Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича


Раис: Тақризчининг фикрларига муносабат билдириш учун сўз диссертантга. Тадқиқотчи Қ.М.Ибадуллаев


Download 98.08 Kb.
bet14/18
Sana27.12.2022
Hajmi98.08 Kb.
#1067953
TuriСеминар
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
Баённома кафедра 26.11

Раис: Тақризчининг фикрларига муносабат билдириш учун сўз диссертантга.
Тадқиқотчи Қ.М.Ибадуллаев: Диссертация ишимни кўриб чиқиб, унинг юзасидан билдирилган фикрлари учун педагогика фанлари доктори, А.Д.Абдуллаевага миннатдорчилик билдираман.
Улар томонидан берилган 1,2,3 таклифлар инобатга олинади. 4 таклиф асосида диссертация матнига тегишли маълумотлар киритилади. 5,6 таклифлар инобатга олинади.
Раис: Сўз навбати иккинчи тақризчи ЧДПУ “Мактабгача таълим” факультети Педагогика фанлари доктори (DSc), профессор Т.Л.Хурвалиевага
Марҳамат.
Педагогика фанлари доктори(DSc), Т.Л.Хурвалиева:
Учинчи Ренессанс йўлидан бораётган илмий уйғониш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш даврида Республикамиз ёшларини ижтимоий муҳитга мослаштириш, илм-фан билан шуғулланишга йўналтириш ҳозирги даврнинг муҳим вазифаларидан биридир. Мамлакатимизда таълим соҳасини модернизациялаш талаба-ёшларнинг интеллектуал ва маънавий баркамол бўлишини кўзда тутади. Таълим жамиятнинг келажак вазифаларини бажаришга қодир бўлган ёшларни шаклллантиришнинг шарти экан, унга қўйиладиган талаблар ва натижаларни баҳоловчи мезонлар ҳам унга қўйилаётган замонавий талабларга мос равишда ўзгармоқда
Қ.М.Ибадуллаевнинг тадқиқот иши умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий методологик асосларини такомиллаштиришга қаратилган.
Тадқиқотнинг объекти сифатида умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштириш жараёни белгиланиб,
умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг мазмун, шакл, метод, воситалари эса тадқиқотнинг предметини ташкил этади.
Тадқиқот иши Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтининг “Педагогик таълим инновацион кластерининг илмий-назарий асослари ва амалий механизмлари” мавзусидаги стратегик илмий тадқиқотлар режаси (2017-2020 йй.) доирасида бажарилган.
Диссертациянинг илмий ва амалий аҳамияти, натижаларнинг жорий қилиниши ва апробацияси ОАК талаблари доирасида шакллантирилган.
Диссертациянинг кириш қисмида ишнинг долзарблиги, мамлакатда ва хорижий давлатларда олиб борилган ва ҳозирги даврда олиб борилаётган тадқиқотлар шарҳи келтирилган. Кириш қисмида келтирилган ҳар бир банд ОАК талаблари асосида шакллантирилган.
Хусусан, тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
умумтаълим мактаб ўқувчиларининг халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқиш, математик, табиий фанлар ва ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш мезонлари ва кўрсаткичлари ишлаб чиқилган;
таълим сифатини баҳоловчи халқаро тадқиқот талаблари асосида таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг дидактик таъминоти ва методик тавсиялар мажмуаси ишлаб чиқилган;
умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини PISA баҳолаш дастури талаблари асосида оширишга қаратилган интерфаол амалий машғулот ишланмалари яратилган;
“Ўқувчиларнинг таянч компетенцияларини ривожлантириш методикаси (ХБД мисолида)” номли ўқув-услубий қўлланма нашр этилган;
ўқитувчилар учун “PIRLS халқаро баҳолаш дастури асосида ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини шакллантириш технологияси (е-PIRLS)” ишлаб чиқилган.
Диссертация кириш, бешта боб, умумий хулосалардан иборат бўлиб, унинг “Умум таълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий-методологик асослари” деб номланган биринчи бобида умумтаълим мактаб ўқувчиларининг халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқиш, математик, табиий фанлар ва ҳуқуқий саводхонлигини шакллантириш самарадорлигини аниқлаш долзарб педагогик муаммо эканлиги асосланган. Таълим сифатини баҳоловчи халқаро тадқиқот талаблари асосида таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг дидактик таъминоти ва методик тавсиялар амалий жиҳатдан тахлил қилинган ҳамда халқаро тажрибаларнинг қиёсий таҳлили баён этилган;
Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини PISA баҳолаш дастури талаблари асосида оширишга қаратилган интерфаол амалий машғулот ишланмаларининг амалдаги ҳолати тизимли таҳлил қилинган. Диссертант ушбу бобда мактаб ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини оширишда замонавий технологиялардан фойдаланиш заруратини асослаган.
Ҳалқаро баҳолаш дастурларининг мазмуни, таснифи ва тавсифи” деб нoмлaнгaн иккинчи бoбидa Умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини PISA баҳолаш дастури талаблари асосида оширишнинг мазмуни, инновацион тузилмаси каби масалалар баён этилган параграфлардан ташкил топган.
Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларининг олган билимларини тадқиқ қилувчи PISA ХБД тушунчалар мазмуни таҳлили назарий-амалий жиҳатдан тахлил этилган;
Халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, таълим сифатини баҳоловчи PISA, PIRLS, EGMA, EGRA, TALIS, TIMSS дастурлари ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан билиш даражасини аниқлаб беришга қаратилган лойиҳаларнинг натижалари бўйича илмий ва амалий тавсиялар берилган;
Диссертациянинг “Ҳалқаро баҳолаш дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш технологиялари” деб нoмлaнгaн учинчи бoбидa Мактабларда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш, ўқyвчилaрнинг иқтидoрини тўғри йўнaлтириш, yлaрнинг зaмoн тaлaбидaги билимлaрни эгaллaши yчyн шaрoитлaр ярaтиш, тaълим сифaтини oшириш вa бyгyнги жaҳoн меҳнaт бoзoридa рaқoбaтгa дoш берaдигaн aвлoдни тaрбиялаш бўйича илмий ва амалий тавсиялар берилган;
Тaдқиқoтнинг мазкур параграфида yчтa: Финляндия, Япония, Жанубий Корея мaмлaкaтларининг тaълим тизими ва ундаги ўзига хосликларга алоҳида тўхталиб ўтилган. Айни пайтда, улардан ўзлаштиришимиз лозим бўлган жиҳатлар аниқлаштирилиб, ўзига хослик сифатида педагогик таълимга нисбатан кластер ёндашувини татбиқ этиш бўйича таклифлар берилган;
Ўқув жараёнини халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида такомиллаштиришнинг усул ва йўллари тавсия этилган;
Бугунги кунда замонавий мактабларнинг халқаро стандартларга рақобатбардошлигини ошириш мақсадида PISA, PIRLS, TIMMS каби юқори даражада эътироф этилаётган баҳолаш дастурлари талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш зарурати туғилганлиги назарий ва амалий жиҳатдан асослаб берилган;
Диссертациянинг “Замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини бошқариш” деб нoмлaнгaн тўртинчи бoбидa ўқув жараёнини ташкил этишда педагогик кенгашларнинг роли, таълим сифатини оширишда синф раҳбарларининг ўрни ҳамда замонавий мактаб раҳбарлари фаолиятини такомиллаштиришнинг усуллари ёритилган масалалар баён этилган параграфлардан ташкил топган.
Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича педагогик тажриба синов ишлари мазмуни ва тахлили” номли бешинчи бобда педагогик тажриба-синов ишларининг йўлга қўйилиши ва мазмуни, дарс машғулотини ташкил қилиш бўйича ўқитувчилар учун тавсиялар, педагогик олий ўқув юртлари томонидан умумтаълим мактабларига ёрдам бериш йўналишлари, ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш даражалари ҳамда педагогик тажриба-синов ишлари натижаларининг математик-статистик таҳлили баён этилган.
Тадқиқотда ютуқлар билан бирга айрим мулоҳаза талаб қиладиган ўринлар ҳам мавжуд.
Хусусан:
1. Диссертацияда муаммонинг ўрганилганлик даражаси таҳлил этилганда хориж олимларининг илмий тадқиқот ишлари ҳақида кенгроқ маълумот берилса, бу ишнинг мазмунини янада бойитишга хизмат қилган бўларди, деб ҳисоблайман.
2. Диссертациянинг 2-бобидаги халқаро баҳолаш дастурларининг мазмуни амалий жиҳатини батафсил ёритиш керак.
3. Диссертант ўз диссертация иши якунида ишнинг моҳиятидан келиб чиқиб хулосалар келтирган. Ҳулосаларнинг шакллантириш услубини қайта кўриб чиқиб, тахрирланса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Юқорида келтирилган мулоҳазали ҳолатлар ишнинг умумий илмий қийматини пасайтирмайди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, Ибадуллаев Қаҳрамон Мадаминовичнинг педагогика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзган “Умумтаълим мактабларида замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш теъхнологиялари (халқаро баҳолаш дастурлари талаби асосида)” мавзусидаги тадқиқот иши 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигига тўла мос келади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари авторефератига қўйиладиган талабларига жавоб беради деган хулосага келиш мумкин. Шу билан бирга, тақризчи сифатида унинг илмий қиймати ва сифатини такомиллаштириш мақсадида, юқорида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг, навбатдаги босқичга тавсия этиш мақсадга мувофиқ деб хисоблайман.

Download 98.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling