қизил – сариқ - яшил тоифада баҳолаб бориш.
Рейтинг кўрсатгичда ёшлар ўртасида тадбирларни самарали ўтказган ва яшил тоифада бўлган 3 та маҳалла ғолиблари белгиланган тартибда Вилоят маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тақдирланади.
1 ўрин – Замонавий “Street workout” майдончаси.
2 ўрин - Кўчма кутубхона, 600 дона китоб.
3 ўрин - 2 та стол тенниси, волейбол майдончаси.
Масъул ижрочилар томонидан Низомга киритилган тадбирлар тўғрисида кунлик маълумотларни туман Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этиб боради.
Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими амалга оширилган ишлар юзасидан олинган маълумотларни ҳудудий ёшлар ишлари агентлигига тақдим этиб боради.
Ўтказилаётган тадбирларни назорат қилиш учун туманда масъул давлат идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузилади.
Ишчи гуруҳ томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилиш, текшириш ҳамда аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан, меҳнат қонунчилигида кўрсатилган интизомий жазо чоралари қўлланилади.
Мусобақаларнинг очилиш ва ёпилиш маросимларини юқори савияда ташкил этиш, ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимини ташкил этиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар “Ёшлар дафтари жамғармаси” ҳамда туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Туман прокурори
________ Ф.Жовлиев
2022 йил «____» декабрь
Туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
_________ Э.Йўлдошев
2022 йил «____» декабрь
Туман ёшлар ишлари агентлиги бўлими бошлиғи
__________ Ш.Жўраев
2022 йил «____» декабрь
|
Do'stlaringiz bilan baham: |