Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
Download 98.08 Kb.
|
Баённома кафедра 26.11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати
Тадқиқотчи Қ.М.Ибадуллаев: Ассалому алайкум, ҳурматли семинар раиси, муҳтарам семинар аъзолари!
Ҳукмингизга ҳавола этилаётган диссертация мавзуси “Умумтаълим мактабларида замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш теъхнологиялари (халқаро баҳолаш дастурлари талаби асосида)” деб номланади. Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати шундан иборатки Жаҳонда кузатилаётган глобаллашув жараёнлари соҳаларда трансформациялашув ҳодисасининг жадаллашувига ва тез ўзгараётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардан келиб чиққан ҳолда таълимнинг шиддат билан ривожланишига асос бўлмоқда. Таълимнинг трансфомациялашуви жаҳон таълим маконида юз бераётган ижобий тенденцияларнинг ўзлаштирилиши ва интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви контекстида кечмоқда. Таълим жамиятнинг келажак вазифаларини бажаришга қодир бўлган ёшларни шаклллантиришнинг шарти экан, унга қўйиладиган талаблар ва натижаларни баҳоловчи мезонлар ҳам унга қўйилаётган замонавий талабларга мос равишда ўзгармоқда. Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (Оrganisation for Economic Cooperation and Development, ОECD) томонидан ташкил этилган таълим сифати, савияси ва даражасини баҳоловчи PISA (The Programme for International Student Assessment - ўқувчиларнинг таълимдаги ютуқларини баҳолаш халқаро дастури), PIRLS (Progress in International Reading Literacy Study - матнни ўқиш ва тушуниш даражасини аниқловчи халқаро дастур), TIMSS (Trends in Mathematics and Science Study - мактабда математика ва аниқ фанлар сифатини тадқиқ қилувчи халқаро мониторинг) каби қатор халқаро дастурларнинг мактаб таълимига нисбатан комплекс ёндашуви ва талабларини ўрганиш, уни илмий-педагогик муаммо сифатида тадқиқ қилиш долзарб аҳамият касб этмоқда. Дунёда таълим амалиётида сифат ва самарадорликни халқаро дастурлар талаблари асосида баҳолаш методологияси ҳамда натижаларининг репрезентативлигини илмий-педагогик муаммо сифатида тадқиқ этиш анъанаси кучаймоқда. Халқаро тадқиқотларни турли мамлакатлар миллий таълим тизимига жорий этиш, таълимга қўйилаётган замонавий талабларни белгилаш ҳамда таълим соҳасини ислоҳ қилиш стратегиясини аниқлаш жараёнларини илмий таҳлил қилиш долзарблашмоқда. Баҳолаш дастури талабларига мувофиқ ўқувчиларнинг турли фанларга оид саводхонлигини шакллантиришга доир илмий изланишлар салмоғининг тобора ошаётганлиги буни тасдиқлайди. ХБДда иштирок этиши миллий таълим тизими салоҳиятини ошириш имконияти сифатида қаралади. Баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш миллий таълим тизимини унинг талаблари асосида ислоҳ қилиш, таълим мазмунини Халқаро тадқиқотларга мослаштириш ва шунга мос келадиган ўқув адабиётлари комплекси ва дидактик материалларни яратишни тақозо қилади ва унга нисбатан илмий ёндашувни қарор топтириш ҳодисанинг моҳиятини чуқур илмий таҳлил қилиш заруратини кўрсатади. Республикамиз халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ўтказиш орқали ўқувчиларнинг турли фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашга йўналтирилган миллий тизимни яратиш вазифалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ таълими тизими олдига 2030 йилга келиб PISA Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришига эришиш вазифаси қўйилган. Бу эса таълим тизими мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш ҳамда таълимнинг асосий ва ёрдамчи воситаларини замонавий педагогик ёндашувлар ва халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштириш долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги ПФ-60-сон «2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида», 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ва 2019 йил 29 апрелдаги ПФ-5712-сон «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги фармонлари, 2019 йил 16 январдаги ПҚ-4119-сон “Таълим сифатини назорат қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сон «Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида», 2018 йил 8 декабрдаги 997-сон «Халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги ХТни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида», 2021 йил 14 апрелдаги 213-сон «Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади. Download 98.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling