Тақризчилар: доцентлар Н


IV. Ўқитиш жараёнининг тузилиши


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

IV. Ўқитиш жараёнининг тузилиши 
 
Ўқитиш жараёни икки томонлама характерга эга. У ўқитиш ва 
ўқиш ҳамда ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятлари асосига қурилган. 
Ўқитиш жараёнининг таркибий қисмлари: 
1. 
Ўқитиш жараёнининг мақсадли компоненти. Бунда 
педагог ва ўқувчи ўрганиладиган мавзунинг мақсад ва 
вазифаларини англаб етишади. Мақсад ва вазифалар ижтимоий 
жиҳатдан белгилаб берилган бўлиши керак. Ўқитиш жараёнининг 
мақсад ва вазифалари дастур талабларидан келиб чиқиб, шу 
синфнинг ўзига хос томонлари, ўқувчиларнинг билим даражаси
тарбияланганлигини, ривожланишини ҳисобга олади. Шунингдек, 
ўқитувчи ва синф имкониятлари ҳам ҳисобга олинади. 
1. 
2. 
Рарбатлантирувчи мотивни юзага келтирувчи 
компо- 
нент. У ўқувчиларда қизиқиш, қўйилган вазифани ҳал 
этишга эҳтиёж уйғотишга хизмат қилади. Айниқса, ўқувчида 
мазкур билишга эҳтиёж уйғотишда энг муҳимдир. 
2. 
3. 
Ўқитиш мазмуни ўқув режаси, ўқув дастури ва 
дарсликлар билан белгиланади. Шунингдек, айрим дарслар 
мазмуни, қўйилган вазифасига кўра, ўқитувчи томонидан 
конкретлаштирилади ва ҳ.к. 
3. 
4. 
Операцион-фаолият компоненти ўқитиш 
жараёнининг 
бевосита ижро (процессуал) қисмини ифодалайди. У маълум 
метод, шакл ва воситалар орқали амалга оширилади. 
4. 
5. 
Назорат-бошқарув 
компоненти 
ўқитиш 
жараёнида 
ўқитувчи ва ўқувчилар томонидан бир вақтнинг ўзида 
қўйилган вазифалар қай даражада тўғри бажарилаётганини 
текширишни, таҳлил этиш, ўзгартиришлар киритишни ёзма, 
оғзаки, амалий, сўров, синов, имтиҳон кўринишларида 
амалга ошириш имконини беради. Бу ерда ўз-ўзини 


68 
назоратга алоҳида эътибор бериш керак. 
5. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling