II. Ўқитиш методларини гуруҳлаш ва танлашга нисбатан
қўйиладиган педагогик талаблар
Ҳозирги замон дидактикаси, умумий тан олинган ўқитиш
методлари классификациясига эга эмас. Шунинг учун ўқитиш
методларининг кўплаб имкониятлари мавжуд бўлганлиги
учун, уларни бир нечта асосларга кўра гуруҳлаш мумкин:
Ўқитиш методларини уларнинг узатиш манбалари
ва
ахборотларни қабул қилиш характерига кўра гуруҳлаш
(сўз
воситасида ўқитиш, кўргазмали ва амалий ўқитиш
методлари) мумкин ( С.И.Петровский, Е.Я.Голант).
Таълимнинг мазкур босқичида ҳал этилиши мумкин
бўлган дидактик вазифаларга кўра гуруҳлаш мумкин:
• Билимларни ўзлаштириш методлари.
• Кўникма ва малакаларни шакллантириш методлари.
• Билим, кўникма ва малакаларни мустаҳкамлаш ва
текшириш методлари (М. А. Данилов, Б. П. Есипов).
3.
Таълим мазмунини ўзлаштиришда ўқувчилар билиш
91
фаолиятининг характери билан боғлиқ ўқитиш методлари:
• Тушунтириш-иллюстратив (ахборот-рецептив).
• Репродуктив, муаммоли, қисман тадқиқот (эвристик).
• Илмий-тадқиқот характеридаги методлар (М. Н. Скаткин,
И. Я. Лернер).
4.
Ўқитиш методларини ўрганиш ўқиш методлари
билан
боғлиқ ҳолда гуруҳланади:
• Ахборот-умумлаштирувчи ва бажарувчи.
• Тушунтириш-репродуктив.
•
Инструктив-амалий;
тушунтириш-қўзғатувчи
ва
қисман изланувчи.
5.
Бир вақтнинт ўзида узатиш манбаи ва мантиқий
асосига кўра (Н.М.Верзлин); узатиш манбаи ва ўқувчиларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |