"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
Амалий машғулотларда бажариладиган амалий кўникмалар
Download 1.07 Mb.
|
D тоифага қайта тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
- Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
- D” тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва йўловчиларни ташишни ташкил этиш” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
- D” тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва йўловчиларни ташишни ташкил этиш” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
- D” тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш
Амалий машғулотларда бажариладиган амалий кўникмалар
қуйидагилардан иборат: 1. Совитиш тизимининг техник ҳолатини текшириш. 2. Олдинги османинг техник ҳолатини текшириш. 3. Шиналардаги ҳаво босимини текшириш. Ғилдиракни алмаштириш. 4. Руль чамбарагидаги люфтни текшириш. Руль юритмасидаги шарсимон бармоқларнинг люфтини текшириш. 5. Гидравлик ва пневматик юритмали тормоз тизимининг зичлигини текшириш. Тормоз йўлини аниқлаган ҳолда тормоз тизимининг ҳолатини баҳолаш. 6. Аккумулятор батареясининг ҳолатини текшириш. 7. Носоз электр лампалари ва эрувчан сақлагичларни (предохранитель) алмаштириш. 8. Ўт олдирувчи шамларнинг (свеча) ҳолатини текшириш ва уларни алмаштириш. 9. Двигатель юритма тасмаларининг таранглигини текшириш ва уларни алмаштириш. 10. Тўхтаб туриш тормозининг ҳолатини текшириш ва унинг юритмасини ростлаш. 11. Автобус кабинаси ва салонини иситиш, шамоллатиш ва ҳавони кондиционерлаш тизимини текшириш. 12. Ойна кўтаргичлар, пешойналарни ойна тозалагич ва ойна ювгич мосламаларининг созлигини текшириш. 13. Автобус салонининг эшикларини бошқариш механизмининг ишлашини текшириш. “Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
“Автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури 1-мавзу. Йўл шароитлари ва заруриятдан келиб чиқиб, йўлга чиқишни режалаштириш. Йўлга чиқиш заруратиянинг автотранспорт воситасини хавфсиз бошқаришга таъсири. Йўл ҳаракатининг шароитидан келиб чиққан ҳолда йўлга чиқиш заруриятини баҳолаш: кундузи ёки қоронғи пайтда, етарлича кўринмаслик шароитида, ҳаракатнинг тиғиз пайтида, қатнов қисми қопламасининг ҳолатидан келиб чиқиб ва ҳ.к. Йўналишни танлаш ва йўлга чиқиш вақтини аниқлаш. Йўл шароитининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Автомобиль йўлларининг турлари ва таснифи. Йўлларнинг тузилиши. Йўл хавфсизлигининг асосий элементлари. Автошиналарни йўл билан илашиш коэффициенти тўғрисида тушунча. Қопламанинг ҳолати ва об-ҳаво шароитига қараб илашиш коэффициентининг ўзгариши. 2-мавзу. Автотранспорт воситасини бошқарувида кузатишни ташкиллаштириш, қабул қилинаётган ахборотнинг хавфлилик даражасини баҳолаш. Олдиндаги масофа кўринишининг учта асосий зонаси: узоқ (30-120 сония), ўрта (12-15 сония) ва яқин (4-6 сония). Йўлдаги шароитнинг ўзига хослигини олдиндан билиш учун кўринишнинг узоқ масофасидан, хатарнинг хавфлилик даражасини билиш учун ўрта масофасидан ва хавфдан ҳимояланишни бошлаш учун яқин масофасидан фойдаланиш. Вазиятни кузатишни аҳоли пунктларида ва аҳоли пунктларидан ташқарида ўзига хослиги. Йўлни кўринмайдиган томонини, тормозланаётиб, бурилишдан, қайта тизилишдан ва қувиб ўтишдан олдин кузатиш кўникмалари. Ён томондаги вазиятни ён кўзгулар орқали назорат қилиш. Назорат-ўлчов асбобларини кузатиб бориш кўникмалари шакллантириш. Чорраҳалардан ўтаётганда кесишаётган ёки туташаётган йўлларни кузатиб бориш кетма-кетлиги. Оддий ва мураккаб вазиятларни олдиндан кўра билиш бўйича мисоллар. Йўл вазиятларини таҳлил қилиш. 3-мавзу. Автотранспорт воситасини бошқариш техникаси. Ҳайдовчининг автотранспорт воситасига ўтириши. Ҳайдовчининг оптимал иш ҳолатини таъминлаш учун ўриндиқни ростлаш ва бошқарув органларидан фойдаланиш қулайлигини текшириш. Йўловчиларни ташишда хавфсизлик чоралари кўрилганлигини назорат қилиш. Бошқарув органлари, асбоблари ва индикаторларнинг вазифаси. Ишоралар бериш, олди пешойнани ювиш ва қуритиш, олди ва орқа пешойналарни иситиш, фалокат ишорасини ишга тушириш. Назорат-кузатув асбоблари фалокатли вазиятларни кўрсатганда ҳайдовчининг ҳаракати. Бошқариш органларидан фойдаланиш усуллари. Руль чамбараги билан ишлаш техникаси. Двигателни ишга тушириш. Двигателни қиздириш. Ҳаракатни бошлаш ва узатмаларни кетма-кет алмаштириш билан тезликни равон ошириш. Ҳар бир узатма учун оптимал тезликни танлаш. Двигатель билан тормозлаш. Оддий вазиятларда равон секинлашиш ва мураккаб вазиятларда тормоз кучидан максимал фойдаланиб, секинлашиш. Қопламаси сирпанчиқ йўлларда тормозлаш. Тик нишаблик ва тик баландликларда, ҳаракатланиш учун қийин бўлган йўлларда ва қопламаси сирпанчиқ участкаларда ҳаракатни бошлаш. Сирпанчиқда ғилдиракларни жилмай айланишини олдини олиб, ҳаракатни бошлаш. Ғилдиракларни сирпаниб тормозланишига қарши (АБС) тизими билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. Автомат узатмалар қутиси (АУҚ) билан жиҳозланган автотранспорт воситаларини бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари. АУҚнинг бошқарув органларидан фойдаланиш. Тик нишаблик ва баландликларда, йўлнинг ҳаракатланиш учун қийин ва сирпанчиқ участкаларида АУҚнининг иш режимини танлаш. 4-мавзу. Автотранспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Тормозланиш ва тўхташ йўлини баҳолаш. Турли хил тезликларда автотранспорт воситасининг атрофида хавфсиз маконни шакллантириш. Ҳайдовчининг реакция вақти. Тормоз юритмасининг иш вақти. Хавфсиз оралиқ масофа (сония ва метрларда). Хавфсиз масофани назорат қилиш усуллари. Турли шароит ва тезликларда тормозлаш ва тўхташ учун етарли вақт ва масофа. Хавфсиз ён оралиқ масофа. Ҳаракатнинг турли шароитларида (серқатновлик, оқимнинг тезлиги, йўлнинг ҳолати ва об-ҳаво шароитлари) ва тўхташда автотранспорт воситасининг ён теварагида хавфсиз маконни шакллантириш. Мураккаб йўл вазиятларида тўғри ва аниқ қарор қабул қила олиш. Хавфлилик даражасини аниқлаш. 5-мавзу. Транспорт воситаларининг фойдаланиш кўрсаткичлари. Транспорт воситаси ишини самарали ва хавфсиз бажариш бўйича мумкин бўлган кўрсаткичлар: габарит ўлчамлари, вазн параметрлари, юк кўтариш қобилияти (йўловчилар ташиш имконияти), тезлик ва тормоз хусусиятлари, ағдарилишга, сурилиб кетишга ва ён томонга сирпанишга қарши турғунлиги, ёқилғи тежамкорлиги, ҳар хил шароитларда фойдаланишга мослашиш, ишончлилик. Автомобилга таъсир этувчи кучлар. Ғилдиракларнинг йўл билан илашиш кучи. Илашиш кучининг заҳираси – ҳаракатланиш хавфсизлигининг шарти. 6-мавзу. Мураккаб вазиятларда ҳайдовчининг ҳаракатлари. Ҳаракатни бошлашда, тормозлашда ва бурилишда автотранспорт воситаси турғунлигининг йўқолиши. Автотранспорт воситасининг ҳаракатланиши жараёнида ағдарилиб кетиш ҳолатлари. Ҳаракатланиш жараёнида автотранспорт воситаси турғунлигини сақлаш усуллари. Куз, қиш ва баҳор фаслларида йўллардан фойдаланиш. Автотранспорт воситаси сирпаниб кетганида, ғилдираклар сирпаниб тормозланганида ва сурилиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Олдиндан ёки орқадан тўқнашиш хавфи туғилганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Автотранспорт воситасининг ишчи тормози ишдан чиққанида, шинаси ёрилиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Автотранспорт воситасида ёнғин чиққанида ва сувга тушиб кетганида ҳайдовчининг ҳаракатлари. Автотранспорт воситасини чегараланган жойларда, чорраҳаларда ва пиёдалар ўтиш жойларида, транспорт оқимида, кўриниш чегараланган шароитда, хавфли бурилишларда, тик баландлик ва тик нишабликларда бошқариш. Автотранспорт воситасини мураккаб йўл шароитлари ва етарлича кўринмаслик шароитида бошқариш. Ҳаракатланиш чегараланган жойларда, бурилиш ва қайрилиб олишда автотранспорт воситасининг тезлиги ва ҳаракат йўналишини танлаш. Шаҳарда, аҳоли пунктларидан ташқарида ва автомагистралларда ҳаракатланиш тезлигини танлаш. Қувиб ўтиш ва рўпара транспорт воситаларининг ҳаракатланиши. Темир йўл кесишмаларидан ўтиш. Автомобиль йўлларининг хавфли участкалари: қатнов қисмининг торайиши, йўлнинг янги тўшалган қопламаси, битум ва шағалли қопламалар, сурункали нишаблик ва баландликлар, кўприклар ва темир йўлларга яқинлашиш ва бошқа хавфли участкаларда ҳаракатланиш. Йўлларнинг таъмирланаётган участкаларида ҳаракатланишда эҳтиёт чоралари ҳамда уларда қўлланиладиган тўсиқлар, огоҳлантирувчи ва ёруғлик ишоралари. Тоғли йўлларда, туманда ҳаракатланишнинг ўзига хос хусусиятлари. 7-мавзу. Тўхтаб туриш жойлари ва уларда ҳаракатланиш. Автомобиллаштириш ва тўхтаб туриш жойларига бўлган талаблар. Тўхтаб туриш жойлари ва уларнинг турлари. Ер ости, кўп қаватли ва бошқа турдаги тўхтаб туриш жойлари. Автотранспорт воситасини тўхтаб туриш жойларига қўйиш билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари. Тўхтаб туриш ҳудудини жиҳозлаш. Тўхтаб туриш жойларида ҳаракат хавфсизлиги. 8-мавзу. Йўл-транспорт ҳодисалари. Йўл-транспорт ҳодисаси тўғрисида тушунча. Йўл-транспорт ходисаларининг турлари. Йўл-транспорт ходисасининнг келиб чиқиши сабаб ва шароитлари. Йўл-транспорт ҳодисаларининг статистикаси. Йил мавсумлари, ҳафтанинг кунлари, сутканинг вақти, йўлнинг тоифалари, транспорт воситаларининг турлари ва бошқа факторлар бўйича йўл-транспорт ҳодисаларининг тақсимланиши. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва йўловчиларни ташишни ташкил этиш” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
“D” тоифадаги автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва йўловчиларни ташишни ташкил этиш” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури 1-мавзу. Йўловчиларни ташувчи автотранспорт корхоналари, уларнинг тузилмаси ва вазифалари. Йўловчиларни ташувчи автотранспорт корхоналарининг тузилмаси ва вазифаси. Автобусларда йўловчиларни ташишларнинг турлари: шаҳар ичида, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро. Автобусларда йўловчиларни ташишни бошқаришнинг умумий схемаси. Йўловчиларни ташишнинг тузилмаси. Автобус ҳайдовчисининг вазифаси, тайёргарлиги ва йўловчиларнинг хавфсизлигини таъминлашдаги роли. 2-мавзу. Йўловчиларни ташувчи автотранспортнинг техник-фойдаланиш кўрсаткичлари. Миқдор кўрсаткичлари: ташишларнинг ҳажми, йўловчи айланиши, ишлашнинг машина-соатлари. Сифат кўрсаткичлари: техник тайёргарлик коэффициенти, йўналишга чиқиш коэффициенти. Автобусларни йўналишга чиқаришни ошириш бўйича чора-тадбирлар. Ҳаракатланувчи таркибнинг йўналишда бўлиши даврийлиги. Ҳаракатланиш тезлиги. Техник тезлик. Фойдаланиш тезлиги. Қатнов тезлиги. Қатнов тезлигини ошириш бўйича тадбирлар. Йўловчиларни ўртача қатнайдиган масофаси. Йўлдан фойдаланиш коэффициентини ошириш бўйича тадбирлар. Автобус сиғимидан фойдаланиш коэффициенти. Бир кунлик ўртача босиб ўтилган масофа. Умумий босиб ўтилган масофа. Йўловчи ташувчи автотранспортнинг самарадорлиги. 3-мавзу. Автобусларни йўналишда ишлашига диспетчерлик раҳбарлиги. Автобусларда йўловчиларни ташишда диспетчерлик раҳбарлигининг тизими. Марказлаштирилган диспетчерлик хизмати (МДХ). Ҳаракатланувчи таркибни йўналишга чиқаришни ташкил этиш ва ҳаракатланиш жадвалининг бажарилиши. Автобусларни бошқа йўналишларга ўтказиш тартиби. Йўналишда ишлаётган автобусларнинг ҳайдовчилари билан диспетчерлик алоқа қилиш воситалари. Йўналишларда автобусларга техник ёрдам кўрсатиш. Йўналишда ҳаракатланувчи таркибни қабул қилиб олиш тартиби. Йўл (йўналиш) варақасини расмийлаштириш ва ва топшириш тартиби. Автобусларни паркка ўз вақтида қайтишини назорат қилиш. Йўловчиларни ташувчи автотранспортда назорат-тафтиш хизмати ва унинг вазифалари. Йўналишдаги автобуслар устидан назорат. Ҳаракатланиш мунтазамлиги ва унинг аҳамияти. Ҳаракатланиш мунтазамлигини назорат қилиш учун жиҳозлар. Автобусларни шаҳар ичидаги йўналишларда ҳаракатланиши мунтазамлигини назорат қилишни ташкил этиш. Автовокзаллар ва автостанциялар. Автобуслар ишини бирламчи ҳисоботининг асосий шакллари. Автобуснинг йўл (йўналиш) варақаси. Йўл (йўналиш) варақасини бериш ва расмийлаштириш тартиби. Билет-ҳисобот варақаси, ҳаракатланиш мунтазамлиги варақаси. Уларни йўналишда ишлаганда расмийлаштириш қоидалари. 4-мавзу. Автобусларни турли хил йўналишларда ишлаши. Автобус йўналишларининг таснифи. Тўхташ бекатлари ва уларнинг жиҳозланиши. Йўналишларнинг паспорти тўғрисида тушунча. Автобусларнинг ҳаракатланиш тезликларини меъёрлаштириш тўғрисида тушунча. Йўналишли транспорт воситалари ҳаракатланадиган йўлларга бўлган талаблар. Йўналишларни текшириш ва йўлнинг хавфли участкаларини аниқлаш. Йўл хавфли участкаларининг схемаси. Автобусларни йўналишларда ҳаракатланиш жадвали. Йўловчи ташувчи автотранспортнинг ҳаракатланиш жадвали. Ҳаракатланиш интервали (оралиқ вақти). Рейс тўғрисида тушунча. “Тиғиз” пайтида автобусларнинг ишлаши. Қисқартирилган, экспрессли ва ярим экспрессли рейсларнинг қўлланишини аҳамияти. Талаб бўйича тўхташлар. Автобуслар ишини кондукторсиз ташкил қилиш. Автобусларда йўловчиларни махсус ташишларнинг турлари ва таснифи (ходимларни ишга ва ишдан ташиш, буюртмалар бўйича автобусларни ажратиш, болаларни ташиш, саёҳат-экскурсияга оид ташишлар ва бошқалар). Автобуслардан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш усуллари. Автобусларнинг сиғим меъёрлари. Автобусларда йўловчиларни сиғимдан ортиқ ташишнинг хавфлилиги. Автобуслар учун ёнилғи-мойлаш материаллари сарфининг меъёрлари. Ёнилғи-мойлаш материалларини тежаш бўйича тадбирлар ва илғор ҳайдовчиларнинг шу соҳадаги тажрибалари. Ёқилғи-мойлаш материалларининг ҳисоби. Автобусларга эҳтиёт чораларига амал қилиб ёқилғи қуйиш. 5-мавзу. Йўловчиларни ташувчи автотранспортда тарифлар ва чипта (билет) тизими. Автобусларда юриш учун тарифлар. Йўловчиларни ва юкни (багаж) ташиш ҳамда алоҳида буюртмалар бўйича автобуслардан фойдаланиш учун тарифларни қўллаш. Автобусларда йўловчиларни шаҳар ичида, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишларда ташишда йўловчилар томонидан тўлаш учун қўлланиладиган билетларнинг турлари. Автобусларда юриш учун имтиёзлар. 6-мавзу. Йўналишли таксилар, буюртма ва хизмат автобуслари ишининг ўзига хос хусусиятлари. Йўналишли таксиларда йўловчиларни ташишни ташкил қилиш. Хизмат автобусларида йўловчиларни ташишни ташкил қилиш. Умумий фойдаланишдаги йўловчиларни ташувчи автотранспорт билан хизмат автобуслари ишини мувофиқлаштириш. 7-мавзу. Йўловчиларни ташувчи автотранспортда суғурта тизими. Йўловчиларни ташувчи автотранспортда суғурта қилишни белгиловчи меъёрий ҳужжатлар. Йўловчиларни шаҳар ичида, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва саёҳат-экскурсия ташишларда суғурта. Йўловчиларни ҳалқаро ташишда суғуртанинг ўзига хос хусусиятлари. 8-мавзу. Автобус ҳайдовчисининг иш режими ва дам олиши. Автобус ҳайдовчиларининг меҳнати ва дам олиш режимини белгилайдиган меъёрий ҳужжатлар. Ҳайдовчи иш вақтининг давомийлиги ва нималардан ташкил топиши. Автобусни тинимсиз бошқаришдан кейин дам олиш вақтининг давомийлиги. Ҳайдовчининг кундалик ва ҳафталик дам олиши. Бир иш сменаси давомида ҳайдовчининг транспорт воситасини тинимсиз бошқаришининг максимал вақти. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш Download 1.07 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling