"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
-тоифадаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак
Download 0.68 Mb.
|
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3-тоифаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак
3-тоифадаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни бажаришни билиши керак:
Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиши, турли хил йўл ва об-ҳаво шароитларида трамвайни хавфсиз бошқаришни; ўзининг эмоционал ҳолатини бошқара олиши ва йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳурмат қилишни; йўлга чиқишдан олдин трамвайни кўрикдан ўтказишни ва ҳаракатланиш жараёнида трамвайнинг техник ҳолатини назорат қилишни; замонавий экологик талабларга риоя қилган ҳолда трамвайга мойлаш материалларини қуйишни; йўловчиларни трамвайга хавфсиз чиқиши ва тушишини, уларни ташишни ҳамда юкларни қабул қилиш, жойлаштириш ва ташишни; йўл (йўналиш) варақасини қабул қилиш, расмийлаштириш ва топширишни; меҳнат ва дам олиш режимига амал қилишни; алоҳида вазиятларда ишончли ҳаракат қилишни; йўл – транспорт ҳодисасида жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатишни ҳамда уларни ташиш қоидаларига риоя қилишни; фавқулотда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилишни; трамвайни шатакка улаш ва шатакка олинган трамвайни бошқаришни; йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланишни; фойдаланишда юзага келган, трамвайнинг қисм ва агрегатларини ажратиш билан боғлиқ бўлмаган майда носозликларни хавфсизлик техникаси ва трамвайни техник тасарруфи талабларига риоя этган ҳолда бартараф этишни; юзага келган носозликларни бартараф этиш бўйича мутахассисларга ўз вақтида мурожаат этишни; чипталар ўрами ва компостерни ўрнатишни ҳамда чипталар ҳисобини олиб боришни; трамвайни бошқариш бўйича ўзининг кўникмаларини такомиллаштириб боришни. 3-тоифаги трамвай ҳайдовчиси қуйидагиларни билиши керак: трамвайнинг асосий механизм ва тизимларининг вазифаси, жойлашиши ва ишлаш принципларини; электротехника асосларини; йўл ҳаракати қоидаларини; трамвайни хавфсиз бошқариш қоидаларини; йўловчиларни чиқиши ва тушиши учун трамвайни бекатларга кириш ва қўйиш қоидаларини; йўловчи ва юкларни ташиш қоидаларини; йўловчиларни хабардор қилиш учун радиоқурилмадан фойдаланиш қоидаларини; ҳаракатланиш назорати, диспетчерлик алоқасининг техник воситаларидан фойдаланиш қоидаларини; ҳаракатланишни таъқиқловчи носозликларни ҳамда трамвайдан фойдаланишни таъқиқловчи шартларни; йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга биринчи ёрдам кўрсатиш кетма-кетлиги ва усулларини; трамвайдан фойдаланиш қоидаларини; фавқулотда вазиятларда йўловчиларни шошилинч эвакуация қилиш қоидаларини; трамвайни йўлга чиқишидан олдин назорат кўригидан ўтказиш ва унга кундалик қаров тартибини; меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси қоидалари ва меъёрларини, меҳнат ва дам олиш режимининг талабларини; йўл (йўналиш) варақасини расмийлаштириш тартибини; трамвайни техник қаровида хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этишни, носозликларни бартараф этиш ва техник хизмат кўрсатиш тартибини ва фойдаланиладиган материаллар билан ишлашни; электр қувватини тежаш йўриқномасини; йўловчиларга кондукторсиз ва кассасиз хизмат кўрсатиб ишлаш тартибини; йўл ҳаракати қоидалари ва трамвайдан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслиги ҳамда атроф-муҳитни ифлослантиргани учун белгиланган масъулиятни. Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling