Тақризчилар: доцентлар Н


Таълим мазмунини белгилашда «Таълим тўғрисида»ги


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Таълим мазмунини белгилашда «Таълим тўғрисида»ги 
Қонун, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури», таълимга 
алоқадор давлат ҳужжатлари ва энг муҳими, давлат эҳтиёжи 
ва хусусий эҳтиёж, яъни давлат ёки айрим шахслар 
томонидан қўйилган мақсад методологик асос, маълум 
буюртма ҳисобланади. 
Жумладан, 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
«Таълим 
тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига, «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури»нинг 3-қисми 3.2; 3.3; 3.3.1; 3.3.2; 3.3.3 -
бандларига кўра идоравий бўйсуниши ва мулкчилик 
шаклидан қатъи назар таълим муассасаларининг барча 
турлари учун мажбурий бўлган давлат таълим стандартлари 
(ДТС) белгиланади. Чунки ДТС кадрлар тайёрлаш сифатига
таълим 
мазмунига 
қўйиладиган 
талабларни
таълим 
олувчилар тайёргарлигининг зарур ва етарлича даражасини 
ҳамда таълим муассасаларини битирувчиларга қўйиладиган 
малакавий талабларни; ўқув юкламасининг эарур ҳажмини; 
таълим муассасалари фаолиятини ва кадрлар тайёрлаш 
сифатини баҳолаш тартиби ва механизмини белгилайди. (ДТС 
тўғрисидаги Низом, «Ўзбекистон овози» газетаси, 1998 йил 6 
январ сони). 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, биз таълим турларининг 
мазмунини умумий асосда белгиловчи қуйидаги меъёрларга 
тўхталиб ўтмоқчимиз: 
а) мактабгача таълим. 
Ушбу таълим бола шахсини соғлом ва етук, мактабда ўқишга 


83 
тайёрланган тарзда шакллантириш мақсадини кўзлайди. 
Бу таълим 6-7 ёшгача оилада, боғчаларда ва мулк шаклидан 
қатъи назар, бошқа таълим муассасаларида олиб борилади. 
б) умумий ўрта таълим. 
Бошланғич таълим (1-4-синф) умумий ўрта таълим 
олиш учун зарур бўлган саводхонлик, билим ва кўникма 
асосларини шакллантиришга қаратилган. 
Умумий ўрта таълим (1-9-синф) билимларнинг зарур 
ҳажмини беради, мустақил фикрлаш, ташкилотчилик 
қобилияти 
ва 
амалий 
тажриба 
кўникмаларини 
ривожлантиради, 
таълимнинг 
навбатдаги 
босқичини 
танлашга ёрдам беради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling