"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


ўқув предметидан намунавий ўқув режа


Download 0.68 Mb.
bet10/16
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1038481
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16
Bog'liq
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш

ўқув предметидан намунавий ўқув режа





Мавзулар

Соатлар

жами

шу жумладан

назарий

1

Йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг сабаблари

2

2

2

Ҳаракат хавфсизлиги ишини ташкил этиш. Ҳаракат хавфсизлиги бўлими

2

2

3

Трамвай ҳаракати назарияси асослари

2

2

4

Шаҳар электр транспорти ҳайдовчиси меҳнатининг руҳий-жисмоний асослари

2

2

5

Мураккаб ва оддий реакция. Сезгирлик, кузатувчанлик тушунчалари

2

2

6

Мураккаблашган йўл шароитида трамвай бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари

2



2

7

Ҳаракатланиш тезлиги ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда унинг аҳамияти

2



2

8

Трамвай техник ҳолатининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири

2

2




Жами:

16

16

Трамвайларни хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари”


ўқув предметидан намунавий ўқув дастури

1-мавзу. Йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг сабаблари.


Мамлакатимизда шаҳар электр ва автомобиль йўловчи ташиш транспорти паркининг ривожланиши: авариялар ҳолати ва оқибати. “Йўл-транспорт ҳодисалари” (ЙТҲ) тушунчаси ва ЙТҲларининг таснифи.
ЙТҲларнинг сабаблари: йўл ҳаракати қоидалари бузилиши, трамвайнинг техник носозлиги, ҳайдовчи малакасининг етишмаслиги, ҳайдовчиларнинг эътиборсизлиги ва хатолари, бошқа ҳаракат иштирокчиларининг нотўғри хатти-ҳаракатлари. ЙТҲлари кўпинча содир бўладиган объектив сабаблар: йўл ва об-ҳаво шароитларининг кониқарсизлиги. Трамвай йўналишидаги хавфли жойлар. Транспорт воситаларининг “пассив” ва “актив” хавфсизлиги. ЙТҲларининг хусусиятлари. Аниқ ҳолатлар таҳлили.
2-мавзу. Ҳаракат хавфсизлиги ишини ташкил этиш. Ҳаракат хавфсизлиги бўлими.
Трамвай корхоналарида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ишларининг ташкил қилиниши. Ҳаракат хавфсизлиги тафтишчилари, уларнинг вазифалари. Шаҳар электр транспорти корхоналари хизмат шўъбалари, бўлинмалари ва бошқа ташкилотларнинг йўл-транспорт ҳодисалари олдини олишда иштирок этишлари. Ҳаракат хизматининг йўл-транспорт ҳодисалари олдини олишдаги вазифалари. Йўналишга чиқариладиган трамвайларнинг техник ҳолатини назорат этиш. Ҳайдовчилар ўртасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича йўриқномалар ўтказиш. Йўналишни ўрганиш ва йўлнинг оғир шароитли ҳаракатланиш қисмини ўтиш хусусиятлари. Устоз-ҳайдовчи ҳамроҳлигида назорат ишлари. Ҳайдовчиларни йўналишда ишлашга тайёрлаш.
3-мавзу. Трамвай ҳаракати назарияси асослари.
Горизонтал жойда ва тик нишабликда ҳаракатсиз турган трамвайга таъсир этувчи кучлар, хавфли ҳолатларни (силжиш, ағдарилиш) вужудга келиши шароитлари. Трамвай ҳаракатланаётганда таъсир этувчи кучлар: оғирлик, ҳаракатга қаршилик кўрсатиш, инерция. Вужудга келиш эҳтимоли хавфли бўлган ҳолатлар (йўловчиларнинг сурилиши). Перегонда турган трамвай ҳаракати режимини ташкил қилувчи омиллар: ишлатиш, қўзғалиш, тортиш режими, ғилдиратиш, тормозланиш. Уларнинг хусусияти. Илашиш кучи ва коэффициентлари, илашиш вазни. Тортиш кучи билан илашиш кучи ўртасидаги боғлиқлик. Трамвай оғирлик кучининг маркази. “Сирпаниш” тушунчаси, унинг пайдо бўлиши сабаблари. Сирпанишга қарши кураш чоралари. Трамвайни тўхтатиш йўли. Тормоз йўли, унинг катталигига таъсир этувчи омиллар. Йўлнинг кичик радиусли бурилиш қисмида ҳаракатланаётган трамвайга таъсир этувчи кучлар. Нишабликда ҳаракатланаётганда қаршилик кучи. Нишабликда, тиклигига боғлиқ ҳолда трамвай ҳаракат тезлигини чеклаш.
4-мавзу. Шаҳар электр транспорти ҳайдовчилари меҳнатининг рухий-жисмоний асослари.
Рухий-жисмоний нуқтаи назардан ҳайдовчи фаолияти тўғрисида асосий тушунчалар. Ҳайдовчи фаолияти чизмаси: трамвайни бошқаришга оид ахборот олиш, баҳолаш, трамвайни бошқаришга оид қарор қабул қилиш ва хатти-ҳаракатлар. ЙТҲлари сабабининг рухий-жисмоний таҳлили. Ҳайдовчи иши ишончлилигини белгилайдиган асосий омиллар: яроқлилиги, тайёргарлиги, ишлаш қобилиятига эгалиги. Кўриш қобилияти ва унинг аҳамияти. Меъёрдаги ёритиш ва хира ёритилганликда кўз ўткирлиги. Тунда кўриш физиологияси. Адаптация. Кўзларнинг қамашиши ва кўриш қобилиятининг тикланиши. Ранг ажратиш. Кўз ўлчагич: масофа ва тезликни баҳолаш. Кўриш майдонининг миқдори ва қабул қилиш аниқлиги. Трамвайни бошқаришда нигоҳнинг йўналиши ва алмашиш тезлиги. Оддий ва мураккаб таъсирлар. Бошқариш вақтида шартли таъсирлар ҳақида тушунчалар. Таъсир вақтининг жисмоний ва рухий ҳолатларига, чарчашга, хасталикка, алкоголь ва наркотик моддаларга боғлиқлиги. Жисмоний ва рухий машқ қилиш аҳамияти. Диққат ва кўникмалар ҳақида тушунчалар. Ҳаракат хавфсизлигида диққатнинг аҳамияти. Диққатнинг муқимлиги, бир жойга тўпланиши, ўзгариши. Ҳайдовчи диққатини жамлаш, эътиборга салбий таъсир этувчи омиллар. Трамвай бошқаришни билиш ва кўникмаларининг шаклланиши. Эмоционал барқарорлик. Ноқулай, салбий ҳолатлар таъсирида осойишталикни сақлаш қобилияти. Оптимал рухий ҳолатни машқ қилиш. Унинг ишлаб чиқариш, оилавий ва бошқа муносабатларни белгиловчи омиллари. Рухий беқарорлик, асабий ҳолатда трамвайларни бошқаришнинг хавфлилиги.
5-мавзу. Мураккаб ва оддий реакция. Сезгирлик, кузатувчанлик тушунчалари.
Трамвайни хавфсиз бошқариш учун ҳайдовчига зарур бўлган хусусиятлар: мустаҳкам рухий ва жисмоний саломатлик, ҳайдовчилик касбига ижобий муносабат, интизом, масъулият, техник фикрлаш, транспорт шароитини истиқболлашни билиш, меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилиш, алкоголь ичимликларини истеъмол қилмаслик. Таълим олиш ва меҳнат фаолияти жараёнида мустаҳкам билим ва кўникмаларни эгаллаш ва ривожлантириш.
6-мавзу. Мураккаблашган йўл шароитида трамвай бошқаришнинг ўзига хос хусусиятлари.
Хавфли гидрометеорологик шароитлар ва уларнинг шаҳар электр транспорти ишига таъсири. Алоҳида хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ва уларни ҳаракат хавфсизлиги нуқтаи назаридан баҳолаш. Ҳаракат хавфсизлигига таъсир этувчи гидрометеорологик шароитлар ўзгаришининг белгилари. Ноқулай об-ҳаво ва йўл шароитида ЙТҲ олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар. Трамвайни хавфсиз бошқариш усуллари. Йўл шароитини назорат этиш. Йўл шароитини аниқ йўл шароитига боғлиқ ҳолда баҳолаш: ҳаракатни бошлаганда ва тўхтаганда, рельснинг турли ҳолатида, уланиш тармоғи бурилиш ва эгилмаларидан ўтаётганда, кўриниш шароити чекланган ҳолларда, бошқа транспорт воситаси билан қарама-қарши ҳаракатланганда (ён томон оралиқ масофасини белгилаганда), чорраҳада ва майдонларда ҳаракатланаётганда, трамвай йўли ва уланиш тармоғи таъмирланаётган жойлардан ўтаётганда, махсус ишоралар билан жиҳозланган транспорт воситаси билан дуч келганда, трамвай шатакка олинганда.
Пиёдалар ва велосипедчилар хавфсизлигини таъминлаш. Транспорт воситалари ҳайдовчилари ўртасидаги ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишлари. Сутканинг коронғи вақтида ҳаракат қилиш ва хавфсизликни таъминлаш, қор билан қопланган, нам қопламали йўлларда (ифлосланган, сирпанчиқ рельслар, яхмалакда) ҳаракатланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва илғор ҳайдовчилар томонидан қўлланиладиган трамвайни хавфсиз бошқариш усуллари.
7-мавзу. Ҳаракатланиш тезлиги ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлашда унинг аҳамияти.
Тезлик, тезланиш ва уларнинг ҳаракат хавфсизлигига таъсири. Тезликнинг тўғри танланиши – ҳаракат хавфсизлигини таъминлашнинг муҳим шарти. Ҳайдовчининг ҳаракат тезлигини танлашда қабул қилишга таъсир этувчи хавфли омиллар: транспорт воситасининг тури, габарити, ранги ва бошқа хусусиятлари, йўлнинг кенглиги ва ҳолати, транспорт оқимининг тиғизлиги. Турли шароитларда ҳайдовчининг тезлик режимини баҳолаши: сутканинг коронғи вақти, ёмғир ва қор ёғиши вақтида, қарама-қарши келаётган транспортга яқинлашганда. Ҳаракат тезлигининг ҳаракат таркиби турғунлигига, тормоз ва тўхташ йўли узунлигига, ҳайдовчининг кўриш масофасига таъсир этиши. Ҳаракат тезликларида вақтнинг тиғизлиги. Ҳаракат тезлигини нотўғри танлаш ёки тезлик чекланганлигига риоя қилмасликнинг хавфли оқибатлари.
8-мавзу. Трамвай техник ҳолатининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири.
Транспорт воситаларининг носозлиги - йўл транспорт-ҳодисалари содир бўлишининг бевосита ёки билвосита сабаблари. Трамвайнинг техник ҳолати ва тормоз тизимини самарали ишлашининг ҳаракат хавфсизлигига таъсири, белгилари ва уни аниқлаш усуллари: электродинамик, пневматик ва тўхтаб туриш тормози, куч узатгичи, ток қабул қилгичлар, пневматик мосламаларнинг носозлиги белгилари ва уни аниқлаш усуллари. Ҳаракат хавфсизлигини оширадиган махсус мосламалар: кузатиш ойнаси, ойна тозалагичлар, эшиклар ишора чироғи, ишоралар ва ёритгичлар. Пайдо бўлаётган носозликлар ҳайдовчи томонидан тўсатдан аниқланиши омиллари. Техник носоз трамвайни тасарруф этишнинг оқибатлари. Ҳаракат таркиби носозлиги натижасида содир бўлган энг харакатерли йўл-транспорт ҳодисалари ва ҳаракатланиш қоидалари бузилишини кўриб чиқиш. Техник носоз ҳолатдаги ҳаракат таркибини тасарруф этишда ҳайдовчининг масъулияти.

Трамвайларни тасарруф этиш”



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling