Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича


Download 98.08 Kb.
bet10/18
Sana27.12.2022
Hajmi98.08 Kb.
#1067953
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18
Bog'liq
Баённома кафедра 26.11

УМУМИЙ ХУЛОСАЛАР
“Умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологиялари” мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот иши асосида қуйидаги хулосаларга келинди:
1. Замонавий дунёда таълимни ташкил этиш ва бошқаришга қўйилаётган талаблар ўзгармоқда. Дунё таълим маконида кузатилаётган глобаллашув, трансформациялашув, интеграциялашув каби концептуал жараёнлар миллий таълимнинг меъёрий талаблари ва мазмунини унга мос ҳолда қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда. Замонавий таълим барқарорлигини таъминлаш халқаро баҳолаш дастурлари талабларининг қондирилиши билан реаллашади.
2. Халқаро баҳолаш дастурлари ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари миллий таълим мазмуни детерминантларини ўқувчиларнинг ривожланиш векторига эргономик талаблар орқали мослаштириш лозимлигини кўрсатмоқда.
3. Таълим сегментларини ўқувчиларнинг таянч компетенцияларига нисбатан прогрессив динамикасини моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик ва илмийлик тамойиллари асосида йўналтириш ўқув жараёни мазмунини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштириш имкониятини беради.
4. Замонавий мактаб таълимининг мазмунига қўйилаётган талабларни янгича мезонлар асосида тадқиқ этувчи халқаро баҳолаш дастурлари, хусусан, PISA тадқиқоти умумтаълим мактабларида эгалланган билимларнинг ҳаётий аҳамиятини оширишни, ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларни реал ҳаётий вазиятларда қўллай олиш ва тезкор қарор қабул қилиш, фанлар ўртасидаги интеграцияни кучайтиришни назарда тутади.
5. Мамлакатимиз PISA халқаро баҳолаш тадқиқотлари рейтингида дунёнинг энг илғор мамлакатлари қаторида туришни мақсад қилган экан, бунинг учун умумтаълим мактабларида бошқарув, таълимни ташкил этиш ва унинг мазмунини белгилаш билан боғлиқ янги ёндашувларни татбиқ этиш керак. Мазкур ёндашувлар, аввало, таълим мазмунинихалқаро баҳолаш дастурлари талабларига мослаштиришни талаб этади.
6. Халқаро баҳолаш тадқиқотлар талабларига кўра ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш технологиялари интерфаол усуллар ва имитацион ўқитиш шаклларини таълимнинг инсонпарварлик тамойилига вариатив мослаштиришнинг дифференциал ёндашувини таъминловчи дидактик таъминот асосида такомиллаштирилиши зарур.
7. Мактаб раҳбарлари фаолият механизмларини такомиллаштириш, мактаб бошқарувига таълим менежментининг илғор технология ва методларини жорий этиш халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (FrameWork)ни таълимнинг стратегик ва функционал менежмент технологияларига интеграциялаш асосида амалга оширишни талаб этади.
8. Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ошириш учун анънавий маъруза-амалиёт дарс шакли етарли эмас. Бунинг учун ўқувчиларга PISA халқаро баҳолаш дастури талабларидан келиб чиқувчи методикалар ишлаб чиқиш талаб этилади. Мазкур методикаларнинг воситаси сифатида намунавий PISA топшириқларини тайёрлаш лозим. Бу эса мазкур жараённинг энг мураккаб босқичидир.
9. Халқаро баҳолаш дастурлари асосида таълим жараёнини ташкил этишга қаратилган ўқув методикаси асосида умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг ўқиш саводхонлиги ва креатив фикрлаш бўйича ўзлаштириш кўрсаткичлари 16 % га ошганлигини кўрсатди.
Бу билан диссертация мақсадининг тўғри қўйилганлиги, ишлаб чиқилган илмий-назарий асосларнинг тўғрилиги, уни амалиётга жорий этиш борасида таклиф этилган тавсияларнинг асосли эканлиги, тажриба-синов жараёнида қўлланган метод ва усулларнинг самарали эканлиги далилланди.
Тадқиқот натижалари асосида қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
халқаро баҳолаш дастурлари талаблари асосида миллий баҳолаш дастурини такомиллаштириш зарур;
халқ таълими тизимида фаолият олиб бораётган ўқитувчилар ва раҳбарлар учун халқаро баҳолаш дастур талаблари ва унинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган ҳудудий семинар-тренинглар ташкил қилиш мақсадга мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошидаги Таълим сифатини баҳолаш бўйича халқаро тадқиқотларни амалга ошириш миллий марказида таълим сифатини оширишга қаратилган таҳлилий ва амалий тажрибалар тўпланишини инобатга олиб педагогик олий таълим муассасаларида улар билан ҳамкорликда халқаро баҳолаш дастурлари бўйича илмий изланишлар олиб боришни йўлга қўйиш лозим;
халқаро баҳолаш дастурларига тайёрланиш, умумтаълим мактабларида таълим ва тарбия сифати ҳамда мазмунини ҳаётга яқинлаштириш мақсадида педагогик олий таълим муассасаларида “Халқаро баҳолаш дастурлари” кафедралари фаолиятини йўлга қўйиш талаб этилади.
ўқув жараёнида шахсга йўналтирилган таълимни жорий қилиш билан бир қаторда инсон ресурсидан кенг фойдаланиш таълим самарадорлигини оширишишига хизмат қилади. Инсон ресурси ўқувчиларни қуршаб олган ижтимоий-маънавий оламда ўз ўрнига эга бўлган шахслар, кун қаҳрамонлари сифатида эътироф этилаётган маданият, спорт, фан, техника соҳаларида самарали фаолият олиб бораётган, ижтимоий тармоқларда энг кўп folloving бўлаётган шахслар иштирокида кўчма ўқув машғулотлари, бирифинг, семинар, амалий учрашувлар, дебатлар, ташкил этилиши ўқувчиларнинг ўқув жараёнига қизиқишларини ошишига олиб келади.
ўқув жараёни самарадорлигини оширишда ўқувчиларни қамраб олган интернет воситалари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ўқувчилар қизиқишини оритишига ва билим олиш жараёнини тезлашишига ҳамда ҳаётий вазиятларда қўллай олиш қобилиятларини шакллантиришга ёрдам беради. Мазкур жараённи ташкил этишда онлайн форум, овозли чатлар, брифинглар асосида онлайн-мобил дарсларни, кўчма ўқув ва амалий машғулотларни ташкил этилиши ўқувчиларнинг ўқув фаоллигини оширади

Download 98.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling