Тармоқлаp ва Cоҳалар Mаркетинги саноат маркетинги 1 – мавзу. Саноат маркетинги


Маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолаш схемаси


Download 0.79 Mb.
bet6/6
Sana21.03.2023
Hajmi0.79 Mb.
#1285756
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-мавзу

Маҳсулот рақобатбардошлигини баҳолаш схемаси
Бозорни ўрганиш
Рақобатчилар ҳақида маълумот тўплаш
Потенциал харидорларнинг сўровлари
Маҳсулотга талабларни ифодалаш
Истеъмол нархини таҳлил қилиш
Баҳолаш лозим бўлган кўрсаткичлар рўйхатини аниқлаш
Иқтисодий кўрсаткичлар
Техник кўрсаткичлар
Норматив кўрсаткичлар
Иқтисодий кўрсат-кичлар бўйича ёлғиз кўрсаткичларни аниқлаш
Техник кўрсаткичлар бўйича ёлғиз кўрсаткичларни аниқлаш
Норматив кўрсат-кичлар бўйича ёлғиз кўрсаткичларни аниқлаш
Иқтисодий кўрсат-кичлар бўйича рақобатбардошлик гуруҳ кўрсаткич-ларини аниқлаш
Техник кўрсаткичлар бўйича рақобат-бардошлик гуруҳ кўрсаткичларини аниқлаш
Норматив кўрсат-кичлар бўйича рақобатбардошлик гуруҳ кўрсаткич-ларини аниқлаш
Харажатларни ҳисобга олган ҳолда рақобатбардошликни ошириш ва уни оптималлаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш
Рақобатбардошлик интеграл кўрсаткичини ҳисоб-китоб қилиш
1.7. Саноат корхонасида маркетингнинг ишлаб чиқариш ва сотув функцияси
 1.8. Саноат корхонасида маркетингнинг бошқарув ва назорат функцияси
Рискли вазиятлар вужудга келишининг салбий оқибатларини камайтириш усуллари

Риск турлари

Салбий оқибатларни камайтириш усуллари

1. Тижорат риски Товарлар сотув ҳажми паст

Рангларга ажратиш усули билан мақсадли бозорларни танлаш бўйича пухтароқ таҳлилий ишлар. Истеъмолчиларни сегментлаш бўйича масъулиятроқ ишлар

Сотув тармоғи фаолияти самарасиз

Тижорат воситачиларини диққатлироқ танлаш. Улгуржи ва чакана воситачиларнинг иш самарадорлигини ошириш учун франчайзингдан фойдаланиш

Янги товарни бозорга муваффақиятсиз олиб чиқиш

Синов тариқасидаги сотув, бозорда тест ўтказиш. Товарга унинг истеъмол хислатларини яхшилайдиган ўзгаришлар киритиш

Контрагентнинг шартнома шартларини қониқарсиз бажариши

Ҳамкорларни чуқурроқ ўрганиш йўли билан уларни диққатлироқ танлаш, контрагентларнинг ишбилармонлик борасида инсофлилиги ҳақида банк ва аудиторлик маълумотномалари, контрагент фирмаларни тавсифлайдиган бошқа ахборотлар олиш

Рақобатчилар қаршилиги

Корхонанинг ишбилармонлик фаоллигига рақобатчилар реакциясини олдиндан кўра олиш. Корхона маркетинг дастурида қарши чоралар режалаштириш

Иқтисодиётда даврий ўзгаришлар, товарларга талабнинг тушиб кетиши

Конъюнктура даврий ўзгаришларини башорат қилиш, уларни инвестицион ва ишлаб чиқариш режаларида ҳисобга олиш, корхона миқёсида бошқа инқирозга қарши чоралар кўриш: ишлаб чиқарилган маҳсулотни тезроқ сотиш ҳисобига ликвидлик даражасини ошириш, товар захиралари, хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар харидини қисқартириш, ИТТКИга инвестиция киритиш ва ҳ.к.

Хомашё товарларига биржа котировкалари ва нархларнинг ўзгариши

Қисқа муддатли ва ўрта муддатли режада нархларни диққатлироқ башорат қилиш. Фьючерс битимларидан фойдаланиш ва хеджилаш йўли билан риск даражасини пасайтириш. «Шартли талаб билан» узоқ муддатли шартномалар тузиш

2. Молиявий рисклар Етказиб берилган товар учун тўловни амалга оширмаслик риски

Шартнома шартларига 100%лик бўнак тўловини киритиш. Аккредитив ҳисоб-китоб шаклини қўллаш (ҳужжатлар билан тасдиқланган, жавобсиз, бўлинадиган аккредитив). Шартнома бўйича тўловни талаб қилиш ҳуқуқини пул эвазига факторинг фирмасига бериш

Товар ишлаб чиқаришни режалаштиришда молиявий ресурсларни нооптимал тақсимлаш риски

Корхона фаолиятининг устувор йўналишларини белгилашда диққатлироқ таҳлилий ишларни амалга ошириш. Ишлаб чиқарилган товарларни сотиш рентабеллигини чуқурроқ дастлабки баҳолаш. Ишлаб чиқариш режаси ва инвестиция режасига зарурий ўзгаришлар киритиш

Йирик миқёсли лойиҳага катта инвестициялар риски (масалан, капитал қурилиш объекти)

Шартномадан олдинги даврда чқурроқ таҳлилий ишлар бажариш. Лойиҳани амалга оширишга консорциал келишув орқали бошқа фирмаларни жалб қилиш ҳисобига рискларни тақсимлаш. Лойиҳани амалга оширишга венчур (рискли) фондларнинг маблағларини жалб қилиш

3. Ички фирма рисклари корхона ходимларининг норозилиги ва иш ташлашлар риски

Касаба уюшмаси фаоллари билан жамоавий шартнома шартларини диққат билан қайта ишлаш. Корхонада кучли ижтимоий-иқтисодий дастурлар ишлаб чиқиш. Ходимлар мотивациясини тушуниш ва ундан корхонани бошқариш жараёнида фойдаланиш. Корхона жамоасида ижобий психологик муҳит яратиш

Тижорат ахборотлари ва илмий-техник ахборотнинг четга чиқиш риски

Ходимларни, айниқса, ИТТКИ билан шуғулланувчи муҳандис-техник персонални «муросага мойиллик» борасида пухтароқ текшириш. Ички фирма ҳужжатлари айланмаси устидан қаттиқ назорат ўрнатиш. Лаборатория, экспериментал участка ва ҳ.к.га бегоналар киришини тақиқлаш. Рақобатчиларга ёлғон ахборотлар тарқатиш (қонун доирасида)

Бошқарувчилар хатолари

Ўрта ва олий бўғин бошқарувчиларини диққатлироқ танлаш, улар фаолиятини самарали мотивациялаш ва рағбатлантириш. Бошқарув кадрларини касбий тайёрлаш ва қайта тайёрлаш. Энг масъулиятли, рискли лойиҳалар бўйича бошқарув жараёнини моделлаштириш. Қимматли лойиҳаларни бошқариш учун вақтинчалик мақсадли гуруҳлар ташкил қилиш. Назоратни ташкиллаштириш

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!!!


Download 0.79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling