Тақризчилар: доцентлар Н


III. Юсуф Хос Ҳожиб тарбия мазмуни, мақсади ва идеали


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

III. Юсуф Хос Ҳожиб тарбия мазмуни, мақсади ва идеали 
ҳақида 
 
Умуман, Х-ХI асрлар туркий ҳамда араб ва форс-тожик 
адабиётидаги тараққиёт йўналишлари ўзаро ҳамоҳанглиги билан 
характерланади. Хусусан, форс-тожик адабиёти билан туркий 
адабиётнинг 
«Қутадғу 
билиг» 
асари 
ёзилган 
даврдаги 
тараққиётида уларнинг образлар системасида ҳам, дунёни бадиий 
идрок этиш ва уни тасвирлаш тамойиллари (принциплари)да ҳам 
яқинликлар кузатилади. 
Араб адабиётининг таъсирига келганда, шуни айтиш 
мумкинки, таъсир ҳам туркий адабиётга «ўртадаги кўприк» орқали 
ўтгани аёндир. «Қуръон» мифологиясига алоқадор образлар 
талқини фикримизга далил бўла олади. 
Асарнинг айнан «Қуръон»га алоқадор бўлганлиги Юсуф Хос 
Ҳожиб кўзлаган таълим-тарбия идеали мезонини аниқлаб беради. 
Ойтўлди, Ўғдилмиш, Ўзғурмишлар элиг (давлат бошлиғи), 
вазир, вазирнинг ўғли ва унинг қариндоши сифатида кўринса ҳам, 
уларнинг бош вазифаси Адолат, Давлат, Ақл ва Офият (қаноат)ни 
рамзий тарзда акс эттиришга бўйсундирилган. 
Воқеалар давомида Ойтўлди билан Ўзғурмиш, яъни Давлат 
билан офият емирилади (ҳалок бўлади), Кунтуғди (адолат) билан 
Ўғдилмиш (ақл) эса тирик қолади. Мана шунинг ўзида қанчалик 
кучли рамзий маъно бор. 
Юсуф Хос Ҳожибгача ҳам туркий халқларнинг нутқ одоби, 
муомала маданиятига оид қатор анъаналарга амал қилинган. 
Юсуф Хос Ҳожиб эса ана шу бой анъаналарни янада 
юксалтирган, ўз шахсий тажрибалари билан бойитган. 
«Қутадғу билиг»ни варақлар эканмиз, унда фольклор ва халқ 
урф-одатидан кенг фойдаланилганини кўрамиз. 


54 
Қадимдан мақол, эртак, достон ва қўшиқлардан ёшларни 
тарбиялашда кенг фойдаланиб келинган. Асарда ўзгартириб 
қўлланилган мақолларни, эртаклардаги мажозий образларни 
учратиш мумкин. Масалан: 
Айтгу керак, сўз киши сўзласа. 
Айтмаса сўзни қатиғ кезмаса. 
Бу «Айтар сўзни айт, айтмас сўздан қайт» мақолига тўғри 
келади, ёки: 
«Ўрин сут била кирса эзгу қилиқ, 
Улум тумагунча, эвурмак йўриқ. 
Бу, «Сут билан кирган жон билан чиқар» мақолига тўғри 
келади. 
Асарда бундай мақолларни кўплаб келтириш мумкин. Бу 
мақоллар орқали шоир эзгу ният, билимлилик, инсонийлик каби 
тарбия сифатларини кўрсатиш билан бирга мақоллардан таълим-
тарбия жараёнида фойдаланиш мумкинлигини исботлаб берган. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling