"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


техник хизмат кўрсатиш” ўқув предметидан намунавий ўқув режа


Download 1.07 Mb.
bet10/14
Sana20.12.2022
Hajmi1.07 Mb.
#1038146
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
D тоифага қайта тайёрлаш

техник хизмат кўрсатиш” ўқув предметидан намунавий ўқув режа





Бўлимлар ва мавзулар

Соатлар

жами

шу жумладан

назарий

амалий

I бўлим. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларининг тузилиши

1



“D” тоифадаги автотранспорт воситаларининг умумий тузилиши

2



2




2

Двигателнинг умумий тузилиши ва ишлаши

1

1




3

Совитиш тизими

1

1




4

Мойлаш тизими

1

1




5

Таъминлаш тизими

1

1




6

Электр энергиясининг манбалари ва истеъмолчилари

2

2




7

Трансмиссиянинг вазифаси ва умумий тузилиши

2

2




8

Юриш қисми

2

2




9

Тормоз тизими

2

2




10

Руль бошқармаси

2

2




11

Актив ва пассив хавфсизлик тизимлари

2

2







Бўлим бўйича жами:

72 18

18




II бўлим. “D” тоифадаги автотранспорт воситалари техник хизмат кўрсатиш

12



“D” тоифадаги автотранспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишнинг турлари ва даврийлиги

8



4



4



13

Хавфсизлик техникаси ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш

4

4




14

“D” тоифадаги автотранспорт воситаларидаги майда носозликлар ва уларни бартараф қилиш

18



2



16






Бўлим бўйича жами:

30

10

20




Синов

2

2







Жами:

50

30

20

D” тоифадаги автотранспорт воситаларининг тузилиши ва уларга


техник хизмат кўрсатиш” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури


I бўлим. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларининг тузилиши

1-мавзу. “D” тоифадаги автотранспорт воситаларининг умумий тузилиши.


Автобусларнинг вазифаси ва таснифи. Умумий тузилиши. Асосий агрегат, узеллар, механизмлар ва тизимларнинг вазифаси, жойлашиши ва ўзаро боғланиши. Бошқарув органлари. Ҳайдовчини ахборот билан таъминлайдиган воситалар. Бошқаришни автоматлаштириш тизимлари. Автобус салонида шинамликни яратиш ва таъминлаш воситалари.
2-мавзу. Двигателларнинг умумий тузилиши ва ишлаши.
Бензин ва дизель ёқилғисида ишлайдиган двигателларнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаш принципи. Кривошип-шатун механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши. Газ тақсимлаш механизмининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.
3-мавзу. Совитиш тизимининг умумий тузилиши ва ишлаши.
Совитиш тизимининг вазифаси ва турлари. Совитиш тизимининг ишлаш схемаси. Совитиш суюқликлари ва уларга қўйиладиган талаблар. Двигателнинг иссиқлик режими. Совитиш тизимидаги асбобларнинг вазифаси ва жойлашиши. Двигателни ишга туширишдан олдинги қиздириш воситалари.
4-мавзу. Мойлаш тизимининг умумий тузилиши ва ишлаши.
Мойлаш тизимининг вазифаси. Мойлаш тизимининг ишлаш схемаси. Деталларнинг ишқаланиш юзаларига мойни узатиш усуллари. Двигателларда қўлланиладиган мойлар, уларнинг асосий хусусиятлари ва русумланиши. Мойнинг босимини назорат қилиш. Двигателда мойни совитиш ва тозалаш усуллари.
5-мавзу. Таъминлаш тизимининг умумий тузилиши ва ишлаши.
Турли хилдаги (бензин, дизель ва газ) ёқилғиларда ишлайдиган двигателлар таъминлаш тизимининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши. Автомобиль двигателлари учун қўлланиладиган ёқилғиларнинг тури, таснифи ва хусусиятлари. Таъминлаш тизимининг автобусдаги жойлашиш схемалари. Ёқилғини, ҳавони тозалаш ва узатиш асбобларининг вазифаси, жойлашиши, умумий тузилиши ва ишлаши.
6-мавзу. Электр энергиясининг манба ва истеъмолчилари.
Аккумулятор батареясининг вазифаси ва турлари. Аккумулятор батареяларининг русумланиши ва хусусиятлари. Электролит ва у билан ишлаганда эҳтиёт чоралари.
Аккумулятор батареясига хизмат кўрсатиш.
Генераторнинг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.
Стартернинг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.
Ўт олдириш тизимининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.
Ташқи ёруғлик ва салонни ёритиш асбоблари, ёруғлик ва товуш ишораси, назорат-ўлчов асбоблари, ойна тозалагич ва ойна ювгичлар, салонни иситиш ва шамоллатиш тизимлари, эшикларни очиш ва ёпиш юритмаларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши. Фалокатли ҳолатларнинг сигнализаторларининг вазифаси ва датчикларнинг жойлашиши. Электр жиҳозлари ва ўт олдириш тизимидаги носозликларнинг сабаб ва аломатлари ҳамда уларни бартараф қилиш усуллари.
7-мавзу. Трансмиссиянинг вазифаси ва умумий тузилиши.
Трансмиссиянинг вазифаси ва умумий тузилиши. Турли юритмали трансмиссияларнинг схемалари. Бир ва бир нечта етакловчи ўқли трансмиссияларнинг схемалари. Трансмиссия агрегатларини, узелларини ва деталларини мойлаш усуллари. Трансмиссия мойлари ва консистент сурковлар, уларнинг қўлланиши, асосий хусусиятлари ва русумланиши.
Илашиш механизми, унинг вазифаси, умумий тузилиши ва ишлаши. Механик ва гидравлик юритмали илашиш механизмининг тузилиши ва ишлаши. Илашиш механизмининг юритмасини созлаш.
Узатмалар қутисининг вазифаси. Узатмалар қутисининг турлари. Узатмалар нисбати. Узатмаларни алмаштириш механизмининг схемаси. Узатмалар қутисининг умумий тузилиши ва ишлаши.
Автомат узатмалар қутисининг тузилиши ва ишлаши.
Кардан узатмаси ва етакловчи ғилдираклар юритмаларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши. Асосий узатма, дифференциал ва ярим ўқлар.
Турли хилдаги трансмиссиялардан фойдаланишнинг хусусиятлари. Трансмиссияда содир бўладиган носозликлар, уларнинг аломатлари ва сабаблари, уларни бартараф этиш усуллари.
8-мавзу. Юриш қисми.
Автобус рамасининг вазифаси ва умумий тузилиши. Кузовнинг рамага мустаҳкамланиши. Автобуснинг кўтариб юрувчи кузови, тузилиши, ташқи ва ички жиҳозланиши. Автобус салонининг эшикларини бошқариш механизмларини тури, тузилиши, вазифаси ва ишлаши. Фалокатли ҳолатларда чиқиш жойлари, уларнинг турлари ва очиш усуллари. Йўловчилар учун ўриндиқларнинг тузилиши ва жойлашиши. Ойна кўтаргичлар. Ойна тозалагичларнинг тузилиши ва юритмаси, пешойналарни ювиш мосламалари. Автобусларда ташқи ёруғлик асбоблари ва нурқайтаргич мосламаларнинг жойлашиши.
Автобусда ўт ўчиргич мосламаси ва тиббиёт қутичасининг жойлаштирилиши.
Автобусда ҳайдовчининг кабинаси ва салонни иситиш ва шамоллатиш тизимларининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши. Ҳавони кондиционерлаш тизими.
Осмаларнинг турлари. Амортизаторларнинг вазифаси ва ишлаши.
Олдинги османинг вазифаси ва тузилиши. Олдинги осма деталларининг ишлаши. Олдинги ғилдиракларнинг ўрнатилиш бурчаги.
Орқа османинг тузилиши ва ишлаши.
Ғилдираклар ва шиналарнинг тузилиши. Ғилдиракларнинг маҳкамланиши. Шина ва дискларнинг русумланиши. Шиналардаги ҳаво босимининг меъёрлари. Шиналардаги ҳаво босимини ростлаш тизими.
9-мавзу. Тормоз тизими.
Тормоз тизимларининг вазифаси ва турлари.
Тормоз тизимларининг схемаси ва ишлаш принципи.
Гидравлик юритмали тормоз тизимининг тузилиши ва ишлаши. Тормоз суюқликлари, уларнинг хусусияти ва русумланиши.
Пневматик юритмали тормоз тизимининг тузилиши ва ишлаши. Пневматик юритмали тормоз тизимидаги ҳаво босимининг назорати.
Ёрдамчи тормоз тизимининг вазифаси, тузилиши ва ишлаши.
Тормоз тизимидаги носозликларнинг аломатлари ва сабаблари, уларни бартараф қилиш усуллари.
10-мавзу. Руль бошқармаси.
Руль бошқармасининг вазифаси, жойлашиши, умумий тузилиши ва ишлаши. Руль механизми, руль юритмаси, руль бошқармасининг кучайтиргичи, бошқариладиган ғилдираклар юритмаси.
Руль бошқармасига қўйиладиган асосий талаблар.
Руль бошқармасидаги носозликларнинг аломатлари ва сабаблари, уларни бартараф қилиш усуллари.
11-мавзу. Актив ва пассив хавфсизлик тизимлари.
Актив хавфсизлик тизимларининг турлари: ғилдиракларни жилмай айланишига қарши, сирпаниб тормозланишига қарши тизимлар, тормоз кучларини тақсимлаш тизими ва бошқалар. Парктроник тизими. Вазифаси ва улардан ҳаракатланишда фойдаланиш.
Пассив хавфсизлик тизимларининг турлари: хавфсизлик камарлари, хавфсизлик ёстиқлари, болаларни ушлаб турувчи махсус қурилмалар. Уларнинг вазифаси ва йўл-транспорт ҳодисасида афзаллиги.



Download 1.07 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling