Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
Download 98.08 Kb.
|
Баённома кафедра 26.11
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тадқиқотнинг вазифалари
- Тадқиқотнинг объекти
- Тадқиқотнинг предметини
- Тадқиқотнинг усуллари.
- Тадқиқотнинг илмий янгилиги
Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштиришдан иборат.
Тадқиқотнинг вазифалари: умумтаълим мактабларида ўқув жараёни мазмунига қўйилаётган замонавий талаблар асосида таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг илмий-методологик асослари ва педагогик хусусиятларини аниқлаштириш; халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари аниқлаштириш, халқаро баҳолаш тадқиқотларни таснифлаш; ўқув жараёнининг мазмуни ва шаклини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштириш моделини ишлаб чиқиш; халқаро баҳолаш тадқиқотлар асосида ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш технологияларини такомиллаштириш; халқаро тадқиқотлар талаблари асосида мактаб раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш. Тадқиқотнинг объекти умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштириш жараёни белгиланиб, педагогик тажриба-синов ишларига Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 21 ва 8-умумтаълим мактаби, Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 44-умумтаълим мактаби, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 49 ва 37-умумтаълим мактабларининг 322 нафар ўқувчилари жалб этилган. Тадқиқотнинг предметини умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқаришнинг мазмуни, педагогик шарт-шароитлари, мезонлари, метод, шакл ва воситалари ташкил қилади. Тадқиқотнинг усуллари. Тадқиқотда адекват ҳолатда ўрганишни таъминлашга қаратилган назарий (қиёсий-таққослаш, моделлаштириш, таҳлилий-синтетик), диагностик (сўровлар, тест, кузатиш, суҳбат), прогностик (эксперт баҳолаш, мустақил баҳоларни умумлаштириш), педагогик эксперимент ва математик (маълумотларни статистик қайта ишлаш, натижаларни график тасвирлаш) усуллар мажмуидан фойдаланилди. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: таълимни ташкил этиш ва бошқаришнинг реал таълим шароитидан келиб чиқувчи педагогик имкониятлари дунё таълим маконида кузатилаётган концептуал жараёнлар (глобаллашув, трансформациялашув, интеграциялашув)ни миллий таълим тизими меъёрий талаблари билан интеграллашув даражасининг мавжуд таълим шароитдаги барқарорлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган; халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари миллий таълим мазмуни детерминантларини ўқувчиларнинг ривожланиш векторига эргономик талаблар орқали мослаштириш асосида очиб берилган; ўқув жараёни мазмунини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштириш модели таълим сегментларини ўқувчиларнинг таянч компетенцияларига нисбатан прогрессив динамикасини моделлаштиришнинг универсаллик, изчиллик, нормативлик ва илмийлик тамойиллари асосида йўналтириш орқали ишлаб чиқилган; интерфаол усуллар ва имитацион ўқитиш шаклларини таълимнинг инсонпарварлик тамойилига вариатив мослаштиришнинг дифференциал ёндашувини таъминловчи дидактик таъминот асосида халқаро баҳолаш тадқиқотлар талабларига кўра ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш технологиялари такомиллаштирилган; локал таълим имкониятларини глобал таълим қадриятларига айлантиришда халқаро баҳолаш дастурларининг стандартлари (FrameWork)ни таълимнинг стратегик ва функционал менежмент технологияларига интеграциялаш асосида мактаб раҳбарлари фаолият механизмлари такомиллаштирилган. Download 98.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling