Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
ёндашув) кўзда тутилади.
2. 2. Билим ва кўникма даражаси (тўлиқлиги, чуқурлиги ва объективлиги) ҳисобга олинади. 3. 3. Ишчанлиги (узоқ самарали ишлай олиши, енгил, тезкор ишлаши) назарда тутилади. 4. 4. Билиш ва амалий ҳамда мустақил фаолиятидаги фаоллик даражаси ўрганилади. 5. Ҳаракат тезлиги (тез, ўртача, секин); 6. Ўқишга муносабати (ижобий, бефарқ, негатив); 5. 7. Иродавий ривожланиш даражаси ҳам инобатга олинади. Ушбу принципни ўқув жараёнида тўлақонли амалга ошириш ўқитувчининг шу ҳолатда тутган позициясига боғлиқ. Яъни ўқувчининг ўша сифатларини ҳисобга олиб, уни ўқув жараёнида субъектга айлантириш мумкин. Албатта, бу қийин вазифа, лекин амалга оширса бўлади. Ушбу принциплар бир-бирлари билан бевосита боғлиқ ҳолда амалга оширилади. 17- боб. ТАЪЛИМНИНГ МАЗМУНИ I. Таълам мазмунининг умумий тавсифи. Мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими. Олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим 82 Таълим мазмуни ўқитиш жараёнининг муҳим компонентларидан бири ҳисобланади. Бу маълум илмий билимлар, кўникма ва малакалар тизими ҳисобланиб, уни ўзлаштириш ўқувчилар ақлий, жисмоний қобилиятларининг ҳар томонлама ривожланишини, уларда дунёқараш, ахлоқ ва хулқий одатларни шаклланишини ҳамда ижтимоий меҳнатга тайёргарликни таъминлайди. Таълим мазмунида бутун инсоният тўплаган ижтимоий тажрибаларнинг барча элементлари қамраб олинган. Шахсни келажакка тайёрлашга хизмат қиладиган таълимнинг мазмуни ўз мақсади ва характери жиҳатидан қуйидагича турларда ёки кўринишда амалга оширилади: мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими, олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълим. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling