Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича


Тадқиқот натижаларининг апробацияси


Download 98.08 Kb.
bet7/18
Sana27.12.2022
Hajmi98.08 Kb.
#1067953
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18
Bog'liq
Баённома кафедра 26.11

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 2 та халқаро ва 8 та республика миқёсидаги форум ҳамда илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан ўтказилган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси бўйича жами 12 та илмий-услубий иш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларида 8 та мақола, жумладан 5 таси республика ва 3 таси хорижий журналларда чоп этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, беш боб, хулоса ва тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати ҳамда иловалардан таркиб топган бўлиб, асосий матни 280 бетдан иборат.
Диссертациянинг “Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий-методологик асослари” деб номланган биринчи бобида таълимнинг асосий бўғини бўлган умумий ўрта таълим босқичини даврнинг мазкур талабини инобатга олган ҳолда ташкил этиш, ўқувчиларга таълим ва тарбия беришда ўқув жараёнини илғор хорижий тажрибалар асосида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Ўқувчиларнинг дастур талаблари асосида фанга оид янги билимларни ўзлаштириши, интеллектуал салоҳиятини ошириш, дунёқарашларини бойитишда жараённи инновацион таълим технологиялари, ўқитишнинг янги шакл-услуб ва воситаларига таяниб ташкил этиш натижасида уларнинг компетентлик сифатлари ва креатив қобилиятларнинг психологик-педагогик ғоялари назарий-амалий жиҳатдан таҳлил этилган.
Замонавий мактаблардан ўқувчиларнинг креативлик қобилиятларини шакллантиришга йўналтирилган ўқув жараёнини ташкил этиш да ўқувчиларнинг креативлиги шакллантиришни асословчи сабаблар аниқланди:
- янги билимларни ўзлаштириш;
- амалда қўллай олиш;
- ўрганган билимларини ёйиш, уни кимгадир ўргата олиш;
- ўз билимларига таяниб танлаган касбида янада ижобий самара берадиган муқобил янгиликлар яратиш.
Ёшларни ностандарт фикрлашга ўргатиш учун бугунги кун таълимида қандай усул ва воситалардан, методлардан фойдаланиш борасида тавсиялар келтирилган:
- ўқитувчининг ўқувчиларга ўз фикрлаш тарзини рўкач қилиб, улардан ҳам шундай фикрлашни талаб қилишдан тийилиши;
- ўқувчиларга фикр юритиш учун имконият бериш;
- турли-туман ғоя ва фикрларни қабул қилиш, ўқитиш жараёнида мавжуд билимларни ёдлаш ва хотирада сақлашдан кўра масаланинг моҳиятини тушунтиришга эътиборни қаратиш;
- илмий терминлар ва тушунчаларнинг таърифи, қонуниятлар ва қоидаларни шунчаки ёдлаш эмас, балки уларнинг мазмунини англаш ва моҳиятини тушунишга урғу бериш;
- дарс машғулотларида ўқувчиларни ҳар бир фан, керак бўлса ҳар бир мавзу борасида ҳодиса ва моҳиятни, сабаб ва оқибатни англашига, фан доирасида ва фанлараро ўзаро боғланиш, муносабат ва мувозанатларни тушунишларига, чоғиштириш, солиштириш ва мантиқий хулосалар чиқаришларига шароитлар яратиш;
- ўқувчиларда моҳиятга етиб келишнинг янги йўлларини қидиришга рағбат уйғотиш, бунда талабаларга хатога йўл қўйишлари табиий ҳол эканлигини ва бундан чўчимаслик кераклигини тушунтириш;
- янгича фикрлар билан ўқувчиларни кулгуга қолмасликларига ишонтириш;
- бир нечта масалани бир усулда ечишдан кўра, бир масалани бир нечта усуллар билан ечишга қаратилган методлардан фойдаланиш;
- ўқувчилардаги ижодий фикрлаш тарзининг ҳар қандай кўринишларини рағбатлантириш;
- ўқувчиларнинг ўқув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш;
- ҳар бир ўқувчининг танқидий фикр юритишга қодир эканлигига ўзларида ишонч ҳиссини уйғотиш ва ҳоказо.
Фикр ва мулоҳазаларни ҳисобга олган ҳолда дарснинг умумий дидактик талаблари келтириб ўтилган:
1. Ҳар бир дарс маълум бир мақсадни амалга оширишга қаратилган ва пухта режалаштирилган бўлмоғи лозим.
2. Ҳар бир дарс мустаҳкам ғоявий-сиёсий йўналишга эга бўлоғи лозим.
3. Ҳар бир дарс турмуш билан, амалиёт билан боғланган бўлмоғи, шунингдек, хилма хил усул, услуб ва воситалардан унумли фойдаланган ҳолда олиб борилмоғи лозим.
4. Дарсга ажратилган ҳар бир соат ва дақиқаларни тежаб, ундан унумли фойдаланмоқ зарур.
5. Дарсда ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фаоллиги бирлиги таъминланмоғи лозим.
6. Дарсда ўқув мавзуининг мазмунига оид кўргазмали қуроллар, техник воситалар ва компьютерлардан фойдаланиш имкониятини яратмоқ лозим.
7. Дарсда ҳар бир ўқувчининг индивидуал хусусиятларини ҳам ҳисобга олиш мақсадга мувофиқдир.
Диссертациянинг иккинчи боби “ Ҳалқаро баҳолаш дастурларининг мазмуни, таснифи ва тавсифи” деб номланиб, мавзуни назарий жиҳатдан таҳлил қилиш таълим сифати, халқаро стандартлари, ХБД каби тушунчаларга изоҳ келтириб ўтилган. Таълим сифати, таълим сифатини баҳолаш каби масалалар билан кўпгина халқаро ташкилотлар давлатларнинг таълим соҳасида фаолияти, таълим сифатини баҳолашнинг PIRLS, TIMSS, PISA, TALIS, PIAAC, ICCS, SITES, IALS, ALL, EGMA, EGRA, STEAM каби
ХДлари амалиётга татбиқ етилган. ХБД нисбатан янги тушунчаларига изоҳ бериб ўтилган. PISA ХБДнинг тадқиқот объекти бўлган ўқиш саводхонлиги, математик саводхонлик, табиий-илмий саводхонлик, креатив фикрлаш каби тушунчалар мазмуни ва таҳлилига тўхталиб ўтилган.
Ўқув жраёнини ХБД талаблари асосида ташкил этишда амалга ошириладиган ўқув фаолияти ва дарс жараёнида ўқувчиларнинг тушуниши, мантиқий ва креатив фикрлаш қобилиятлари ҳамда лойиҳалаш фаолиятини ривожлантиришда қуйидаги жиҳатларни эътиборга олиш тавсия этилган:
- ўқувчилар диққатини ўрганилаётган масалани таҳлил қилишда қўлланилган методнинг аниқ, тушунарли, кенг қамровли ҳамда ўқувчи томонидан мустақил қўллай олиши;
- ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришни дарс мақсади дея баҳоламаслик, балки дарсда қўйилган мақсад ва вазифаларни янада самарали ҳал қилишга ҳамда ўқувчи қобилиятини очиб берадиган имконият деб қараш;
- ўқувчилар умумий ва якка тартибда ҳам мустақил хулоса чиқарадиган, янги вазиятларда ўқувчини ижодкорликка ундовчи топшириқлар беришга дарсларнинг асосий маҳсули сифатида қараш;
- янги ахборотлар билан ишлаш, йиғиш, танишиш, таҳлил ва талқин қила олиш компетенцияларни шакллантиришнинг муҳим жиҳати сифатида қаралиши керак.
Иккинчи боб юзасидан қуйидаги хулосалар келтириб ўтилган. Таълим сифати, унинг компетентлик даражаси, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг муҳим омили сифатида рақобатга чидамли малакали мутахассисларни тайёрлаш глобаллашув даврининг муҳим талаб ва эҳтиёжларидан бирига айланди. Таълим мазмуни ва сифатига қўйилаётган халқаро талаблар келажак эгалари сифатида ёш авлодни тарбиялашда дунё мамлакатлари мақсадларининг умумийлашишига олиб келмоқда.
Дунё давлатлари таълимнинг жамият тараққиёти ва инсон ривожланишидаги муҳим ўрнини инобатга олиб, таълим сифатига бутун диққат эътибор қаратиши таълим соҳасида сифат тушунчасини глобал феномен даражасига олиб чиқди.
Ўқув жараёнида таълим сифатини оширишдаги педагогик муаммо ва камчиликларни аниқлаш, ХБДнинг типик хусусиятлари, ўхшаш ва фарқли томонлари, ўзига хос жиҳатлари ҳамда натижаларининг математик-статистик таҳлил қилиш борасида олиб борилаётган тадқиқотларни кўпайтириш лозим.
Миллий таълим тизимининг қанчалик муваффақиятли ва самарали эканлигини аниқловчи ХБД томонидан тақдим этиладиган таҳлилий ва танқидий маълумотлар келажак таълимини ташкил этишга мезон бўладиган сиёсий ва бошқарув қарорларини ишлаб чиқишга хизмат қилади.
Ўқувчиларнинг билиш даражаси, ўқиш, тушуниш, қўллай олиш қобилиятини таълим фаолиятининг турли босқичларида аниқлаш, таҳлил қилиш, баҳолаш каби тадқиқот ишларини олиб бориш муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён баҳолаш-тушуниш, маълаумотларни таҳлил қилиш, муаммоларни аниқлаш, ташхислаш, олинган натижаларни солиштириш, хулосалаш, ностандарт вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш каби компетенцияларни ўз ичига олади.
Самарали ўқитиш усулини таҳлил қилиш, ўқув ресурсларини таққослаш, ўқув дастурларини ислоҳ қилиш, ностандарт ижтимоий ҳаётга лаёқатли шахсни тарбиялашга йўналтирилган, ижобий натижаларга асосланган таълим тизимини аниқлаш учун ХБДни реал ҳолатда шаффофлик ва сиёсий содиқлик тамойиллари асосида ташкил қилиш муҳим аҳамиятга эга.
Миллий таълим тизимига киритилаётган сармояларнинг натижаси, ўқитиш услубининг самарадорлиги, таълим ресурсларининг оптималлиги, ўқувчиларнинг билиш даражаси, ижтимоий жараёнларга мослашувчанлигини ҳамда ички имкониятлар, тизимдаги мавжуд камчиликлар, ўқувчилар рўйхати, ўқитувчиларнинг ўқувчиларга нисбати, мактабларнинг моддий-техник таъминоти каби статистик маълумотларни шаффоф тарзда аниқлаш, таълим сифати ва мамлакат иқтисодиёти барқарорлигининг ўзаро боғлиқлигини мақсадида миллий баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқ.
ХБДда таълим олувчиларга таъсир этадиган ички ва ташқи омиллар ҳамда ресурсларни аниқлаш ҳам мақсадга мувофик жараёндир. Таълим берувчиларнинг тажрибаси, фанни билиш ва ўргатиш усуллари, педагогик ва психологик билимлари, ўқувчиларнинг қизиқишлари ва қобилиятларини тўғри йўналтириш каби касбий компетентликка эгалиги ҳамда ушбу жараёнларни миллий баҳолаш дастури орқали тадқиқ этиш ўқув жараёнининг самарадорлигини оширади.
Ҳалқаро баҳолаш дастури асосида ўқув жараёнини ташкил этиш технологиялари” деб номланган учинчи бобда, тaълим тизимидa aйнaн қaйси тoмoнни ислoҳ қилишимиз керaк? Деган сaвoлгa бир нечa мaктaблaрдa oлиб бoрилгaн кyзaтиш вa тaҳлиллaримиз aсoсидa oлингaн aйрим хyлoсaлaр келтирилган.
Бoшлaнғич мaктaбдa қyйидaги вaзифaлaр бaжaрилиши тавсия этилган:
- энг aввaлo, ўқyвчилaрни вaтaнпaрвaрлик рyҳидa тaрбиялaш, вaтaнигa, ўз қaдриятлaригa ҳyрмaт ҳиссини yйғoтиш;
- ўқyвчилaрни хaлқaрo ҳaмкoрлик рyҳидa тaрбиялaш;
- oнa тилидaн тўғри фoйдaлaниш;
- иқтисoдий тaрбия бериш, пyл-бoзoр мyнoсaбaтлaригa тaйёрлaш;
- бaркaмoл шaхсни вoягa еткaзиш.
Тадқиқотда ўқув жараёнини ХБД талаблари асосида такомиллаштириш модели ишлаб чиқилди (3.1-расм). Мазкур модел моделлаштиришнинг илмийлик, универсаллик, изчиллик ва нормативлик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган.
Таълимни ривожлантириш маркази жамоаси томонидан яратилган, 2021-2022 ўқув йилида ўқув жараёнида фойдаланишга топширилган дарсликлар халқаро тажрибалар таҳлили ҳамда ХБД талабларига мувофиқ тарзда яратилганлигини дарсликларда берилган ахборот ва бадиий матнлар, график кўринишдаги маълумотлар ва топшириқларда акс этган. Ўқув жараёнини ХТ асосида такомиллаштиришда дарсликларни ислоҳ қилиш ижобий самара бераётганлигини хорижий ривожланган давлатларнинг таълимий ютуқларида кўришимиз мумкин. Чунки дарсликлар ўқув жараёнининг асосий таркибий қисми бўлиб, тез ва самарали билиш, ўрганиш имконини беради. Бугунги кун дарсликлари учун яратилган машқ дафтарлари ижтимоий ҳаётий кўникмалардан бири бўлган вақтни тежаш, ўз вақтини мазмунли ташкил этиш имконини беради.
ХБД даги тестлар мазмунига ўхшаш миллий баҳолаш тизими учун асос бўладиган тестларни ишлаб чиқиш муҳим ҳисобланади. Ўқув жараёнида ўқувчиларни ўзлаштириш даражасини аниқлашда олган билимларини амалда қўллай олишларини аниқловчи ҳамда XXI аср кўникмаларини шакллантиришга хизмат қиладиган тестлардан фойдаланиш, миллий баҳолаш тизимини такомиллашувига хизмат хизмат қилади. Ўқувчиларниyu билимини баҳолашда халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида миллий баҳолаш тизимини ислоҳ қилиш ҳамда тестларнинг ранг-баранглигини бойитиш янада мақсадли ҳисобланади. Тестларнинг ранг-баранглигини бойитишда иллютрацияга бой расмли, жадвалли, миллий кўринишдаги тестлардан баҳолаш воситаларидан фойдаланиш тавсия ‘тилади.
Ўқув жараёнини ХБД талаблари асосида такомиллаштиришда янги авлод дарсликлари, ўқувчи учун машқ дафтари, ўқитувчи учун методик қўлланма, ўқув дастури ва режаларини яратиш муруккаб жараён. Бу жараённинг мураккаблиги янги ислоҳотларни оммалаштириш ва таълим истеъмолчилари бўлган ўқитувчилар жамоаси, ўқувчилар ва ота-оналарга тўғри ва тўлиқ етказиб бериш жараёнида пайдо бўлмоқда. Бу эса ҳар қандай янгилик мазмунига эга бўлган ислоҳотларни тўғри талқин этишда шу соҳа вакилларидан керакли ва талаб этилган даражадаги билимга эга бўлиш ҳамда касбий компетенцияларини шаклланганлиги билан боғлиқ.
Ўқув жараёнини ХБД талаблари асосида такомиллаштиришда янгича мазмундаги яратилган дарсликларни муаллифлар иштирокида тажрибали ўқитувчилар билан кенг муҳокама қилиш, ютуқ ва камчиликларини аниқлаш жараёнини тизимли ташкил этиш таълим сифатини оширишга хизмат қилади. Янги ислоҳотларни тўғри талқин этишда дастлаб ўқитувчилар ўз устида мунтазам ишлаши ҳамда бугунги кун ўқитувчиси олдига қўйилган вазифаларни англаган бўлиши керак.
Ўқув жараёнини ХБД талаблари асосида такомиллаштиришда, энг аввало, ўқитувчиларнинг касбий компетенциялари шаклланган бўлиши, бугунги кун ўқитувчиси замонавий билимларга эга бўлиши, мунтазам ўз устида ишлаши ҳамда “Бутун ҳаёти давомида билим олиш” тенденцияларига амал қилиши керак. Янги авлод дарсликларини ва таълимий ислоҳотларни қабул қилиши, тушуниши, ўргатиш ва ўқитиш жараёнида муаммоларга дуч келмаслиги учун бугун ўқитувчилар таълим мазмуни ва сифатига қўйиладиган замонавий ва халқаро талабларни билиши керак. Шу ўринда PISA, PIRLS, TIMMS каби ХБД нима эканлиги, таълим мазмуни қўйилаётган замонавий талаблар, ўқитиш тизимида яратилаётган инновациялар, таълимдаги янгича тенденциялар ва тамойилларни билиши ҳамда ўзининг ўқитиш услубига яъни ўз имиджига эга бўлиши керак.
Тадқиқот иш давомида “Ўқитувчининг фаолият ойнаси”, платформаси лойиҳаси ишлаб чиқилди. У қуйидаги маълумотларни ўз ичига олади:
1.Педагогнинг шахсий маълумотлари: исм фамилияси, ЖШИР маълумоти, мутахассислиги, тугаллаган ОТМ.
2.Ташкилот номи – вилоят, туман, мактаб.
3. Фаолият олиб борган муассасалар.
4. Дарс берадиган фанлари: ўқув юкламаси; тегишли йилларда қанча соатдан дарс берган.
5. Малака оширган йиллари ва ташкилотлари;
6. Ўз-ўзини ривожлантириши: бу бўлимда юқори ташкилотлар томонидан замонавий ва долзарб мавзуларда онлайн тарзда видео, аудио форматдаги маълумотлар юкланади.
7. Ҳамкорлик: ота-оналар,жамоат ташкилотлари, маҳаллий ва халқаро муассасалар.
8. Маҳорат дарслари: ўқитувчи томонидан ўтилган дарслар видео форматда жойлаштириб борилади.
9. Ўқитувчининг ютуқлари.
10. Ўқиган асарлари.
11. Ўқитувчи билимни баҳолаш.
“Ўқитувчининг фаолият ойнаси” платформаси лойиҳасини республика бўйича жорий қилиниши ўқитувчи маҳорати, тажрибаси ва билимини рақамли ахборотлар асосида баҳо бериш имконини беради. Бу платформанинг яна бир афзаллик жиҳати ўқитувчининг билим даражаси билан бирга унинг маҳорати ва тажрибаси ҳам баҳоланади ҳамда тажрибали ўқитувчиларнинг педагогик фаолияти оммалашувига эишилади. Бу платформада ўқитувчи фаолиятига нафақат раҳбарият, балки ота-оналар ва кенг жамоатчилик фикр билдириш имконига эга бўлади.
Диссертациянинг тўртинчи боби “Замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини бошқариш” деб номланиб ушбу бобда, умумтаълим мактаблари фаолиятига нисбатан бу ишга билвосита алоқадор субъектларнинг муносабати қониқарли эмаслиги кўрсатилган. Бу борада мактаб маъмуриятининг ҳам камчиликлари мавжуд, деган хулосага келдик. Умуман, умумтаълим мактаблари ўзларининг ички фаолиятига билвосита ташкилотларнинг аралашишларини унчалик хушламаслиги аноним сўровномалар асосида аниқлашди. Таҳлилларимиз, бунинг сабаби қуйидагилар билан изоҳланишини кўрсатди:
- мактаб раҳбариятининг ёпиқлиги, яъни ўз фаолиятини шаффофлик тамойили асосида ташкил қилишни хоҳламаслиги;
- мактаб жамоасида ҳамкор ёки билвосита алоқадор субъекталардан келувчилар мактабнинг ички ишларини овоза қилиб юбориши билан боғлиқ стереотипнинг шаклланганлиги;
- мактаб фаолиятида очиқланиши уларнинг имиджига путур етказадиган иллатларнинг мавжудлиги;
- мактабда таълимий ва тарбиявий кўрсаткичларнинг пастлиги;
- ички нозоли ҳолатларнинг (ўқитувчилар ўртасида ўзаро, раҳбарият ва ўқитувчилар ўртасида ва ҳоказо) мавжудлиги;
- билвосита алоқадор субъектларга ёрдамчи, ҳамкор сифатида эмас, балки тафтишчи сифатида қарашнинг шаклланганлиги;
- сохтакорликларнинг мавжудлиги;
- жамоада якдилликнинг етишмаслиги;
- мактаб жамоасида маънавий муҳитнинг яхши эмаслиги;
- таълим ва тарбия ишларининг сустлиги.
Умуман, у ёки бу даражадаги иллатлар, камчиликлар педагогик кенгаш фаолиятида билвосита алоқадор субъектлар вакилларининг кенгаш фаолиятида иштирок этмаслигидан манфаатдорликни рағбатлантиради.
Биз сўровномаларга асосан мактаблардаги ижтимоий-маънавий муҳитга салбий таъсир қилувчи омилларни аниқлаштирдик. Улар қуйидагилар:
мактаб раҳбариятининг адолатсиз ва айирмачи бошқарув сиёсати;
мактаблар бошқарувида қариндош-уруғчилик, яъни непотизмнинг мавжудлиги;
мактаб жамоасида орасида турли бўлинишларнинг (гуруҳбозлик) мавжудлиги;
мактаб жамоасида ғийбатчи, гап ташувчи ўқитувчиларнинг мавжудлиги;
мактаб жамоасининг мактаб раҳбарияти (ва унга мойил шахслар) ҳамда ўқитувчилар қутбининг шаклланганлиги;
мактабда коррупция омилининг мавжудлиги;
синф раҳбарларида “Ўз ўқувчиларининг ҳимоячиси” образининг меъёрдан ортиши;
ўқитувчиларнинг билим савиясидаги бўшлиқларнинг турли муҳокамаларга сабаб бўлиши;
педагогик кенгашларда мактаб ижтимоий-маънавий муҳити масаласининг муҳокама қилинмаганлиги (умуман, мактаб раҳбариятининг бу масалани ўйлаб ҳам кўрмаганлиги ёки унга қарши чоралар кўрмаганлиги);
мактаб раҳбарияти бошқарув савиясининг пастлиги
Тадқиқот доирасида педагогик кенгашларни ташкил этишда ва уларнинг фаолиятида раҳбарлар амал қилиши лозим бўлган талаблар аниқлаштирилди. Улар қуйидагилардан иборат:
- педагогик кенгаш эътиборини мактаб ҳаёти учун энг муҳим бўлган ҳукумат, халқ таълими органлари қарорларини бажаришга жалб этиш;
- педагогик кенгаш ишида перспективлик ва режалиликка эришиш;
- ўқув тарбиявий вазифаларни ҳал этишда системалилик ва изчилликни яратишга интилиш;
- педагогик кенгашнинг бутун фаолияти равшан, аниқ, мақсадга қаратилган бўлиши, ўқув ишларининг барча қисмларини қамраб олиши;
- кенгаш мажлисига бутун педагоглар жамоаси учун аҳамиятли бўлган ҳамда ҳар томонлама ва чуқур муҳокамани талаб қилувчи масалаларни кўйиш ва таҳлил қилиш;
- муаммоли ва зиддиятли масалаларни муҳокама қилишда юксак ғоявий, илмий асосланган, инсонпарварлик тамойилига таяниб ҳал этиш;
- кенгаш иши қарорларини ишлаб чиқишда ва уларни ижро этишда кенгаш аъзоларининг жамоавийлик, ташаббускорлик принципларига риоя қилиш;
- у ёки бу муаммо ва зиддиятларни анализ ва муҳокама қилишда катта малака ва тажрибага эга педагоглар кўмагига таяниш;
- ёш ўқитувчиларга кўмаклашиш ҳамда энг яхши ўқитувчилар ишини рағбатлантириш;
- қабул қилинган қарорлар бажарилиши устидан назоратни ўрнатиш, шаффофлик ва холисликни таъминлаш;
- педагогик кенгаш ишига мактабдан ташқари ҳамкор ташкилотларни, ота оналар фаолларини, жамоат ташкилотларини кенгроқ жалб этиш.
Умуман, мазкур талаблар ўсувчи ва ўзгарувчи кўрсаткичлар бўлиб, раҳбарларнинг педагогик кенгаш олдидаги мажбуриятлари мактабнинг стратегик ривожланишини тўғри белгилаш ва олиб борилаётган таълимий ва тарбиявий ишларни таҳлил ва мониторинг қилишдан келиб чиқиб белгиланади.
Тадқиқотда бошлангич синф ўқувчилари узайтирилган синфда ўқишни ташкил этишда амалга оширилиши керак бўлган вазифалар аниқлаштирилди:
ота-оаналар қўмитаси билан ҳамкорлик қилиш;
синф раҳбарларидан аризалар йиғиш;
танаффус вақтида синфлар бўйича овқатланиш графигини тузиш;
ошхона ва буфетда навбатчиликни ташкил этиш;
узайтирилган синфлар учун қўшимча машғулотлар режасини ишлаб чиқиш;
қўшимча машғулотларни ўтишда масъулларни тайинлаш.
Умуман, замонавий мактаб раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг мактаб менежменти борасидаги билимларини ошириш умуммактаб фаолияти самарадорлигининг шартидир

Download 98.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling