"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


II бўлим. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларига


Download 1.07 Mb.
bet11/14
Sana20.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1038146
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
D тоифага қайта тайёрлаш

II бўлим. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларига
техник хизмат кўрсатиш

12-мавзу. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишнинг турлари ва даврийлиги.


Сервис китобчаси ва фойдаланиш бўйича йўриқнома асосида техник хизмат кўрсатишнинг турлари, даврийлиги ва бажариладиган асосий ишларнинг тартиби.
Йўлга чиқишдан олдин техник ҳолатини текшириш.
Фойдаланиладиган материаллар ва уларнинг вазифаси.
Шиналар ва аккумулятор батареяларини муддатдан олдин ишдан чиқиши ва эксплуатацион материалларининг жадал сарфини келтириб чиқарувчи сабаблар. Шиналар ва аккумулятор батареяларининг ишлатилиш муддатлари.
Автобусларда ёнилғи сарфининг меъёрлари. Ҳаво ҳарорати паст бўлганда, тоғлик ҳудудларда ва оғир йўл шароитларида ёнилғи сарфининг миқдорлари. Мотор ва трансмиссион мойлар, консистент сурковлар ва махсус суюқликлар сарфининг меъёрлари. Шина ва аккумулятор батареяларининг ишлатиш муддатларини узайтириш, ёнилғи-мойлаш ва эксплуатацион материаллар сарфини тежаш усуллари.
13-мавзу. Хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳит муҳофазаси.
Автотранспорт воситаларини эксплуатациясида хавфсизликка қўйиладиган асосий талаблар. Чиқинди газлар, бензин ва ҳар хил эксплуатацион суюқликлар билан заҳарланиш хавфи.
Электр жиҳозларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидалари. Техник хизмат кўрсатиш ва майда носозликларни тузатишда меҳнат муҳофазаси. Юк ортиш, тушириш ва ташишда ҳамда шиналарни ечиш ва монтаж қилишда меҳнат хавфсизлиги.
Ёнғин хавфсизлиги ва ёнғинни ўчириш қоидалари.
“D” тоифадаги автотранспорт воситасини эксплуатация қилишда ва таъмирлашда атроф-муҳитни сақлаш бўйича қилинадиган асосий ишлар.
Автомобиль двигателидан ишлаб чиқарилаётган газларнинг миқдори ва заҳарлилик даражасини камайтириш бўйича бажариладиган ишлар.
14-мавзу. “D” тоифадаги автотранспорт воситасидаги майда носозликлар ва уларни бартараф қилиш.
Амалий машғулот кўринишида ўтказилади ва амалларни тез ва аниқ бажарилишини таъминлашга йўналтирилади:
ғилдирак шиналаридаги ҳаво босимини текшириш ва меъёрига етказиш;
ғилдиракларни мустаҳкамлайдиган гайкаларнинг мустаҳкамлигини текшириш;
дискларнинг ҳолатини текшириш;
ғилдиракни алмаштириш;
носоз электр лампаларини алмаштириш;
эрувчи сақлагичларни (предохранитель) алмаштириш;
аккумулятор батареясининг ҳолатини текшириш;
тўхтаб туриш тормози юритмасининг ҳолатини текшириш;
ишчи тормоз тизими ҳолатини текшириш;
ойна тозалагич мосламаларини (шчетка) алмаштириш;
ойна ювгичларнинг ҳолатини текшириш;
барча эксплуатацион суюқликларнинг сатҳини текшириш;
двигателга ўрнатилган жиҳозлар ва юритма тасмаларининг ҳолатини текшириш;
руль бошқармасининг жамғарма люфтини текшириш.



Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling