Раис: Тақризчининг фикрларига муносабат билдириш учун сўз диссертантга.
Тадқиқотчи Қ.М.Ибадуллаев: Диссертация ишимни атрофлича ўрганиб, билдирган фикрлари учун педагогика фанлари доктори(DSc), Ш.И.Ботировага ўз миннатдорчилигимни билдираман.
1, 2 таклиф таклиф инобатга олинди.
3-таклиф бўйича диссертациянинг 5-бобидаги хулоса қасми батафсил ёритилди.
4-таклиф инобатга олинди.
Раис. Мунозара юзасидан сўзга чиқувчилар бўлса, марҳамат.
доцент А.А.Абдуллаев Мен Ибадуллаев Қаҳрамон Мадаминовичнинг автореферати билан танишиш жараёнида ва семинар муҳокамаларида бир жиҳатга амин бўлдимки, тадқиқотчи томонидан олиб борилган умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий методологик асослари борасидаги изланишлар энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади, чунки мамлакатимизнинг истиқболи, эртанги куни бўлган баркамол авлодни шакллантириш – таълим тизимига боғлиқдир. Ишнинг илмий янгилиги ва амалиётга жорий қилинганлиги диссертациянинг қийматини янада оширади ҳамда олинган натижалар ишончлилиги билан педагогика фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш диссертацияларига қўйилган талабларга жавоб беради. Диссертацияда тақризчилар томонидан ва норасмий оппонентлар томонидан билдирилган фикрларни диссертант томонидан эътиборга олинишини ва керакли ўзгартиришлар киритиб, ишни кейинги босқич муҳокамаларига тавсия этаман.
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Тешабаева Замира Собировна: Диссертант умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий методологик асослари мавзусида ёзилган диссертация автореферати билан танишиб чиқиб ва муҳокамадаги мулоҳазаларни тинглаб иш бугунги кунда долзарб бўлган муаммога қаратилганлиги, айниқса таълим сифатини оширишда интеграцион ёндашувларнинг муҳимлигини таъкидламоқчиман. Диссертацияни кейинги муҳокамаларга тавсия этаман.
Раис. Яна сўзга чиқувчилар борми?
Овозлар. Етарли.
Раис. Юқорида билдирилган фикрларга асосан кенгайтирилган семинар йиғилишининг хулосасини тайёрлашимиз мумкин.
Тадқиқотчи Ибадуллаев Қаҳрамон Мадаминовичнинг педагогика фанлари бўйича фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ёзган “Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий методологик асослари” мавзусидаги 13.00.01-Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги диссертацияси юзасидан Чирчиқ давлат педагогика университети ҳузуридаги кенгайтирилган илмий-семинар йиғилишининг
Do'stlaringiz bilan baham: |