Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
Биринчидан, у доим мамлакат, эл-юрт тақдирини ўйлайди,
ҳеч қачон ўз манфаатлари доирасида қолиб кетмайди. Унинг учун халқ бахти, мамлакат даҳлсизлиги, эл-юрт ободлигидан ортиқ бахт йўқ. Иккинчидан, у кўзлаган мақсадларини амалга ошириш учун жамиятга илғор фикрли енгиллик ва эзгулик тарғиботчилари, ҳимоячилари зарурлигини англайди ва доимо уларни излаб топиб, мамлакатни бошқариш ишларига жалб этади. Учинчидан, Кунтуғдининг шахсий фазилатлари ҳам тўлалигича эзгулик меъёрларидан келиб чиқиб тасвирланган. «Қилмишлари тўғри ва феъл-атвори ўнгай, тили чин, ҳалол ҳамда кўзи ва кўнгли бой». Юқорида айтганимиздек, эзгулик ташқи томондан ҳам, ички томондан ҳам гўзал, баркамол бўлиши керак, деган ақида Юсуф Хос Ҳожиб эстетик қарашларининг муҳим қиррасини ташкил этади. Эзгулик ҳақидаги Юсуф Хос Ҳожиб қарашлари, айниқса, Кунтуғди ва Ойтўлди суҳбатларида кенгроқ очилади. Ойтўлдининг: «Эзгулик ва эзгу киши қандай бўлади?» деган саволига, Кунтуғди: «Жамиятга ким наф етказса, унинг иши эзгудир», деб жавоб беради. Юсуф Хос Ҳожиб қарашларида тил одоби, сўзлашиш одоби, меъёри ҳақида ҳам биз учун фойдали кўпгина фикрлар мавжуд. 13- боб. СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР (1336-1405 й.) ҚАРАШЛАРИДА ТАРБИЯ МАСАЛАЛАРИ I. Амир Темур ҳаёти ва фаолияти Амир Темур Кўрагон ибн Амир Тарағай 1336 йил 9 апрелда Кеш (ҳозирги Шаҳрисабз)га қарашли Хўжаилғор (ҳозир Яккабоғ туманида) қишлоғида Амир Тарағай оиласида таваллуд топди. Темурнинг онаси Тегина Бегим бухоролик «Садраш-шаъриаъ- шариас» улуғи, таниқли олим Убайдуллоҳнинг қизи бўлган. Ўша пайтда Кеш ва унга тобе ерларнинг беклиги Амир Тарағайнинг оғаси Хожи Барлос қўлида эди. Амир Темурга Кўрагон, Соҳибқирон Қутбиддин, Абдулмансур каби унвонлар қўшиб айтилган. Кўп атамаларда Кўрагон сўзи - хон куёви маъносини билдиради. Бундан шу нарса аниқланадики, ўша 57 даврда Чингизий хонлар билан яқинлик ҳокимиятга эгалик қилган амирлар учун ёрлиқдек гап эди. Шу сабабли Амир Темур 1370 йилда Балхда амир Хусайнни енгиб, Қозонхоннинг қизи Сароймулкхонимга уйланганлиги учун «Кўрагон» лақабини олган, дейилади. Мажор (венгер) олими Херман Вамбери «Мовароуннаҳр тарихи» китобида «Темурнинг уруғи барлос бўлган, аммо оила тармоғи кўрагон, яъни кўркам, тоза уруғдандир», дейилади. Бу фикр ҳақиқатга тўғри келади. Соҳибқирон унвони Амир Темур туғилмасдан олдин дин аҳиллари томонидан башорат тариқасида берилган. Соҳибқирон атамаси «Юлдуз буржларининг бахтли келишида туғилган фарзанд» демакдир. «Темурнома» муаллифининг таъкидлашича, яъни юлдуз буржларининг бахтли келиши ҳар 800 йилда бир марта содир бўлади. Инсоният тарихида ана шундай бахтли тасодиф Александр Македонский, Муҳаммад (с.а.в.) ва Темурга тўғри келган. Худди шу кун, шу соат ва сонияга тўғри келади. «Қутбиддин» унвони ҳурмат маъносида, замона пешвоси, йўл кўрсатувчи авлиё, «Абдулмансур» унвони - зафарманд, ғалаба қозонувчи деган маъноларни беради. Амир Темур ҳақида ўша давр кишилари холис баҳолар бера билганлар. Унинг ашаддий душмани муарриҳ Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Арабшоҳ ҳам уни қуйидагича таърифлайди: «Амир Темур доим «Инсонпарварлик ва мардликни Аллоҳ ҳам, халқ ҳам улуғлайди» деган фикрни кўп марта такрорлашни яхши кўрган ва унга доимо амал қилган. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling