Тақризчилар: доцентлар Н


Ўқитиш методи ҳамма вақт икки муҳим вазифани


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Ўқитиш методи ҳамма вақт икки муҳим вазифани: 
бошқарувчилик ва ижрочилик ваэифаларини бажаради. 
Ўқитиш методида бошқарувнинг ўзига хос томони шуки
ўқитувчи бошқара бориб, ўқувчи фаолиятининг ички ва ташқи 
томонларини ҳам билиши зарур. 
Кўпинча, ўқувчи фаолиятининг ташқи томони (ўқувчи 
кузатади, ўқийди, эшитади, маълум вазифаларни бажаради) 
жараённинг ички томони муносабатини билдирмайди, ўқувчи 
фаолиятини англаш, тушуниб етиш, унга бевосита таъсир 
кўрсатишда аниқ намоён бўлмайди. 
Шу жиҳатдан қаралганда, ўқитиш методлари олдида 
жараённинг ички моҳияти, сифат томонларини кўра билиш, 
ўқувчида фаол, мустақил фаолиятни уйғота олиш, ўша 
материални ўзининг эҳтиёжига айлантириш муаммоси туради. 
Буни ҳал этишнинг педагогик моҳияти ўқитиш методлари олдида 
турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. 


90 
Ўқитиш методларининг ўзига хос яна бир томони ўқувчи 
муносабати, қарашларининг ўзгариб туриши билан ва, шунга 
кўра, жараённи коррекциялаш билан боғлиқ. 
Ўқитиш методларининг яна бир ўзига хослиги болани 
билмасликдан билишга қараб етаклай бориб, кейинчалик уни 
мустақил билиш фаолиятини ташкил этишга ўргатиб 
боришдадир. Худди шу масала ўқитиш методи олдидаги энг 
асосий муаммо ҳисобланади. 
Ўқитиш методларининг таъсирчанлигини ошириш учун 
бир қатор воситалар тизими хизмат қилади. 
Восита деганда, ўқув жараёнини жиҳозлашга, уни 
такомиллаштиришга, таъсирчанлигини оширишга ёрдам 
берадиган барча нарса, ҳодисалар, таъсир жараёнлари ва 
бошқалар тушунилади. 
Масалан, 
китоблар: 
(дарслик, 
қўлланмалар, 
программалаштирилган ўқув қўлланмалари, дафтарлар ва ҳ. к.); 
кўргазмали қуроллар; махсус жиҳозланган кабинет, лаборатория 
хоналарни; техник воситалар; ўқитувчи образи ва б. қ. Булар 
комплекс ҳолда у ёки бу метод самарадорлигини оширишга ёрдам 
беради. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling