"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


Таълим олувчи қуйидагиларни билиши ва бажаришни билиши керак


Download 1.07 Mb.
bet9/14
Sana20.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1038146
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
D тоифага қайта тайёрлаш

Таълим олувчи қуйидагиларни билиши ва бажаришни билиши керак:

1. Оғиз бўшлиғини тозалаш техникаси ва юқори нафас олиш йўлларининг ўтказиш қобилиятини тиклашни.


2. Ўпкаларни сунъий шамоллатиш: “оғиздан-оғизга”, “оғиздан-бурунга” ва ҳаво ўтказгич мосламасидан фойдаланиш усулларини.
3. Бир ёки иккита қутқарувчи ёрдамида юракни ёпиқ массаж қилиш техникасини.
4. Пульсни уйқу, билак ва сондаги артериялар ёрдамида аниқлаш усулларини.
5. Кўз қорачиғининг ҳолатини ва кўз қорачиғининг нурга нисбатан реакциясини аниқлашни.
6. Қон оқишини бармоқ билан босиб, сиқиб боғловчи боғламни қўйиб, тирсак ва тизза бўғинларини максимал букиб тўхтатиш усулларини.
7. Жгут ва боғловчи-жгут қўйиш усулларини. Жгутни белгиланган жойга қўйишни.
8. Артерияни (елка, уйқу, ўмровости, қўлтиқости, сондаги керакли нуқтада) бармоқ билан вақтинча босиб, қон оқишини тўхтатишни.
9. Бурун ичига тампон тиқишни.
10. Ярани бирламчи тозалашнининг босқич ва усулларини.
11. Бинтли боғламларни қўйиш усуллари.
12. Тананинг турли аъзоларига бошоқсимонли, бурамали, сопқонсимонли, тошбақали, окклюзонли ва бошқа хилдаги бинтли боғламларни қўйишни.
13. Дезо шаклли боғлам қўйиш усулини.
14. Тананинг турли аъзоларига учбурчак рўмол шаклли боғлам қўйиш усулини.
15. Пневмотораксда герметик боғлам қўйишни.
16. Шахсий боғловчи пакетни қўйиш техникасини.
17. Ўмров, елка, билак, панжа, сон, болдир суяги ва тўпиқ синганда стандарт шиналар ҳамда қўл остидаги воситалар ёрдамида транспорт иммобилизациясини қўйиш техникасини.
18. Умуртқа ва тос суюклари, қорин бўшлиғидаги органлар шикастланганда, кўп қовурғаларнинг синишида ҳамда бош лат еганда транспорт иммобилизациясини қўйиш техникасини.
19. Турли хил шикастланишда замбилга ётқизиш техникасини ва ташиш қоидаларини.
20. Шикастланганларни тасмалар ёрдамида ташиш техникасини.
21. Бир ёки иккита қутқарувчи бўлганида шикастланганларни қўл ёрдамида ташишни.
22. Қўл остидаги воситалар ёрдамида шикастланганларни ташиш техникасини.
23. ЙТҲ оқибатида шикастланганнинг кийимларини ечиш тартибини.
24. Мотоциклчининг бош кийимини хавфсиз ечишни.
25. Мотоэкипировкани, ҳимоя воситаларини ва мотопойабзални ечишни.

Йўл ҳаракати қоидалари” ўқув предметидан намунавий ўқув режа







Мавзулар

Соатлар

жами

шу жумладан

назарий

амалий

1

Умумий қоидалар. Қоидаларда қўлланиладиган асосий тушунча ва атамалар

2

2




2

Ҳайдовчи, пиёда ва йўловчиларнинг вазифалари

2

2




3

Йўл белгилари

6

6




4

Йўл чизиқлари

2

2







Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб,
1-4 мавзулар бўйича масалалар ишлаш

4




4

5

Йўл ҳаракатини тартибга солиш

2

2




6

Ҳаракатланиш тартиби, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши

4

4







Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб,
5-6-мавзулар бўйича масалалар ишлаш

4




4

7

Чорраҳаларда ҳаракатланиш

4

4




8

Пиёдалар ўтиш жойи, йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ва темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш

4

4







Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб,
7-8 мавзулар бўйича масалалар ишлаш

4




4

9

Ҳаракатланишнинг алоҳида шартлари

4

4




10

Одам ва юкларни ташиш

2

2




11

Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозланиши

2

2




12

Рақам ва таниқлик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалар, ёзувлар ва белгилар










13

Велосипед ва араваларни ҳаракатланиши, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимчалар

2

2







Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб,
9-13 мавзулар бўйича масалалар ишлаш

2




2


1-13 мавзулар бўйича синов ўтказиш

2

2







Жами:

52

38

14

Йўл ҳаракати қоидалари” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури


1-мавзу. Умумий қоидалар. Йўл ҳаракати қоидаларининг тарихи. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда Қоидаларнинг ўрни. Қоидаларнинг умумий тузилмаси. Қоидаларда қўлланиладиган асосий тушунча ва атамалар.


2-мавзу. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг вазифалари.
Механик транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида олиб юриши шарт бўлган ҳужжатлар. Транспорт воситасидан фойдаланишга имкон бериш шарт бўлган ҳолатлар. Транспорт воситасининг ҳаракатланишини тақиқловчи шартлар.
Милтилловчи чироқ маёқчасини ва махсус товуш ишорасини бериб келаётган транспорт воситаси ҳайдовчисининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари. Бошқа ҳайдовчиларнинг махсус транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги мажбуриятлари.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда унга дахлдор ҳайдовчиларнинг вазифалари.
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича пиёда ва йўловчиларнинг вазифалари.
3-мавзу. Йўл белгилари.
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг умумий тизимида йўл белгиларининг аҳамияти. Йўл белгиларининг гуруҳлари. Йўл белгиларининг ўрнатилишига қўйиладиган талаблар. Такрорланувчи, мавсумий ва вақтинчалик белгилар.
Огоҳлантирувчи белгилар. Огоҳлантирувчи белгиларнинг вазифаси. Огоҳлантирувчи белгиларнинг ўрнатилиши. Ҳар бир белгининг номланиши ва вазифаси. Тегишли огоҳлантирувчи белги билан белгиланган йўлнинг хавфли қисмига яқинлашаётган ҳайдовчининг ҳатти-ҳаракати.
Имтиёз белгилари. Имтиёз белгиларнинг вазифаси. Имтиёз белгиларнинг ўрнатилиши. Ҳар бир белгининг номланиши ва вазифаси. Ҳайдовчиларнинг имтиёз белгиларининг талабига биноан ҳаракати.
Тақиқловчи белгилар. Тақиқловчи белгиларнинг вазифаси. Тақиқловчи белгиларнинг ўрнатилиши. Ҳар бир белгининг номи, вазифаси ва ўрнатилиш тартиби. Ҳайдовчиларнинг таъқиқловчи белгилар талабларига амал қилишлари. Тақиқловчи белгиларнинг талаблари таалуқли бўлмаган ҳолатлар. Белгиларнинг таъсир оралиғи.
Буюрувчи белгилар. Буюрувчи белгиларнинг вазифаси. Ҳар бир белгининг номланиши, вазифаси ва ўрнатилиши. Ҳайдовчиларнинг буюрувчи белгилар талабига амал қилишлари. Истисно ҳолатлари.
Ахборот-кўрсаткич белгилари. Ахборот-кўрсаткич белгиларининг вазифаси. Ҳар бир белгининг номланиши, вазифаси ва ўрнатилиши. Ҳайдовчиларнинг ҳаракатланиш тартиби хусусиятларини аниқловчи белгилар ўрнатилган жойлардаги ҳатти-ҳаракатлари.
Сервис белгилари. Сервис белгиларининг вазифаси. Номланиши ва ўрнатилиши.
Қўшимча ахборот белгилари. Қўшимча ахборот белгиларининг вазифаси. Ҳар бир белгининг номланиши ва маълум бир белги(лар) билан ўрнатилиши.
4-мавзу. Йўл чизиқлари.
Йўл ҳаракатини ташкил этишда чизиқларнинг аҳамияти. Йўл чизиқларининг турлари.
Ётиқ чизиқлар. Ётиқ чизиқларнинг вазифаси. Ҳар бир ётиқ чизиқнинг ранги ва қўлланиш шартлари. Ётиқ чизиқларнинг талабларига мувофиқ ҳайдовчининг ҳатти-ҳаракати.
Тик чизиқлар. Тик чизиқларнинг вазифаси. Ҳар бир чизиқнинг қўлланиш шартлари.
Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб, 1-4 мавзулар бўйича масалалар ишлаш.
5-мавзу. Ҳаракатланиш тартиби, транспорт воситаларининг тўхташи ва тўхтаб туриши.
Огоҳлантирувчи ишоралар. Огоҳлантирувчи ишораларнинг турлари ва вазифаси. Ёруғлик кўрсаткичи ва қўл билан бериладиган огоҳлантирувчи ишораларни бериш қоидалари. Қувиб ўтишда бериладиган огоҳлантирувчи ишоралар. Товуш ишораларидан фойдаланиш рухсат этилган ҳолатлар. Огоҳлантирувчи ишораларни бериш қоидаларига риоя этмасликнинг хавфли оқибатлари.
Ҳаракатланишни бошлаш, маневрларни бажариш. Ҳаракатни бошлаш, йўналишни ўзгартириш ва маневрни бажаришдан олдин ҳайдовчининг вазифалари. Чорраҳада бурилишни амалга оширишнинг қоидалари. Чорраҳадан ташқарида чапга бурилиш ва қайрилиб олиш. Тезлашиш ва секинлашиш бўлакларидан фойдаланиш. Қайрилиб олиш ва орқага ҳаракатланиш тақиқланган жойлар. Орқага ҳаракатланишнинг қоидалари.
Маневрни бажариш қоидалари бузилишининг хавфли оқибатлари.
Транспорт воситаларининг қатнов қисмида жойлашиши. Қатнов қисмида бўлаклар сонини аниқлаш усуллари. Бўлаклар сонини, транспорт воситаларининг турини ва уларнинг тезлигини ҳисобга олиб, транспорт воситаларининг қатнов қисмида жойлашиши.
Трамвай изларидан ҳаракатланишнинг рухсат этилган ҳолатлари. Реверсив ҳаракатланиш ташкил этилган йўлларга бурилиш.
Оралиқ масофа ва ён оралиқ масофани танлаш.
Рўпара транспорт воситаларининг ҳаракатланиш тартиби.
Қатнов қисмида транспорт воситаларининг жойлашиш қоидаларига амал этмасликнинг хавфли оқибатлари.
Ҳаракатланиш тезлиги. Ҳаракатланиш тезлигини танлашдаги муҳим омиллар. Аҳоли пунктларида ҳаракатланиш тезлигининг чеклови. Турли тоифадаги транспорт воситалари учун аҳоли пунктларидан ташқарида ҳаракатланиш тезлигининг чекловлари. Барча йўлларда, турли вазиятлар учун ҳаракатланиш тезлигининг чеклови. Ҳаракатланиш тезлигини танлашдаги тақиқлар. Ҳаракатланишнинг хавфсиз тезлигига амал қилмасликнинг оғир оқибатлари.
Қувиб ўтиш. Қувиб ўтишни бошлашдан олдин ва қувиб ўтишда ҳайдовчининг вазифалари. Қувиб ўтиш тақиқланган жойлар. Секин ҳаракатланадиган ёки катта ҳажмли транспорт воситалари ҳайдовчилари учун алоҳида талаблар.
Тўхташ ва тўхтаб туриш. Тўхташ ва тўхтаб туришнинг қоидалари. Транспорт воситаларини тўхтаб туриш жойларига қўйиш усуллари. Аҳоли пунктларидан ташқарида узоқ муддатга тўхтаб туриш. Тўхташ ва тўхтаб туриш тақиқланган жойлар. Тўхташ ва тўхтаб туриш қоидаларига амал этмасликнинг хавфли оқибатлари.
6-мавзу. Йўл ҳаракатини тартибга солиш.
Йўл ҳаракатини тартибга солиш воситалари. Светофор ишораларининг аҳамияти ва ишораларга мувофиқ ҳайдовчининг ҳаракати. Қўшимча тармоқли ва алоҳида йўналишлар бўйича қўлланиладиган светофорлар. Реверсив светофорлар. Трамвайлар ва алоҳида ажратилган бўлакда ҳаракатланаётган йўналишли бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатини тартибга солувчи светофорлар.
Трамвай, пиёда ва рельссиз транспорт воситалари учун тартибга солувчи ишораларининг аҳамияти. Светофор ёки тартибга солувчининг тақиқловчи ишораларида тўхташ тартиби.
Тартибга солувчининг ишора ва кўрсатмалари светофорнинг ишораси, йўл белгилари ва чизиқларига зид келган ҳолатларда ҳайдовчи ва пиёдаларнинг ҳаракати.
Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб, 5-6 мавзулар бўйича масалалар ишлаш.
7-мавзу. Чорраҳаларда ҳаракатланиш.
Чорраҳаларда ҳаракатланишнинг умумий қоидалари. Трамвай ҳайдовчилари имтиёзга эга бўлган ҳолатлар.
Тартибга солинган чорраҳалар. Светофор ишоралари билан имтиёз белгиларининг ўзаро муносабати. Тартибга солинган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби ва кетма-кетлиги.
Тартибга солинмаган чорраҳалар. Тенг аҳамиятга эга бўлмаган йўллар кесишган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби. Тенг аҳамиятга эга бўлган йўллар кесишган чорраҳаларда ҳаракатланиш тартиби.
Асосий йўл йўналишини ўзгартирган чорраҳалардан ўтиш кетма-кетлиги.
Чорраҳа турини аниқлаб бўлмаган ҳолатда (сутканинг қоронғи вақти, лойгарчилик, қор ва бошқалар) ва имтиёз белгилари бўлмаганда ҳайдовчининг ҳаракати.
8-мавзу. Пиёдалар ўтиш жойлари, йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ва темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш.
Пиёдалар ўтиш жойлари, йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари. Тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойига, йўналишли транспорт воситаларининг бекатига ёки “Болалар гуруҳини ташиш” таниқлик белгилари ўрнатилган транспорт воситасига яқинлашиб келаётган ҳайдовчининг вазифалари.
Темир йўл кесишмалари. Темир йўл кесишмаларининг турлари. Кесишмаларда замонавий темир йўл ишора ва воситалари ишлашининг тузилиши ва ўзига хос хусусиятлари. Транспорт воситаларининг темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш тартиби. Транспорт воситаларининг темир йўл кесишмаси олдида тўхташ қоидалари. Темир йўл кесишмасида мажбуран тўхтаб қолган транспорт воситаси ҳайдовчисининг вазифалари. Темир йўл кесишмасида амалдаги тақиқлар. Темир йўл кесишмасида ҳаракатланишда темир йўл дистанцияси бошлиғи билан келишиш талаб қилинадиган шартли ҳолатлар.
Пиёдалар ўтиш жойлари, йўналишли транспорт воситаларининг бекатлари ва темир йўл кесишмалари орқали ҳаракатланиш қоидалари бузилишининг хавфли оқибатлари.
Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб, 7-8 мавзулар бўйича масалалар ишлаш.
9-мазу. Ҳаракатланишнинг алоҳида шартлари.
Автомагистралларда ҳаракатланиш. Автомагистралларда киритилган тақиқлар. Автомагистралларнинг қатнов қисмида ва қатнов қисмининг четини билдирувчи чизиқдан ўнг томонда мажбуран тўхтаган ҳайдовчиларнинг вазифалари.
Турар жой даҳаларида ҳаракатланиш.
Тик нишаблик ва тик баландликларда ҳаракатланиш.
Йўналишли транспорт воситаларининг имтиёзлари. Чорраҳадан ташқарида трамвай изи билан кесишув. Йўналишли транспорт воситалари учун бўлаги бор йўлларда ҳаракатланиш тартиби. Автобус ва троллейбусни белгиланган бекатдан ҳаракатни бошлаётган ҳолатларда ҳайдовчиларнинг ҳаракатлари.
Ташқи ёруғлик асбобларидан фойдаланиш қоидалари. Кўзи қамашган ҳайдовчининг ҳаракатлари. Яқинни ёритувчи фараларни сутканинг ёруғ вақтида қўллаш шароитлари. Туманга қарши фаралар, фара-прожекторлар, изловчи фаралар, туманга қарши орқа фонарлар, автопоезднинг таниқлик белгиларидан фойдаланиш тартиби.
Механик транспорт воситаларини шатакка олиш. Эгилувчи ва қаттиқ улагич ҳамда қисман ортиш йўли билан шатакка олиш шартлари ва тартиби. Шатакка олишни тақиқлайдиган ҳолатлар. Шатакка олган ва шатакка олинган транспорт воситаларида одамларни ташиш. Механик транспорт воситаларини шатакка олиш қоидаларини бузилишининг хавфли оқибатлари.
Транспорт воситасини бошқаришни ўргатиш. Бошқаришга рухсат этадиган шартлар. Амалий бошқарув инструктори, ўрганувчи ва ўқув транспорт воситасига қўйиладиган талаблар.
10-мавзу. Одам ва юкларни ташиш.
Юк автомобилларида одам ташишга қўйиладиган талаблар. Ҳаракатни бошлашдан олдин ҳайдовчининг вазифалари. Болаларни ташишда қўйиладиган қўшимча талаблар. Одамларни ташиш тақиқланган ҳолатлар.
Транспорт воситасида юк ташишда юкни жойлаштириш ва маҳкамлаш қоидалари. Транспорт воситасининг ўлчамларидан чиқиб турадиган юкларни ташиш ва белгиланиши.
Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати идоралари билан транспорт воситаларининг ҳаракатланиш шартларини келишиш талаб қилинадиган ҳолатлар.
Одам ва юк ташиш қоидаларига амал қилмасликнинг ҳавфли оқибатлари.
11-мавзу. Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва жиҳозланиши.
Умумий талаблар. Транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланган носозликлар ва шартлар. Транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланган носозликлар аниқланганда ҳайдовчининг вазифалари. Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган носозликлари бўлган транспорт воситаларидан фойдаланишнинг хавфли оқибатлари.
12-мавзу. Рақам ва таниқлик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалар, ёзувлар ва белгилар.
Транспорт воситаларини рақам ва таниклик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмалар билан жиҳозланишига бўлган талаблар. Транспорт воситаларининг рақам ва таниклик белгилари, огоҳлантирувчи қурилмаларни ўрнатиш қоидаларига амал қилмасликнинг хавфли оқибатлари.
13-мавзу. Велосипед ва араваларни ҳаракатланиши, шунингдек, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга доир қўшимчалар.
Велосипед, мопед ва аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ўтишга қўйиладиган талаблар. Йўлларда велосипед, мопед, аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ёки миниб ўтиш учун рухсат этилганларнинг ёши ва жавобгарлиги. Велосипед, мопед, аравани бошқариш, ҳайвонларни ҳайдаб ёки миниб ўтишда амалдаги тақиқлар.
Ўқув-методик қўлланмалардан фойдаланиб, 9-13 мавзулар бўйича масалалар ишлаш.
1-13 мавзулар бўйича синов ўтказиш.

D” тоифадаги автотранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга



Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling