Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича


Муаммонинг ўрганилганлик даражаси


Download 98.08 Kb.
bet3/18
Sana27.12.2022
Hajmi98.08 Kb.
#1067953
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
Баённома кафедра 26.11

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Мамлакатимизда умумий ўрта таълимда ўқув жараёнини ташкил қилиш ва бошқариш технологиялари,

таълим шакли ва мазмунига қўйилаётган замонавий талабларни амалиётга татбиқ этиш механизмлари, таълим мазмунига халқаро баҳолаш тадқиқот талабларини сингдириш, улар асосида ўқувчиларнинг компетентлик даражасини ошириш муаммолари бир қатор олимлар томонидан алоҳида тадқиқот объекти сифатида ўрганиб келинмоқда. Хусусан, ўқув жараёнини ташкил этиш, лойиҳалаш ва моделлаштириш масалалари, мазкур соҳадаги муаммоларни бартараф этиш усул ва йўллари Л.В.Голиш, Д.М.Файзуллаева, С.Б.Қораев, С.Р.Абдалова, Ж.Ғ.Йўлдошев, С.Усмонов, Ў.Қ.Толипов, М.Усмонбоева, С.Т.Тургунов, Д.М.Хакимова; таълим жараёнининг умумий масалалари, таълимга янги педагогик технологияларни татбиқ этиш ва унинг дидактик таъминотини кучайтириш масалалари Ш.А.Абдуллаева, У.И.Маҳкамов, И.Й.Турсунов, У.Н.Нишоналиев, Б.А.Фарберман, Р.Г.Мусина, Ф.А.Жумабоева, У.Иноятов, Б.Х.Ходжаев, К.Азизова; таълим мазмунини белгилашнинг структуравий-функционал жиҳатлари Р.С.Самаров, А.Абдуқодиров, Ҳ.И.Ибрагимов, Ш.Қ.Мардонов, Ф.А.Абдуллаев, М.М.Ваҳобов, Н.Ш.Турдиева, Ю.М.Асадов, С.Н.Акбарова, Д.Ш.Темиров; PISA халқаро баҳолаш тадқиқоти асосида ўқувчилар таянч компетенцияларини шакллантириш, ўқувчиларнинг ўқув-билиш компетенцияларини мустақил ишлар ва халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида такомиллаштириш методикаси М.Ф.Қурбонова, А.М.Маткаримов, М.Э.Жумаев, М.Ю.Йўлдошев, Б.У.Мингбаева, Г.А.Маматова, М.Ф.Левкина, Э.Ю.Давлетовлар томонидан ўрганилган.


Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларида Т.Е.Хавенсон, Ю.Д.Керша, Г.С.Ковалева, Э.А.Красновский, Л.П.Краснокутская, К.А.Краснянская, Ю.Л.Ермикин, О.В.Ермикина, Е.Р.Антоненко, О.Е.Бабанский, Д.С.Ермаковаларнинг тадқиқотларида таълимга компетенциявий ёндашув ва уни татбиқ этиш механизмлари, умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнининг психодиагностикаси, ХБТнинг ўтказишнинг ташкилий механизмлари, унга тайёргарлик кўришнинг педагогик, психологик ва методик жиҳатлари, халқаро тадқиқотларнинг аҳамияти, мақсад ва вазифалари тадқиқ этилган.
Хорижлик олимлардан М.Улженс, Ж.Валижарви, С.Т.Ҳопман, М.Ретзл, Г.Бринек, Ж.Сачс, А.Тоом, П.Саҳлберг, Ҳ.Ниеми, А.Каллиониеми, Г.Цукерман, Жакку-Сихвонен, Н.Норрис, Г.Вайнерт, Э.Климе, Й.Хартигларнинг илмий изланишларида таълим жараёнининг замонавий ташкилий ва бошқарув жараёни, таълим сифатига қўйилаётган замонавий талаблар, замонавий педагогик ёндашувлар асосида дарс машғулотларини ташкил қилиш технологиялари, халқаро баҳолашнинг PISA, PIRLS, TIMSS, TALIS (Teaching and Learning International Survey), EGMA (Early Grade Math Assessment), EGRA (Early Grade Reading Assessment) каби тадқиқотлар талаблари асосида таълим жараёнини ташкил қилиш, бошқариш, унинг мазмуни ва шаклига нисбатан компетенциявий муносабатни қарор топтириш, умумий ўрта таълим мактабларида таълим мазмунини ҳаётий аҳамиятини ошириш масалалари ёритилган.
Ўрганилган тадқиқотларда халқаро баҳолаш тадқиқотларнинг таълим сифатига таъсир этувчи жиҳатлари муайян педагогик ёки методик муаммо доирасида амалга оширилган. Шунингдек, уларда халқаро баҳолаш тадқиқотларга комплекс ёндашув муносабати мавжуд эмас, фақат муайян дастур ва унинг муайян йўналишдаги аҳамияти ёритилган. Бизнингча, таълимни ташкил этиш ва бошқариш мураккаб жараён бўлиб, унга таъсир этувчи омиллар комплекс равишда тадқиқ этилиши, таълим субъектларининг муаммолари ягона мақсад атрофида мувофиқлаштирилиши натижасидагина таълим соҳаси ўз одига қўйилган вазифаларни тўлақонли амалга ошира олади. Шу жиҳатдан, халқ таълими тизимига янги жорий этилган халқаро баҳолаш тадқиқотларнинг илмий асосда етарли ўрганилмаганлиги, шунингдек, таълимнинг турли хил муаммолари тадқиқи ва таҳлилига йўналтирилган халқаро баҳолаш дастурларининг таълимни ташкил этиш ва бошқаришдаги аҳамиятини комплекс равишда ўрганиш зарурати мазкур диссертация мавзусини ўрганишга асос бўлди.

Download 98.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling