЕТОДЛАРИ 
I. Ўқитиш методлари ҳақида умумий тушунча. Метод, усул ва 
воситалар 
 
Метод - грекча metohodos - бирон-бир нарсани билиш 
йўли дегани. Метод, умуман олганда, маълум мақсадга 
эришиш 
учун 
йўналтирилган 
фаолият 
усуллари 
йиғиндисидир. 
Ўқитиш методлари муаммоси дидактикадаги энг асосий
долзарб масалалардан бири ҳисобланади. 
Бу масаланинг тўғри ҳал этилиши орқали ўқитишнинг барча 
соҳалари самарадорлиги таъмин этилади. Ёш, энди иш 
бошлаётган ўқитувчи ўқувчиларни билмасликдан билишга томон 
етаклаш борасида катта қийинчиликларга учрайди. Қандай йўл, 
усул ёки восита болаларнинг чуқур, мустақил, кенг қамровли 


89 
билим олишини таъминлайди, ижодий фикрлаш сари етаклай 
олади, мустақил билиш фаолиятини йўлга қўя олади? Бу 
масалани ўқитиш методлари ҳал этади. 
Шунга кўра, ўқитиш методлари деб, ўқитувчи ва 
ўқувчиларнинг 
таълим 
вазифаларини 
ҳал 
этишга 
йўналтирилган биргаликдаги фаол фаолиятини йўлга 
қўйишга хизмат қиладиган йўл ва усуллар йиғиндисига 
айтилади. 
Ўқитиш методлари характерига кўра икки томонлама 
кўринишга эга. У: 
А.ахборот ва бошқарув; 
Б.ўқиш, ўрганиш, ўргатиш, назорат ва ўз-ўзини назорат 
қилиш вазифаларини бажаради. 
Ҳар бир метод қатор элементлардан иборат бўлиб, улар 
усуллар деб аталади ва у ушбу методнинг фойдали иш 
коэффициентини, унинг самарадорлигини оширади. 
Масалан, машқ методида ўқувчи бажарган ишларни таҳлил 
этиш, хатоларни кўрсатиш ва ҳ. к. Бу ўринда машқ - бу метод
таҳлил этиш, хатоларни кўрсатиш усуллардир. 
Демак, метод қатор самарали усуллар йиғиндиси ўлароқ, бир 
қатор дидактик вазифаларни бажаради: янги материал билан 
таништиради, билим ва кўникмаларни эгаллаш, уларни 
мустаҳамлаш, амалиётда қўллаш операцияларини бажаришда 
қўлланилади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling