“тасдиқлайман” Тошкент давлат педагогика университети илмий ишлар ва


Раис: Раҳмат. Марҳамат, талабгор, расмий тақризчи кўрсатган эътирозли фикрларига жавоб беришингиз мумкин. Ш.Р.Зармасов


Download 352 Kb.
bet13/15
Sana20.06.2023
Hajmi352 Kb.
#1631873
TuriСеминар
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15
Bog'liq
Metodologik

Раис: Раҳмат. Марҳамат, талабгор, расмий тақризчи кўрсатган эътирозли фикрларига жавоб беришингиз мумкин.
Ш.Р.Зармасов: тадқиқот ишимизни диққат билан ўқиб, ўз тақризларида фикр-мулоҳазаларини берганликлари учун педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент в.б., Рузикулова Нигора Шухратовна ўз миннатдорчилигимни билдираман. Диссертация ишига билдирилган таклиф ва мулоҳазалар инобатга олинди ва бартараф этилди.
Раис: Марҳамат, норасмий сўзга чиқишларга ўтсак, сўз педагогика фанлари доктори (DSc), проф. в.б. Медетова Раушан Мамадияровнага: Зармасов Шерзод Рахимбердиевичнинг “Касбий рефлексия асосида бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик тайёргарлигини ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги бўйича педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзган диссертацияси тайёр, диссертант ҳам тайёр, шунинг учун ижобий баҳо бераман. Диссертация мавзуси жуда долзарб. Мавзу яхши ёритиб берилган.
Авторефератни юқорида билдирилган фикрларни инобатга олиб тўлдирилса кифоя қилади. Иккита тақризчи ҳам ижобий хулоса берган. Мен ишни кейинги босқичга тавсия этаман.
Раис: Раҳмат! Яна кимда қандай фикрлар бор? Марҳамат, педагогика фанлар доктори (DSc), доцент в.б. Якубжанова Дилобар Ботировна: Диссертация мавзуси ҳақиқатдан ҳам долзарб, диссертация мазмунли ёзилган, диссертация иши мазмун моҳиятига кўра, муаммонинг назарий-методик жиҳатдан очиб берилиши, эълон қилинган ишларнинг илмий хусусиятлари, олиб чиқилаётган илмий хулосаларга, тажриба-синов ишларини ташкил этиш методикаси ва олинган натижалар таҳлилига кўра 13.00.01– Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослигига мос келади. Иш бажарилган, долзарб мавзу тадқиқ этилган. Диссертация натижалари бўйича эълон қилинган ишларда диссертация натижалари тўлиқ баён этилган. Уларнинг мазмуни ОАК томонидан белгиланган журналларда илмий мақола чоп этилган, республика ва ҳалқаро конференцияларда муҳокама қилинган. Мен тақризчиларнинг фикрига қўшиламан ва ишни ҳимояга тавсия этиш тарафдориман.
Раис: Раҳмат! Яна кимда қандай фикрлар бор? Онлайн қатнашувчилардан сўзга чиқадиганлар борми? Демак, бошқа фикрлар бўлмаса, ўзим якуний фикрларни билдираман.
Диссертация билан танишиб чиқдим, мавзу долзарб. Иш ҳақиқатдан долзарб муаммога қаратилган, катта кўламдаги иш амалга оширилган. Педагогика илмини ривожлантиришга катта хизмат кўрсатиши аниқ.
Тадқиқотнинг илмий аппарати мақсадга мос шакллантирилган, диссертацияни бутун иш сифатида эътиборга олиб, кўрсатилган камчиликларни бартараф этиб, ҳимояга олиб чиқилишга тавсия қилинади.
Шу фикрни қўл кўтариб тасдиқлаб беришингизни сўраймиз, қаршилар борми? Бетарафлар борми? Демак, энди расмий оппонент ва етакчи ташкилотни белгилаймиз. Расмий оппонентлар педагогика фанлари доктори, профессор Ҳакимова Муҳаббат Файзиевна, Чирчиқ давлат педагогика институти профессори, педагогика фанлари доктори, профессор Ботирова Шахло Исомиддиновна. Етакчи ташкилот сифатида Гулистон давлат университети тавсия этилмоқда. Маъқулми?

Download 352 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling