Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
Download 98.08 Kb.
|
Баённома кафедра 26.11
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича педагогик тажриба синов ишлари мазмуни ва тахлили”
Тўртинчи боб бўйича хулосалар
Демократик жамиятнинг такомиллашиб бориши, глобаллашув жараёнининг жадаллашуви умумтаълим мактабларининг ижтимоий вазифаларини кенгайтирмоқда. Мактаб юқори даражали билим бериш билан бирга айни вақтда ёшларнинг ҳаётий кўникмалари ва функционал қобилиятларини шакллантириши, касбга йуналтириши ва ижтимоийлашувига кўмаклашиши керак. Ўқувчиларни касб танлашга тайёрлаш ва касбга йўналтириш миллий, регионал ва халқаро хусусиятни ҳисобга олган ҳолда юксак умумтаълим ва маданий тайёргарлик асосида ташкил этилиши бугунги кун талабидир. Замонавий мактаблар зиммасига масъулиятли вазифалар юклатилмоқда. Бу вазифаларни ҳал қилиш учун эса мактабга янгичасига, илмий билим ва дунёқарашга эга ходимлар раҳбарлик қилиши талаб этилади. Мактаб раҳбарлари жамиятимиз олдида турган ниҳоятда катта вазифаларни чуқур ҳис этмасалар, замонавий бошқариш методларини ўзлаштирмасалар, мактаб таълимини такомиллаштириш мумкин эмас. Раҳбарлик – маҳорат. Юзлаб катта ва кичик ишлар ичидан энг муҳимини моҳирона кўра олиш, ўзбошимчалик, кундалик ишлардан ҳоли бўлиш, муҳим аҳамиятга эга бўлмаган ишларга куч ва вақтини беҳуда сарфламаслиги учун раҳбарларнинг ўзи таълим менежменти, бошқарув психологияси, мулоқот маданияти, раҳбарлик этикети илмини эгаллаб олиши зарур. Синф раҳбари бир пайтнниг ўзида педагогик кенгаш томонидан бериладиган топшириқлар билан бирга маънавий ишлар ва ўқув ишларини бириктирилган синфида қандай тартибда амалга оширишини аниқлайди, таҳлил қилади, амалга оширади ва умумлаштиради. Синф раҳбарининг фаолияти кўпқиррали бўлиб, у мазкур фаолияти давомида модератор, фосилитатор, ментор, тьютор ва супервайзер сифатида ишни ташкил қилиши лозим. Синф раҳбари комплекс вазифаларни бажаришда ўз касбига садоқати ва ўқувчиларнинг бор ютуқ ва камчиликлари билан сева олишида намоён бўлади. Синф раҳбарининг комплекс вазифаларига таҳлил қилиш, башорат қилиш, ташкилотчилик, мувофиқлаштириш, назорат қилишни киритиш мумкин. Синф ўқувчиларининг психологик ҳолати, синфдаги ижтимоий муҳит, ўқувчиларнинг физиологик ривожланиши, билиш даражаси ва ўзлаштиришини доимо кузатиши ва таҳлилини амалга ошириши талаб этилади. Бугунги замонавий таълимга қўйилаётган долзарб талаблардан бири бўлган “руҳият орқали таълим бериш” тактикасига мактаб педагогик жамоасининг амал қилиши ўқувчиларнинг ички имкониятларини юзага чиқаришни таъминлайди, ўқувчиларнинг ўқишга нисбатан мажбурият деб эмас, балки хоҳиш сифатида қараш кўникмаларини шакллантиради. Мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар жамоаси, синф раҳбарлари бугунги кун талабидан келиб чиқиб ХБД нинг мазмун-моҳиятини чуқур ўзлаштиришлари, уларни таълим амалиётига жорий этиш борасида изланишлари талаб этилади. Диссертациянинг бешинчи боби “Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича педагогик тажриба синов ишлари мазмуни ва тахлили” деб номланиб бу боб педагогик тажриба-синов ишларининг йўлга қўйилиши ва мазмуни, педагогик тажриба-синов ишлари натижаларининг математик-статистик таҳлили ва кластерли ёндашувлари илмий асосланган. Бу бобда кластерли интеграция ёндашувининг етакчи тамойили таълим мазмунининг тизимли сараланиши бўлиб, бунда ҳар бир бўғин учун мос вазифалар белгилаб олинган ва PISA баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга оид махсус методика ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган методик доирасида Ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш даражалари келтириб ўтилган. Тажриба-синов ишлари олиб бориш учун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 21 ва 8-сонли, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 49 ва 37-сонли ва Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 44-сонли умумтаълим мактаблари танлаб олинган Тадқиқот муаммоси бўйича психологик-педагогик, илмий-методик адабиётлар ўрганилган, мавжуд PISА баҳолаш дастури талаблари таҳлил қилинган. Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини PISА баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий модели, мезонлари ва кўрсаткичлари, компетенцияларнинг шаклланганлик даражалари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган.Бу бобда шакллантирувчи тажриба-синов учун дастурий-услубий материал ва уни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва тадқиқот учун танланган муаммонинг ижтимоий-педагогик, психологик моҳиятини тўғри англаш ва долзарблик даражасини аниқлаш, унинг концептуал ва мақбул ечимини топиш йўли ҳамда вазифаларини оқилона белгилаш мақсадида ташкил этиладиган назарий-прогностик таҳлил амалга оширилган. Юқорида қайд этилган назорат ишлари бўйича ўқувчиларда ўқув-билиш компетенцияларини шакллантиришнинг умумий ҳолати эса қуйидаги уч даража билан белгиланди: юқори, ўрта ва паст даражалар. Қайд этилган даражаларни белгилашда диссертациянинг биринчи бобида ёритилган ва ўқувчиларда ўқиш саводхонлигининг шаклланганлик даражасини аниқлашга йўналтирилган мезонларга асосланилди (5.5-жадвал). Download 98.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling