"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


бўйича вазифа ва машқларнинг намунавий ўқув режаси


Download 1.07 Mb.
bet13/14
Sana20.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1038146
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
D тоифага қайта тайёрлаш

бўйича вазифа ва машқларнинг намунавий ўқув режаси



Вазифаларнинг рақами

Вазифаларнинг номи



Вазифалар бўйича умумий соатлар

Машқларнинг рақамлари



Машқларга ажратилган соатлар соани

Ўтказиш жойи ва соатлар сони

Автодромда (ёпиқ майдон)

Йўлларда



I

Қисман чекланган йўлларда ҳаракатланиш

12

1
2
3
4
5
6

2
2
2
2
2
2

2
2
2
2
2
2

-
-
-
-
-
-




Назорат текшируви

15 дақ.

-

15 дақ.

15 дақ.

-

II

Ҳаракатланиш жадаллиги паст бўлган йўлларда “D” тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш

8

7
8
9
10

2
2
2
2

-
-
-
-

2
2
2
2

III

Ҳаракатланиш жадаллиги юқори бўлган йўлларда “D” тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш

8

11
12
13
14

2
2
2
2

-
-
-
-

2
2
2
2

IV

“D” тоифадаги автотранспорт воситасини турли йўл шароитларида бошқариш бўйича кўникмаларини такомиллаштириш

21

15

21

-

21




Синов

15 дақ.




15 дақ.




15 дақ.




ЙҲХБ РваИОБ (ТРваИОБ)да имтиҳон

30 дақ.




30 дақ.

15 дақ.

15 дақ.




Жами:

50




50

12с. 30д

37с.30д.

Изоҳ. Амалий машғулотларни ўтиш жараёнида “D” тоифадаги автотранспорт воситасини назорат кузатуви ва кундалик хизмат кўрсатиш ишлари амалга оширилади.


D” тоифадаги автотранспорт воситасини бошқаришни ўргатиш


бўйича вазифа ва машқларнинг намунавий ўқув дастури

1-машқ. Бошқарув ҳамда назорат-ўлчов асбоблари билан танишиш.


Бошқарув ҳамда назорат-ўлчов асбоблари билан танишиш. Ҳайдовчи ўриндиғини ростлаш, хавфсизлик камарини тақишни машқ қилиш. Двигателни ишга тушириш, назорат-ўлчов асбобларини кузатиш. Огоҳлантирувчи ишораларни бериш, ойна тозалагичлар ва ташқи ёритиш тизимини ишга туширишни машқ қилиш.
Узатмаларни алмаштириш схемаси билан танишиш, биринчи узатмани қўшиш, ҳаракатни бошлаш ва узатмаларни кетма-кет қўшиш, секинланаётиб паст узатмаларга ўтиш.
Ҳаракатланишни бошлашда, узатмаларни юқорига ва пастга алмаштирганда, оҳиста ва кескин тормозлашда, тўхташда бошқарув органларидан фойдаланиш.
2-машқ. Тўғри йўналишда ва бурилишларда юқори ва пастки узатмаларни навбати билан ўзгартириб ҳаракатланиш.
Ҳаракатни бошлаш. Узатмаларни юқорига ва пастга ўзгартириб, тўғрига ҳаракатланиш. Паст узатмага ўтиш усуллари (кетма-кет ва кетма-кетликка риоя қилмаган ҳолда). Тормозлаш усуллари. Двигатель ёрдамида тормозлаш. Транспорт воситасини қисқа муддатга тўхтатиш. Транспорт воситасини нишаблик ва баландликда тўхтатиб туриш.
3-машқ. Тўғри йўналишда ва бурилишларда турли узатмаларда ҳаракатланиш.
Ҳалқа йўналиш бўйлаб ҳаракатланиш. Тезланиш, “Тўхташ” чизиғининг олдида тўхташ. Ўнгга ва чапга бурилиш, тўсиқлар орасидан ўтиш.
Йўлни турли усуллар билан кузатган ҳолда орқага ҳаракатланиш. Чапга ва ўнгга бурилиш орқали орқага ҳаракатланиш. Чегараловчи тўсиқлар орасидан орқага ҳаракатланиш, тўхташ.
4-машқ. Белгиланган жойда тўхташ ва қайрилиб олиш.
Йўл ёқасида, белгиланган жойда, йўл белгисининг олдида, тротуар ёнида (параллел, 45 ва 90 градус бурчак остида) тўхташ. Тўхташ учун жой танлаш. Чегараловчи тўсиққа олдинга ва орқага ҳаракатланиб, яқинлашиш. Орқага ҳаракатланмай қайрилиб олиш.
5-машқ. Чекланган оралиқда маневр қилиш.
Тоннелга тўғридан кириш ва унда ҳаракатланиш. Тоннелга ўнг ва чап бурилишлар орқали кириш. Тоннелдан олдинга ва орқага ҳаракатланиб, ўнгга ва чапга бурилишларни бажариш. Илон изи йўлда орқа билан ҳаракатланиш.
Чекланган оралиқда орқага ҳаракатланиб қайрилиб олиш. Чегараланган ҳовлига кириш, орқага ҳаракатланиб қайрилиб олиш ва ҳовлидан чиқиш.
6-машқ. Мураккаб маневрларни бажариш.
“Бокс”га олдинга ва орқага ҳаракатланиб кириш. “Бокс”га ўнг ва чап бурилишлар орқали кириш.
Чегараланган тўхтаб туриш жойига автобусни қўйиш.
Баландликда ҳаракатни бошлаш.
Техник хизмат кўрсатиш ишларини бажариш.
Назорат текшируви.
Автодромда (ёпиқ майдон) таълим олувчининг олган кўникмалари текширилади: ҳаракатни бошлаш, айланма йўлда ҳаракатланиш, белгиланган жойда ва тўхташ чизиғи олдида тўхташ; илонизи йўлда тўғрига ҳаракатланиш. Чегараланган ҳовлига кириш, орқага ҳаракатланиш ва ҳовлидан олдинга ҳаракатланиб чиқиш; автобусни чегараланган тўхтаб туриш жойига қўйиш, орқага ҳаракатланиб “бокс”га кириш. Тоннелга олдинга ва орқага ҳаракатланиб тўғридан ҳамда ўнг ва чап бурилишлар орқали кириш. Баландликда ҳаракатни бошлаш. Тезланиш ва “Тўхташ” чизиғи олдида тўхташ.
7-машқ. Шаҳар (аҳоли пункти)га чиқиш. Транспорт оқимида ҳаракатланиш. Тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Кўриниш чекланган бурилишларда ҳаракатланиш. Баландлик ва нишабликларда тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Йўналишли транспорт воситаларининг бекатларига кириш ва қўйиш. Пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш.
8-машқ. Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш. Йўлнинг тор қисмларида рўпара ҳаракатланиш. Тўхтаб турган транспорт воситасини четлаб ўтиш. Тўсиқни четлаб ўтиш. Кўприкларда, йўл ўтказгич ва эстакадаларда ҳаракатланиш. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш.
9-машқ. Чорраҳадан ўтиш. Чорраҳадан ўтишда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Чорраҳани баҳолаш (кўриниш даражаси, бўлаклар сони, транспорт воситаларининг мавжудлиги ва ҳ.к.). Қайта тизилиш. Светофор (тартибга солувчининг) ишораларига амал қилиш. Ҳаракатланиш йўналишини танлаш.
10-машқ. Тенг аҳамиятли бўлмаган ва тенг аҳамиятли йўллар кесишган чорраҳаларда тўғрига ҳаракатланиш, бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезликни танлаш. Назорат-ўлчов асбобларини назорат қилиш.
11-машқ. Шаҳар (аҳоли пункти)га чиқиш. Транспорт воситасининг ён теварагида хавфсиз маконни шакллантириш. Транспорт оқимида ҳаракатланиш. Тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Кўриниш чекланган бурилишларда ҳаракатланиш. Баландлик ва нишабликларда тўхташ ва ҳаракатни бошлаш. Йўналишли транспорт воситаларининг бекатларига кириш ва қўйиш. Йўловчиларни автобусга чиқиши ва тушишига ўхшаш вазиятни шакллантириш.
12-машқ. Пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланиш. Транспорт воситасини тўхтаб туриш жойига қўйиш. Йўлнинг тор қисмларида рўпара ҳаракатланиш. Тўхтаб турган транспорт воситасини четлаб ўтиш. Тўсиқни четлаб ўтиш. Кўприкларда, йўл ўтказгич ва эстакадаларда ҳаракатланиш. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш.
13-машқ. Чорраҳадан ўтиш. Чорраҳадан ўтишда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Яқинлашиб келаётган транспорт воситасигача бўлган масофани аниқлаш. Яқинлашиб келаётган транспорт воситасининг тезлигини аниқлаш. Қайта тизилишнинг мақсади ва заруриятини баҳолаш. Светофор (тартибга солувчининг) ишораларига амал қилиш.
14-машқ. Ҳаракатланиш йўналишини танлаш. Тенг аҳамиятли бўлмаган ва тенг аҳамиятли йўллар кесишган чорраҳаларда тўғрига ҳаракатланиш, бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезликни танлаш. Назорат-ўлчов асбобларини назорат қилиш.
15-машқ. Автобусни турли йўл шароитларида бошқариш бўйича кўникмаларни такомиллаштириш.
Ушбу машқ автобусни бошқариш бўйича кўникмаларни такомиллаштириш ва бошқаришдаги камчиликларни бартараф этиш мақсадида ҳар бир таълим олувчи билан алоҳида тузилган режа асосида ўтказилади.
D” тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича назорат текшируви ва синов:
Автодромда (ёпиқ майдон) ҳамда белгиланган йўналишларда, ҳақиқий йўл шароитларида ўтказилади.

Илова
В”, “С”, “В” ва “С” тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини “D” тоифасига қайта тайёрлаш учун зарур кўргазмали



Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling