Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти мазкур тадқиқот жараёнида олинган илмий хулоса ва амалий тавсиялардан ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти учун зарур инфратузилмани яратиш муаммоларини чуқур тадқиқ этишга бағишланган махсус илмий тадқиқот ишларини олиб боришда, шу муаммолар билан ишлаётган магистрлик диссертацияси ва битирув малакавий ишларида фойдаланилиши билан белгиланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти мазкур тадқиқот жараёнида ишлаб чиқилган илмий ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудларда кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш мақсадида ички ресурсларга аосланган инфратузилмани ривожлантириш борасида берилган таклифлар амалиётда қўллаш мақсадида қабул қилинган.
Натижаларнинг жорий қилиниши. Тадқиқот натижалари асосида тайёрланган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (2022 йил октябрдаги далолатнома) томонидан амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган.
Диссертация ишининг ихтисосликка мувофиқлиги. Диссертант томонидан ишлаб чиқилган хулоса ва таклифлар, эришилган натижалар Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти” ихтисослигига мос келади.
Диссертация материалларининг муаллиф эълон қилган илмий ишларда тўлиқ баён этилганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 10 та илмий иш, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Олий Аттестация комммиссияси томонидан тавсия этилган журналларда 7 та илмий мақола (6 та маҳаллий, 1 та халқаро нашрларда), 3 та маъруза тезислари жоп этилган.
Илмий иш натижаларининг қўлланилиши. Тадқиқот натижалари асосида тайёрланган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси (2022 йил октябрдаги далолатнома) томонидан амалиётга жорий қилиш учун қабул қилинган.
Do'stlaringiz bilan baham: |