Тасдиқлайман” Чирчиқ давлат педагогика университети Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
Педагогика фанлари доктори Д.А.Абдураҳимова
Download 98.08 Kb.
|
Баённома кафедра 26.11
- Bu sahifa navigatsiya:
- “Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий-методологик асослари Мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништиришнинг назарий-методологик жиҳатлари”
- “Халқаро баҳолаш дастурларининг мазмуни, таснифи ва тавсифи ”
- “Халқаро баҳолаш дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш технологиялари”
- “Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича педагогик тажриба-синов ишлари мазмуни ва таҳлили”
Педагогика фанлари доктори Д.А.Абдураҳимова: Жаҳонда кузатилаётган глобаллашув жараёнлари соҳаларда трансформациялашув ҳодисасининг жадаллашувига ва тез ўзгараётган ижтимоий-иқтисодий муносабатлардан келиб чиққан ҳолда таълимнинг шиддат билан ривожланишига асос бўлмоқда. Таълимнинг трансфомациялашуви жаҳон таълим маконида юз бераётган ижобий тенденцияларнинг ўзлаштирилиши ва интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашуви контекстида кечмоқда. Таълим жамиятнинг келажак вазифаларини бажаришга қодир бўлган ёшларни шаклллантиришнинг шарти экан, унга қўйиладиган талаблар ва натижаларни баҳоловчи мезонлар ҳам унга қўйилаётган замонавий талабларга мос равишда ўзгармоқда.
Дунёда таълим амалиётида сифат ва самарадорликни халқаро дастурлар талаблари асосида баҳолаш методологияси ҳамда натижаларининг репрезентативлигини илмий-педагогик муаммо сифатида тадқиқ этиш анъанаси кучаймоқда. Халқаро тадқиқотларни турли мамлакатлар миллий таълим тизимига жорий этиш, таълимга қўйилаётган замонавий талабларни белгилаш ҳамда таълим соҳасини ислоҳ қилиш стратегиясини аниқлаш жараёнларини илмий таҳлил қилиш долзарблашмоқда. Бугунги кунда баҳолаш дастури талабларига мувофиқ ўқувчиларнинг турли фанларга оид саводхонлигини шакллантиришга доир илмий изланишлар олиб борилмоқда. Мазкур илмий изланишлар таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, миллий таълим тизими салоҳиятини ошириш имконияти, баҳолаш дастурларида муваффақиятли иштирок этиш миллий таълим тизимини унинг талаблари асосида ислоҳ қилиш, таълим мазмунини Халқаро тадқиқотларга мослаштириш ва шунга мос келадиган ўқув адабиётлари комплекси ва дидактик материалларни яратишни тақозо қилади ва унга нисбатан илмий ёндашувни қарор топтириш ҳодисанинг моҳиятини чуқур илмий таҳлил қилиш бугунги кунда алоҳида долзарблик касб этмоқда. Республикамиз халқ таълими тизимида таълим сифатини баҳолаш соҳасидаги халқаро тадқиқотларни ўтказиш орқали ўқувчиларнинг турли фанлардан саводхонлик даражасини баҳолашга йўналтирилган миллий тизимни яратиш вазифалари белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан халқ таълими тизими олдига 2030 йилга келиб PISA Халқаро миқёсда ўқувчиларни баҳолаш дастури рейтинги бўйича жаҳоннинг биринчи 30 та илғор мамлакатлари қаторига киришига эришиш вазифаси қўйилган. Бу эса таълим тизими мазмунини сифат жиҳатдан янгилаш ҳамда таълимнинг асосий ва ёрдамчи воситаларини замонавий педагогик ёндашувлар ва халқаро баҳолаш тадқиқотлари асосида қайта кўриб чиқиш ҳамда умумтаълим мактабларида халқаро баҳолаш дастур талаблари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларини такомиллаштириш долзарб вазифалардан эканлигини кўрсатади. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда Ибодуллаев Кахрамон Мадаминовичнинг тадқиқот иши айни кунда умумтаълим мактабларида замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларида учрайдиган муаммони бартараф этишга қаратилган бўлиб, диссертация ишининг таркибий тузилиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ОАК томонидан қўйилган талаблар асосида шакллантирилган. Диссертация Кириш, бешта боб, умумий хулоса, тавсиялар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат. Ишнинг кириш қисмида мавзунинг долзарблиги ва зарурати асосланган, тадқиқотнинг мақсад ва вазифалари, объекти, предмети ва усуллари таснифланган, муаммонинг ўрганилганлик даражаси, тадқиқотнинг илмий янгилиги, амалий натижалари ва унинг ишончлилиги баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларининг амалиётга жорий қилиниши ва апробацияси, нашр эттирилган ишлар ва диссертация тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. Диссертациянинг “Умумтаълим мактабларида ўқув жараёнини ташкил этишнинг илмий-методологик асослари Мактабгача ёшдаги болаларни атроф олам билан таништиришнинг назарий-методологик жиҳатлари” деб номланган биринчи бобида ўқув жараёнини ташкил этиш муаммосининг педагогик тадқиқотларда ўрганилиши, ўқув жараёнини ташкил этишнинг педагогик хусусиятлари ва омиллари, умумтаълим мактаблари ўқув жараёнида амалга оширириладиган ишлар мазмуни: таҳлил ва тавсифлар илмий-назарий жиҳатдан ўрганилган ҳамда халқаро тажрибаларнинг қиёсий таҳлили баён этилган. Хориж ва Ўзбекистонлик олимлар томонидан яратилган илмий ғояларини ўрганиш натижасида умумтаълим мактабларида замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ва бошқариш технологияларига оид илмий тавсиялар шакллантирилган. Диссертант томонидан ўқитувчи ва ўқувчи фаолиятини мақсадли амалга ошириш ва тизимдаги муаммоларга ижобий ечим сифатида ҳамкорликда фаолият олиб бориш ҳамда ўқитувчиларнинг замонавий педагогик ёндашувларни таълимда қўллай олиши бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқилган. Шу билан бирга тадқиқотчи томонидан “Ёшларни ностандарт фикрлашга ўргатиш учун бугунги кун таълимида қандай усул ва воситалардан, методлардан фойдаланиш борасида қуйидаги тавсиялар ишлаб чиқилган. - ўқитувчининг ўқувчиларга ўз фикрлаш тарзини рўкач қилиб, улардан ҳам шундай фикрлашни талаб қилишдан тийилиши; - ўқувчиларга фикр юритиш учун имконият бериш; - турли-туман ғоя ва фикрларни қабул қилиш, ўқитиш жараёнида мавжуд билимларни ёдлаш ва хотирада сақлашдан кўра масаланинг моҳиятини тушунтиришга эътиборни қаратиш; - илмий терминлар ва тушунчаларнинг таърифи, қонуниятлар ва қоидаларни шунчаки ёдлаш эмас, балки уларнинг мазмунини англаш ва моҳиятини тушунишга урғу бериш; - дарс машғулотларида ўқувчиларни ҳар бир фан, керак бўлса ҳар бир мавзу борасида ҳодиса ва моҳиятни, сабаб ва оқибатни англашига, фан доирасида ва фанлараро ўзаро боғланиш, муносабат ва мувозанатларни тушунишларига, чоғиштириш, солиштириш ва мантиқий хулосалар чиқаришларига шароитлар яратиш; - ўқувчиларда моҳиятга етиб келишнинг янги йўлларини қидиришга рағбат уйғотиш, бунда талабаларга хатога йўл қўйишлари табиий ҳол эканлигини ва бундан чўчимаслик кераклигини тушунтириш; - янгича фикрлар билан ўқувчиларни кулгуга қолмасликларига ишонтириш; - бир нечта масалани бир усулда ечишдан кўра, бир масалани бир нечта усуллар билан ечишга қаратилган методлардан фойдаланиш; - ўқувчилардаги ижодий фикрлаш тарзининг ҳар қандай кўринишларини рағбатлантириш; - ўқувчиларнинг ўқув жараёнидаги фаоллигини таъминлаш; - ҳар бир ўқувчининг танқидий фикр юритишга қодир эканлигига ўзларида ишонч ҳиссини уйғотиш ва ҳоказо. Натижада тадқиқотчи томонидан ХБД талаблар асосида ўқув жараёнини ташкил этишда антропологик ёндашувни қўллаш мактаб ўқувчиларининг шахс сифатида ривожланиши, ўз фаолиятини англаш, мустақиллик кўрсатиши, ностандарт вазиятларни бартараф эта олиши ҳамда ўзининг ички имкониятларини намоён қилиши, ўзини-ўзи ривожлантира олишини юзага чиқаради, - деган хулосага келинган. Мазкур боб методологик қарашлар билан тўйинтирилган, қўйилаётган муаммо илмий-назарий жиҳатдан етарли даражада асосланган. Тадқиқот ишининг иккинчи боби “Халқаро баҳолаш дастурларининг мазмуни, таснифи ва тавсифи ”деб номланган бўлиб, унда таълим мазмуни ва сифатига қўйилаётган халқаро тадқиқот талаблари, халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари, халқаро баҳолаш дастурлари таснифи ва тавсифи ёритиб берилган. Ушбу бобни ёритиш жараёнида тадқиқотчи дунёнинг кўплаб илмий тадқиқот марказлари ва профессионал ташкилотларнинг, жумладан; АҚШ, Канада, Нидерландия, Германия, Россия каби бир қатор жориж давлатларининг ўқувчиларни таълим муассасасида эгаллаган билимларини баҳолаш стартегияси ҳамда ўқувчиларнинг олган билимларига таяниб тез ва тўғри хулоса чиқариши, мантиқий фикрлаши, олган билимларини реал ва ностандарт вазиятларда қўллаши ва уни баҳолаш тизимига нисбатан ўз илмий ёндашувларини ўқувчиларнинг фанларга оид иқтидорларини ҳисобга олган ҳолда баҳолаш тизимини жорий қилишни - “Маълум фан доирасида берилган дарсликлардаги назарий ва илмий маълумотларни ўзлаштирган ўқувчини иқтидорли деб, қолган ўқувчиларни иқтидорсиз дейиш ўқувчининг шахс сифатида шакллашига салбий таъсир қилади. Замонавий дарсликларни шахсга йўналтирилганлик тамойили асосида яратиш, яъни ҳар бир дарслик ўқувчини фандан бездиришга эмас, аксинча, ўқувчининг ички қобилиятларини очишга хизмат қилмоғи даркор. Мактаб дарсликлари маълум фан ёки ихтисослик бўйича мутахассис тайёрламайди. Мактаб дарсликлари ўқувчини ижтимоий ҳаётга тайёрлаши, мустақил яшаш кўникмасини шакллатиришга хизмат қилиши керак. Мактаб дарсликларининг мураккаблиги ўқувчиларнинг фанни ўзлаштира олмаслигига сабаб бўлмоқда, бу эса уларнинг фанга бўлган қизиқишини йўқотишга олиб келади”, дея илмий жиҳатдан асослаб берган. Халқаро баҳолаш дастурларини ташкил этиш ва ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва таълим сифатини баҳоловчи PISA, PIRLS, EGMA, EGRA, TALIS, TIMSS, ХБД дастурлари ўқувчиларнинг умумтаълим фанларидан билиш даражасини аниқлаб беришга қаратилган лойиҳалар эканлиги бу ўқувчининг маълум йўналишларда ўқиш ва тушуниш; олган билимларни қўллай олиш; ностандарт вазиятларда тез ва тўғри қарор қабул қилиш; фикрларни солиштириш; хулосаларни далиллаш каби топшириқлар асосида ўқувчиларни баҳолаш тизими амалга оширилишини таҳлил қилган ҳолда қуйидагиларни таклиф этади: - ўқув жраёнини ХБД талаблари асосида ташкил этишда амалга ошириладиган ўқув фаолияти ва дарс жараёнида ўқувчиларнинг тушуниши, мантиқий ва креатив фикрлаш қобилиятлари ҳамда лойиҳалаш фаолиятини ривожлантириш мақсадида қуйидаги жиҳатларни эътиборга олиш лозим: - ўқувчилар диққатини ўрганилаётган масалани таҳлил қилишда қўлланилган методнинг аниқ, тушунарли, кенг қамровли ҳамда ўқувчи томонидан мустақил қўллай олиши; - ўқувчиларда компетенцияларни шакллантиришни дарс мақсади дея баҳоламаслик, балки дарсда қўйилган мақсад ва вазифаларни янада самарали ҳал қилишга ҳамда ўқувчи қобилиятини очиб берадиган имконият деб қараш; - ўқувчилар умумий ва якка тартибда ҳам мустақил хулоса чиқарадиган, янги вазиятларда ўқувчини ижодкорликка ундовчи топшириқлар беришга дарсларнинг асосий маҳсули сифатида қараш; - янги ахборотлар билан ишлаш, йиғиш, танишиш, таҳлил ва талқин қила олиш компетенцияларни шакллантиришнинг муҳим жиҳати сифатида қаралиши керак. Боб якунида эса баҳолаш натижаларидан самарали фойдаланиш, олинган таҳлилий маълумотларни ўқувчиларнинг таълим сифатини ошириш жараёнида қўллаш талаб этилади. ХБТда иштирок этишга сарфланган харажатлардан тўлиқ фойда олиш учун иштирокчи давлатлар миллий ўқитиш тизимида мунтазам баҳолаш машқларини халқаро андозаларга мувофиқ содиқлик тамойилларига амал қилган ҳолда олиб бориши муҳим, -деган хулосага келинган. Диссертациянинг учинчи боби “Халқаро баҳолаш дастурлари асосида ўқув жараёнини ташкил этиш технологиялари” деб номланиб бу бобда мактабларда ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил қилиш: ривожланган мамлакатлар тажрибаси (глобал аспект), ўқув жараёнини халқаро тадқиқотлар асосида такомиллаштиришнинг усул ва йўллари, ўқув жараёнини назорат қилиш ва баҳолаш методикаси ўз ифодасини топган. Бoлaгa шaхс сифaтидa қaрaб yнгa ҳyрмaт кўрсaтилмaс экaн, қизиқишлaри тўғри йўнaлтирилмaс экaн, дaрсдa бaҳoлaш, нaзoрaт жaрaёнидa yнинг фикрлaри aстoйдил тинглaнмaс экaн, y ҳaм пирoвaрд нaтижaдa бирoвгa чин дилдaн ҳyрмaтдa бўла oлмaйди.Фин таълим тизими тажрибасига асосан, бизда ҳам ҳудудий таълим бошқармалари ва мактаблар айни ҳудуддаги аҳоли учун муайян кўникмаларнинг заруриятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритишларига имконият қолдириш лозим,- деб таъкидлайди тадқиқотчи. Ўқув жараёнида ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириши ҳамда таълим сифатини аниқлаш мақсадида анъанавий тарзда ўқувчилардан олинадиган назорат тестларининг мазмуни ва тузилишини халқаро баҳолаш дастури талаблари асосида такомиллаштириш давр талабидир. Чунки анъанавий тартибда ўқувчилар билимини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тестлар ўқувчиларнинг фанларни ўзлаштириш даражасини аниқлашда улар томонидан эслаб қолинадиган назарий билимлар ва уларнинг мазмунини таҳлил қилишга кўпроқ урғу берилган. Анъанавий тестларда ўқувчиларнинг олган билимини амалда қўллай олиши, креатив ва мантиқий фикрлаши, тасаввур қилиш қобилияти, фикрлаш операцияларини фай даражада амалга оширишини аниқлаш имконини бермайди. Анъанавий тестларда ўқувчиларнинг ички имкониятларини аниқлашга ва уларда ижодкорликка ундовчи лойиҳалаш жараёни акс этмаган. Баҳолаш учун асос бўладиган дарсликларнинг ҳаддан ташқари илмийлашганлиги ва назарий жиҳатдан мураккаблиги берилган саволни тушунинишдан, мантиқий ва ижодий фикрлашдан кўра ёдда сақлаш имкони беради холос. Анъанавий ўқитиш тизимида берилган маълумотлар ва бу маълумотлар асосида амалга ошириладиган савол-жавоб жараёни фақат қайта хотирлашга асосланган. Бу эса ўқувчиларда креатив ва ижодий фикрлаш, лойиҳалаш фаолиятини амалга ошириш имконини бермайди. Халқаро баҳолаш дастурлари PISA, PIRLS кaби тaдқиқотлaрдa фойдаланадиган илмий, бадиий, ахборот матнлари ва тестлар тизими ўқувчиларни мантиқий ва креатив фикрлашга ундайди. Маълумки, ўқув жараёнини самарали бошқаришнинг муҳим шартларидан бири бу назоратдир. Унинг аҳамиятини муассасалардаги хатоларни қайд этганда ва келгусида учраши мумкин бўлган қийинчиликларни олдиндан аниқлаганда билишимиз мумкин. Ўқув жараёнидаги самарадорлик муваффақиятли назоратга боғлиқ экан, ўқув жараёнинг олдиндан режалаштирилган режа асосида ташкил этилиши, талаб этилган малакага эга ўқитувчи жалб қилинган ҳолда олиб борилиши назоратнинг самарадорлиги билан тўғри пропорционалдир. Шу нуқтаи назардан тадқиқотчи таълим сифати ўқувчиларнинг нафақат ўзлари, балки бутун бир жамият, хусусан, давлат талабларини қондиришга қодир бўлган натижаларнининг муҳим жиҳати ва хусусиятлари мажмуидир. Талаб этилган ва стандартларга мос равишдаги таълим сифатига эришиш учун маълум бир даражадаги ижтимоий педагогик тизим мавжуд бўлиши лозим, -деган хулосага келади. Тадқиқот ишининг тўртинчи боби “Замонавий талаблар асосида ўқув жараёнини бошқариш” га қаратилиб, бу бобда ўқув жараёнини ташкил этишда педагогик кенгашларнинг ролини ошириш, замонавий мактаб раҳбарлари фаолиятини такомиллаштириш усуллари, таълим сифатини оширишда синф раҳбарларининг ўрни ва бу борада юзага келаётган муаммоларни олдини олиш ва бартараф этишга қаратилганлиги билан алоҳида аҳамият касб этади. Тадқиқот доирасида умумтаълим мактаблари фаолиятига нисбатан бу ишга билвосита алоқадор субъектларнинг муносабати қониқарли эмаслиги ва бу борада қилиниши зарур бўлган ҳолатлар тадиқотчи томонидан қуйидагича ҳолатда: мактаб раҳбариятининг ёпиқлиги, яъни ўз фаолиятини шаффофлик тамойили асосида ташкил қилишни хоҳламаслиги; мактаб жамоасида ҳамкор ёки билвосита алоқадор субъекталардан келувчилар мактабнинг ички ишларини овоза қилиб юбориши билан боғлиқ стереотипнинг шаклланганлиги; мактаб фаолиятида очиқланиши уларнинг имиджига путур етказадиган иллатларнинг мавжудлиги;мактабда таълимий ва тарбиявий кўрсаткичларнинг пастлиги;ички нозоли ҳолатларнинг (ўқитувчилар ўртасида ўзаро, раҳбарият ва ўқитувчилар ўртасида ва ҳоказо) мавжудлиги;билвосита алоқадор субъектларга ёрдамчи, ҳамкор сифатида эмас, балки тафтишчи сифатида қарашнинг шаклланганлиги; сохтакорликларнинг мавжудлиги; жамоада якдилликнинг етишмаслиги; мактаб жамоасида маънавий муҳитнинг яхши эмаслиги; таълим ва тарбия ишларининг сустлиги асослаб берилган. Боб якунида эса бугунги замонавий таълимга қўйилаётган долзарб талаблардан бири бўлган “руҳият орқали таълим бериш” тактикасига мактаб педагогик жамоасининг амал қилиши ўқувчиларнинг ички имкониятларини юзага чиқаришни таъминлайди, ўқувчиларнинг ўқишга нисбатан мажбурият деб эмас, балки хоҳиш сифатида қараш кўникмаларини шакллантиради.Мактаб раҳбарияти, ўқитувчилар жамоаси, синф раҳбарлари бугунги кун талабидан келиб чиқиб ХБД нинг мазмун-моҳиятини чуқур ўзлаштиришлари, уларни таълим амалиётига жорий этиш борасида изланишлари талаб этилади,- деган хулосага келган. Диссертация ишининг бешинчи боби “Ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича педагогик тажриба-синов ишлари мазмуни ва таҳлили” деб номланиб, бу боб педагогик тажриба-синов ишларининг йўлга қўйилиши ва мазмуни, педагогик тажриба-синов ишлари натижаларининг математик-статистик таҳлили ва кластерли ёндашувлари илмий асосланган. Бу бобда кластерли интеграция ёндашувининг етакчи тамойили таълим мазмунининг тизимли сараланиши бўлиб, бунда ҳар бир бўғин учун мос вазифалар белгилаб олинган ва PISA баҳолаш дастури талаблари асосида мустақил ишлар жараёнида шакллантиришга оид махсус методика ишлаб чиқилган. Ишлаб чиқилган методик доирасида Ўқув-билиш компетенцияларини PIRLS баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантириш даражалари келтириб ўтилган. Тажриба-синов ишлари олиб бориш учун Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 21 ва 8-сонли, Самарқанд вилояти Ургут туманидаги 49 ва 37-сонли ва Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 44-сонли умумтаълим мактаблари танлаб олинган Тадқиқот муаммоси бўйича психологик-педагогик, илмий-методик адабиётлар ўрганилган, мавжуд PISА баҳолаш дастури талаблари таҳлил қилинган. Ўқувчиларнинг ўқиш саводхонлигини PISА баҳолаш дастури талаблари асосида шакллантиришнинг мақсадли-натижавий модели, мезонлари ва кўрсаткичлари, компетенцияларнинг шаклланганлик даражалари ишлаб чиқилган ва амалиётга татбиқ этилган.Бу бобда шакллантирувчи тажриба-синов учун дастурий-услубий материал ва уни жорий этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган ва тадқиқот учун танланган муаммонинг ижтимоий-педагогик, психологик моҳиятини тўғри англаш ва долзарблик даражасини аниқлаш, унинг концептуал ва мақбул ечимини топиш йўли ҳамда вазифаларини оқилона белгилаш мақсадида ташкил этиладиган назарий-прогностик таҳлил амалга оширилган. Кўзда тутилган мақсадга эришишда умумтаълим мактаблари ўқувчилари, ўқитувчилар ва ота-оналар билан суҳбат ва сўровнома сўровномалар ўтказилган. Таълим жараёнини баҳолаш ва бу жараённи такомиллаштириш мақсадида амалий муаммоли топшириқлар мазмуни ва уларни бажариш методи, шакли ва воситалари тадқиқи амалга оширилган. Download 98.08 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling