Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича


Диссертациянинг муҳим илмий аҳамиятга молик янгилиги сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин


Download 98.08 Kb.
bet13/18
Sana27.12.2022
Hajmi98.08 Kb.
#1067953
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Баённома кафедра 26.11

Диссертациянинг муҳим илмий аҳамиятга молик янгилиги сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:
Халқаро баҳолаш дастурлари, хусусан, PISA тадқиқоти талаблари умумтаълим мактабларида эгалланган билимларнинг ҳаётий аҳамиятини оширишни, ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакаларнинг компетенция даражасига чиқаришни, реал ҳаётий вазиятларда қўллай олиш ва тезкор қарор қабул қилиш, фанлар ўртасидаги интеграцияни кучайтиришни назарда тутади.
Ўқиш саводхонлиги ўқувчиларда матнни ўқиб тушуниш, уни таҳлил қила олиш, реаллик билан боғлай олиш ва муҳокама қила олиш кўникмасини ривожлантиришни назарда тутади. Шу нуқтаи назардан, ўқиш саводхонлиги бу фақатгина тил ва адабиёт фанларининг эмас, балки бутун фанлар интеграциясининг халқаро баҳолаш дастурларидан кўзланган мақсади ҳисобланади.
Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини ошириш учун анънавий маъруза-амалиёт дарс шакли етарли эмас. Бунинг учун ўқувчиларга PISA халқаро баҳолаш дастури талабларидан келиб чиқувчи методикалар ишлаб чиқиш талаб этилади. Мазкур методикаларнинг воситаси сифатида PISA топшириқларини тайёрлаш лозим.
Тадқиқотчи томонидан ишлаб чиқилган методика ёрдамида ўқув жараёнини ташкил қилиш, ўқувчиларни халқаро баҳолаш дастури талабларига мувофиқ таълим жараёнини ташкил этиш технологияси ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлиги ва креатив фикрлаши жараёнини самарали ташкил этиш механизмлари ўқув-тарбиявий фаолиятга мослаштириш асосида такомиллаштирилган; ўқувчиларни баҳолаш компонентлари таълим кластери шароитида ривожлантирувчи технологиялар, педагогик импровизация имкониятлари, вариатив ёндашувларга устуворлик бериш асосида тизимлаштирилган.
Диссертацияда айрим мулоҳаза талаб қиладиган ўринлар ҳам мавжуд. Хусусан:
1. Диссертацияни Ўзбекистон Республикаси ОАК талаблари даражасида расмийлаштириш талабларини яна бир марта кўриб чиқиш зарур.
2. Диссертациянинг 45 – бетида синф-дарс тизимини гуруҳларга бўлиб берилган. Буни қисқартириб, маълум жадвал асосида берилса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
3. Диссертациянинг 50- бетида таълим таъмойиллари кенг ҳажмда берилган. Бизнинг нуқтаи назаримиз бўйича бу таълим таъмойилларини қисқароқ берилса ҳам мақсадга мувофиқ бўлар эди.
4. Диссертациянинг 59- бетида ўқув жараёнининг тузилиши ва таркибий қисмлар-компонентлари жадвал асосида келтирилиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Бу ишнинг ҳажмини ихчамлашишига олиб келади.
5. Бешинчи бобнинг хулоса қисмини кенгроқ ёритилиши зарур деб ўйлаймиз, чунки тадқиқотчи томонидан яратилган ва амалиётга татбиқ этилган назария амалий жиҳатдан бешинчи бобнинг хулоса қисмида ўз аксини топиши зарур.
6. Диссертацияда айрим услубий, орфографик хатолар мавжуд.Умуман, юқорида билдирилган жузъий камчиликлар, фикр- мулоҳазалар тадқиқот ишининг мазмун-моҳиятини пасайтирмайди. Уларнинг айримлари диссертация ишини тўлдиришга, мукаммаллаштиришга ёрдам беради.
Диссертация иши тадқиқотчи томонидан юқори илмий даражада мустақил бажарилган, тугалланган илмий-тадқиқот иши ҳисобланади. Тадқиқотчи ўз олдига қўйган мақсадига эришган, белгиланган вазифаларни тўлиқ амалга оширишга ҳаракат қилган. Диссертация ва автореферат мазмунан мос. Ушбу ишни тугалланган тадқиқот иши деб баҳолаш мумкин.
Автореферат ҳам диссертациянинг асосий мазмунига мувофиқ ҳолда тайёрланган. Диссертациянинг автореферати тадқиқот ишининг асосий мазмун- моҳиятини акс эттиради. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий иш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг педагогика фанлари бўйича фан доктори асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 8 та мақола, шундан 4 та республика ва 4 таси хориж журналларида чоп этилган. Маҳаллий ва хорижий нашрларда чоп этилган илмий мақолалар, ва тадқиқотчи томонидан ёзилган монография ва ўқув услубий қўлланмалар тадқиқот ишининг апробациядан тўлиқ ўтганлигини кўрсатади.
Шуларни эътиборга олган ҳолда, тадқиқотчи Ибодуллаев Кахрамон Мадаминовичнинг 13.00.01 - педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши мустақил ёзилган, илмий-амалий аҳамиятга молик иш сифатида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси талабларига жавоб беради ва диссертантнинг ўзи 13.00.01- педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олишга лойиқ деб ҳисоблайман ва ишни кейинги босқичга тавсия қиламан.

Download 98.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling