Лойиҳанинг мақсади: умумтаълим мактаби ўқувчилари ўртасида юритимзда олиб борилаётган ислоҳатлар ҳамда Ватанпарварлик туйғуларини шакллантириш.
Ижрочи масъуллар: умумтаълим мактабларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосаларлари ҳамда туман халқ таълими бўлими.
Лойиҳа даврийлиги: Маҳалла босқичлари 19-декабрь - 31 январь, сектор босқичлари 1 февраль - 28 февраль, туман босқичи 1 март-20 март.
Ёшлар қамрови: Ҳар бир мактабдан лойиҳалар давомида камида 80 нафардан, туман буйича лойиҳа давомида 1 400 нафар ёшлар қамраб олинади.
Рағбатлантириш
Маҳалла босқичи:
1-ўрин: Махсус Диплом ва йўлланма,
2-ўрин: Махсус Сертификат
3-ўрин: Махсус Сертификат
Сектор босқичи:
1-ўрин: Махсус Сертификат, термос, - смета асосида
2-ўрин: Махсус Сертификат, Электр чойник (Тефал) - смета асосида
3-ўрин: Махсус Сертификат, махсус кийим (Светр), китоб жамланмаси - смета асосида
Туман босқичи
1-ўрин (1-даражали диплом ва 32 дюмлик телевизор) - смета асосида
2-ўрин (2-даражали диплом ва чанг ютгич) - смета асосида
3-ўрин (3-даражали диплом ва микротўлқинли печ). - смета асосида
Тумандаги илм-фан, спорт, маъданият, санъат ва ИТ-технологиялари соҳасида вилоят, республика ва халқаро танловларда юқори натижага эришган ёшлар рўйхатларини шакллантириш орқали “Мотивацион гуруҳ” шакллантирилади ва туманнинг энг чекка ҳудудларида учрашувлар ташкил этилади.
Маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан учрашувларда ёшлар иштирокини таъминланади.
Ҳокимликнинг матбуот хизматлари томонидан медиа режа ишлаб чиқилади ва лойиҳалар ўтадиган жойларга журналист ва блогерлар иштирокини таъминлайди. Шунингдек, лойиҳаларни тарғиб этиш ҳамда ёшларни турли соҳалардаги қизиқишларини уйғотиш мақсадида қисқа метражли “Тарғибот роликлари”ни тайёрлайди ва ОАВлар ва ижтимоий тармоқларда доимий ёритиб боради.
“Ватанпарварлик — миллий юксалиш кафолати” шиори остида учрашуви.
Do'stlaringiz bilan baham: |