"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
ўқув предметидан намунавий ўқув режа
Download 1.07 Mb.
|
D тоифага қайта тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам”
- Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” фанининг намунавий дастурига илова
ўқув предметидан намунавий ўқув режа
“Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури 1-мавзу. Йўл-транспорти ҳодисалари оқибатида жароҳатланишларнинг умумий таснифи. ЙТҲда жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг ҳуқуқий асослари. Йўл-транспорт ҳодисасининг турига қараб жароҳатланиш таснифи. Транспорт воситаларининг хавфсизлик воситалари билан жиҳозланиши. ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлганлар учун ҳайдовчи, тиббиёт ходими, қутқарув ва бошқа хизмат ходимларининг жавобгарлиги. 2-мавзу. Одам анатомияси ва физиологияси. Одам организмининг тузилиши ва ишлаши тўғрисида асосий тушунчалар. Юрак-қон томирлари, нафас олиш, асаб ва таянч-ҳаракат тизимлари. 3-мавзу. Терминал ҳолат. Шок, ўткир нафас етишмовчилиги, асфиксия, ҳушни йўқотиш синдроми. Терминал ҳолатларни аниқлаш ва уларнинг таснифи. Ҳаёт ва ўлим ҳолатларининг аломатлари, ҳаёт аломатлари мавжудлигида реанимацияси (жонлантириш) бўйича ҳатти-ҳаракатлар. Шокнинг аломат ва белгилари. Шокка қарши ҳатти-ҳаракатларнинг мажмуаси. Ўткир нафас етишмовчилиги ва бўғилишнинг сабаблари, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш мажмуи ва унинг самарадорлик даражаси. Ҳушни йўқотиш, кома ва ҳушдан кетиш ҳолатларининг келиб чиқиш сабаблари, таснифи ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. 4-мавзу. Юрак-ўпка реанимациясини ўтказиш. Жабрланувчи ҳолатининг оғирлигини баҳолаш ва юрак-ўпка реанимациясини ўтказиш бўйича кўрсаткичларни аниқлаш. Мустақил нафас олиш функциясини тиклаш. Оғиз бўшлиғини тозалаш, юқори нафас олиш йўлларидан ҳаво ўтишини таъминлаш.”Оғиздан-оғизга”, “Оғиздан-бурунга” усуллари орқали сунъий нафас беришни ўтказиш. Ҳаво ўтказувчи воситадан фойдаланиш усули. Бир ёки икки қутқарувчи ёрдамида юракни ташқи массаж қилиш усуллари. Реаниамация ҳаракатлари натижасининг назорати. Юрак-ўпка реанимациясини ўтказишдаги хатолар. Болалар ва катталарда юрак-ўпка реанимацияси ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари. 5-мавзу. Қон оқиши ва уни тўхтатиш усуллари. Қон оқишининг турлари. Қон оқишини тўхтатиш усуллари (бармоқ билан босиш, сиқувчи боғлам, жгут ва бурагич-жгутни қўйиш). Бурундан, қулоқлардан ва оғиз бўшлиғидан қон оқишини тўхтатишнинг ўзига хос хусусиятлари. Ўпкада ва қорин бўшлиғида қон оқиши белгиларига шубҳа бўлса, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. 6-мавзу. Жароҳатланишда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ярани тозалаш ва уни боғлаш (десмургия). Жароҳатларнинг умумий таснифи, ЙТҲдаги жароҳатларнинг ўзига хос хусусиятлари. Бошнинг жароҳатланиши. Юмшоқ тўқималарнинг ёпиқ жароҳатлари. Узоқ вақт босилиш синдроми ва биринчи ёрдам кўрсатиш усуллари. Суякларнинг синиши, суяк синишининг ўзига хос кўринишлари. Куйиш. Совуқ уриши, чўкиш, иссиқлик уриши. 7-мавзу. Транспорт иммобилизациясини қўйиш усуллари. Транспорт иммобилизациясининг умумий принциплари. Турли хил шикастланишларда транспорт иммобилизациясини қўйишнинг ўзига хос хусусиятлари ва қўлланиладиган воситалар. Транспорт иммобилизациясини қўйишдаги типик хатолар ва асоратлари. 8-мавзу. Бинтли боғламларнинг турлари ва уларни қўйиш қоидалари. Тананинг турли қисмларига боғлам қўйиш усуллари. Шахсий боғловчи пакетдан фойдаланиш қоидалари. 9-мавзу. Шошилинч ҳолатларда жабрланувчиларга ва ноадекват ҳолатидаги жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Ўткир юрак-қон етишмовчилигида, гипертоник криз, қандли диабет комаси ва бронхиал астма хуружида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишнинг хусусиятлари. Заҳарланишнинг кўриниши, аломатлари ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш. Қорин бўшлиғи органлари ўткир касалланишларининг кўринши. Психик реакциялар ва ноадекват ҳолатлар. Тутқаноқ тутиши. 10-мавзу. ЙТҲида жабрланувчиларни даволаш муассасасига транспортировка қилишнинг ўзига хослиги. Жабрланувчиларни замбилда ташиш қоидалари. Жабрланувчиларни қўлда ташиш усуллари. Турли хилдаги шикастланишларда ташишнинг ўзига хос хусусиятлари. Ташишда вужудга келиши мумкин бўлган турли хил жароҳатларнинг олдини олиш. 11-мавзу. Тиббий қутичадан фойдаланиш қоидалари. Тиббий қутичанинг таркиби. Тиббий қутича таркибидаги воситалардан фойдаланиш. “Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам” фанининг намунавий дастурига илова Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling