"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


ўқув предметидан намунавий ўқув режа


Download 0.68 Mb.
bet5/16
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1038481
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Bog'liq
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш

ўқув предметидан намунавий ўқув режа





Мавзулар

Соатлар

жами

шу жумладан

назарий

1

Ҳайдовчининг профессионал маданияти

2

2

2

Ҳайдовчининг ахлоқ маданияти

2

2

3

Шахснинг ахлоқий сифатлари

2

2

4

Ҳайдовчининг нутқ маданияти

2

2

5

Ҳайдовчининг маънавий маданияти

2

2

6

Ҳайдовчининг экологик маданияти

2

2

7

Шахслараро мулоқот маданияти

2

2

8

Ҳайдовчининг шахсий эътиқодлари

2

2

9

Ҳайдовчининг этикаси

2

2

10

Ҳайдовчининг ҳуқуқий маданияти

2

2

11

Ҳайдовчининг ўз маҳоратини ошириб бориши маданияти

2

2

12

Ҳайдовчининг экстремал ҳолатлардаги маданияти

2

2


Синов

2

2




Жами:

26

26

Ҳайдовчининг маданияти ва этикаси”


ўқув предметидан намунавий ўқув дастури

1-мавзу. Ҳайдовчининг профессионал маданияти.


Касбий маданият тушунчаси. Ҳар бир касб ходимининг касбий маданияти ва этикасининг аҳамияти ва зарурлиги. Автотранспорт воситаси ҳайдовчиси маданияти ва этикасининг ўзига хос хусусиятлари. Ҳайдовчи маданиятининг таркибий тузилиши ва асосий йўналишлари. Ҳайдовчи фаолиятида ахлоқ, нутқ, мулоқот, маънавий-маърифий, экологик, ҳуқуқий маданиятнинг ўрни ва аҳамияти. Ҳайдовчи фаолиятида ахлоқий, нутқий, мулоқот, маънавий-маърифий, экологик, ҳуқуқий масалалар бўйича тегишли билимларга эга бўлишнинг зарурлиги. Бундай билимларни кундалик ҳаёт тажрибасидан ибратли вазиятлардан ҳамда тегишли адабиётлардан ўрганиб бориш кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш.
2-мавзу. Ҳайдовчининг ахлоқ маданияти.
Ахлоқ-одоб маданияти. Халқимиздаги ахлоқ-одоб мезонларини билиш, ўзлаштириб бориш ва риоя қилиш. Ахлоқ, одоб, адаб тушунчалари
Ахлоқ - кишиларнинг бир-бирларига, оилага, жамиятга бўлган муносабатларида намоён бўладиган ҳатти-ҳаракатлари, хулқ-атворлари, одоблари мажмуи. Ҳар бир халқнинг ёки миллатнинг ўзига хос ахлоқи билан бир қаторда умумбашарий ахлоқ меъёрлари ҳам бор. Бундай ахлоқ меъёрлари жамиятнинг умумий тараққиётига самарали таъсир кўрсатади. Ахлоқнинг шаклланишида ва унинг ижтимоий ўрнида диннинг аҳамияти катта.
Исломда олижаноб ахлоқнинг энг муҳим тушунчалари таърифланиб, инсониятни уларга амал қилиш сари ундалади. Булар - эҳсон (яхшилик қилиш), кечиримли бўлиш, сабр-қаноат, ростгўйлик, ширинсўзлик, ота-онани, ўзидан катта ёшлиларни ҳурмат қилиш, ор-номус, садоқат ва бошқалардир. Айни вақтда ёмон хулқ-атвор тушунчаларининг моҳияти ҳам кўрсатилиб, улардан сақланишга ундалади. Булар - бахиллик, ҳасад, тама, ёлғончилик, такаббурлик (кибру ҳаво), ғийбат, зино ва шу кабилардир.
Одоб - жамиятда эътироф этилган хулқ нормаси. Шахс маънавий ҳаётининг ташқи жиҳатини ифодалайди ва ўзгалар билан муносабат (оила, меҳнат жамоаси, турли маросимлар)да намоён бўлади. Одоб кишининг жамоат орасида ўзини қандай тутиши (масалан, шарм-хаё, камтарлик, хушмуомалалик, озодалик сингарилар)ни ўз ичига олади. Инсоннинг диний эътиқоди унинг одобли бўлиб камол топишига самарали таъсир кўрсатади. Одоб таълим-тарбия, амалий тажриба жараёнида шаклланади.
Адаб - ижтимоий ва шахсий ҳаётдаги яхши ахлоқ, тарбия, хушмуомалалик. Адаб сақламоқ - ўзини ахлоқ, одоб доирасида тутмоқ. Юқори ахлоқ маданиятининг афзалликлари.
3-мавзу. Шахснинг ахлоқий сифатлари.
Шахснинг ахлоқий сифатлари, уларнинг шаклланишига таъсир кўрсатувчи омиллар. Шахс ахлоқий сифатларининг турлари. Яхши хулқлар ва ёмон хулқлар тўғрисида асосий тушунчалар Автотранспорт воситаларини бошқаришда яхши хулқларга риоя қилишнинг афзалликлари ва асосий мезонлари. Ўз-ўзининг шахсий ахлоқий сифатларини кузатиш ва тегишлича таҳлил қилиш асосида такомиллаштириб бориш. Урф-одатлар маданияти. Кийиниш маданияти ва унинг асосий мезонлари. Автотранспорт воситаларини бошқаришда риоя қилиш шарт бўлган ахлоқ-одоб мезонлари, уларнинг аҳамияти.
4-мавзу. Ҳайдовчининг нутқ маданияти.
Нутқ маданияти. Мулоқот, муомала маданияти. Тинглаш ва тушуниш қобилияти. Сўзлаш ва тушунтириш қобилияти. Автотранспорт воситаларини бошқаришда риоя қилиш шарт бўлган нутқ маданияти, мулоқот ва муомала маданияти мезонлари. Шахс нутқ маданиятининг унинг умумий билимлари, эътиқодлари даражаси билан боғлиқлиги. Нутқ маданиятини ўстиришда китобхонликнинг ўрни ва аҳамияти. Китоб ўқиш, тушуниш, тафаккур қобилиятларининг ҳайдовчи фаолияти учун фойдали ва зарурлиги.
5-мавзу. Ҳайдовчининг маънавий маданияти.
Ҳайдовчининг маънавий-ахлоқий сифатлари. Ҳар бир ҳайдовчининг маънавий-ахлоқий қиёфасининг ўзига хос ва бетакрорлиги. Автотранспорт воситаларини бошқаришда риоя қилиш шарт бўлган маънавий-ахлоқий мезонлар. Маънавият ҳамда маърифат тушунчаларининг таърифи, мазмун-моҳияти, уларнинг жамият ва шахс ҳаётидаги аҳамияти. Жамият маънавий-ахлоқий маданиятининг шахс ривожланишига таъсири йўналишлари. Ҳайдовчи фаолиятида унинг юқори маънавий-ахлоқий маданиятга эга бўлишининг ижобий натижалари.
6-мавзу. Ҳайдовчининг экологик маданияти.
Жамият ва шахс экологик маданиятининг яшаш муҳитимизни сақлашдаги аҳамияти. Экологик таълим ва тарбиянинг табиатдаги биологик мувозанатни сақлашдаги ўрни. Автотранспорт воситаларининг экологик муҳитга салбий таъсири йўналишлари. Бундай таъсирларни камайтириш бўйича ҳайдовчининг вазифалари. Умумбашарий ва ҳудудий экологик муаммоларнинг жиддий оқибатлари, уларнинг ҳар бир инсон ҳаёти учун кўрсатаётган таъсирлари. Бундай хавф-хатардан сақланиш учун ҳар бир шахснинг иштироки ҳамда унинг бу йўналишда зарур билим, кўникма, малакаларга эга бўлиши талаб қилиниши.
7-мавзу. Шахслараро мулоқот маданияти.
Шахслараро мулоқот маданиятининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти. Шахслараро мулоқот маданиятининг бошланиши саломлашиш одоби эканлиги. Саломлашиш одоби. Шахслараро мулоқотда “Каттага ҳурматда, кичикка иззатда бўлиш” тамойилининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти. Ҳайдовчининг йўловчилар ва бошқа йўл ҳаракати иштирокчилари билан самарали мулоқот олиб боришининг психологик асослари. Телефон орқали мулоқот одоблари.
8-мавзу. Ҳайдовчининг шахсий эътиқодлари.
Шахснинг илмий ва диний эътиқодлари, уларнинг автотранспорт воситаларини бошқариш жараёнидаги ўрни. Илмий ва диний таълим ва тарбиянинг шахс камолотидаги ўрни ва аҳамияти. Диний эътиқодлар ҳар қандай жамият, шахс, шу жумладан, ҳайдовчи умумий маданиятининг таркибий қисми эканлиги. Диний ахлоқ-одобдаги инсонпарварлик ва адолатлилик мезонлари. Поклик тушунчаси, унинг таркибий қисмлари ва амалий аҳамияти. Ҳайдовчи фаолиятида илмий ва диний эътиқодларга риоя қилишнинг афзалликлари.
9-мавзу. Ҳайдовчининг этикаси.
Этика тушунчасининг мазмун-моҳияти. Этика (юн. ethos - хулқ, одат) - ахлоқ ва унинг шахс ҳамда жамият ҳаётидаги ўрнини ўрганувчи фан. Этиканинг мезоний тушунчалари - категориялари: фазилат ва иллат, яхшилик ва ёмонлик, ҳалоллик, ростгўйлик, камтарлик, адолат, бурч, виждон, номус, идеал, бахт, ҳаётнинг маъноси ва б. Замонавий этиканинг жамият ва шахс ахлоқини такомиллаштиришдаги ўрни. Шахснинг этик сифатлари. Ҳайдовчининг ахлоқига унинг шахсий хусусиятларининг таъсири. Кучли стрессли ҳолатларнинг хайдовчининг ахлоқига таъсири. Этиканинг диншунослик билан муносабати ҳар иккала фаннинг ахлоқий мезонлар муаммосини ҳал этишга қаратилганлиги билан боғлиқ эканлиги. Бунда дин - восита, ахлоқ - мақсад тарзида намоён бўлиши. Ҳар бир диннинг муқаддас китоби бандаларни ҳам эътиқодий, ҳам ахлоқий инсонлар қилиб тарбиялашга йўналтирилганлиги. Этика - шахснинг, касбий гуруҳларнинг ахлоқий мезонлари. Этикет - бирор жойдаги ўрнатилган ахлоқий меъёрлар, хулқ тартиблари.
Ўзбек миллий этикаси, унинг илдизлари: Авесто, тасаввуф, нақшбандия ва бошқалар. Баҳоуддин Нақшбанд, Алишер Навоий, Юсуф Ҳос Ҳожиб, Аҳмад Югнакий, Яссавий, Абдулла Авлоний ва бошқаларнинг ахлоқий таълимотлари.
10-мавзу. Ҳайдовчининг ҳуқуқий маданияти.
Ҳайдовчининг ҳуқуқий маданияти унинг ҳайдовчилик фаолиятини амалга ошириши билан боғлиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мазмуни ва амалда қўлланилиши тартибини қанчалик пухта билиши билан белгиланади. Турли вазиятларда ҳуқуқий жиҳатдан тўғри ҳаракатлар қилиш ва асосли фикр-мулоҳазалар, хулосаларга кела олиш. Ўз нуқтаи назарини тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ пухта асослаб бериш бўйича зарур билим, кўникма, малакаларини ошириб бориш. Турли вазиятлар таҳлили.
11-мавзу. Ҳайдовчининг ўз маҳоратини ошириб бориши маданияти.
Ҳайдовчининг Йўл ҳаракати қоидалари, автотранспорт воситаларини хавфсиз бошқариш бўйича маҳоратини, тегишли билим, кўникма, малакаларини ошириб бориши. Бу соҳалардаги янгиликларни мунтазам ўзлаштириб бориши зарурлиги. Автотранспорт воситаларини бошқариш соҳаларига оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлардаги янгилик, ўзгариш, қўшимчаларни ўз вақтида ўзлаштириб бориш. Мустақил ўқиб билим орттиришнинг самарали шакл ва усулларини ўрганиш ва амалда фойдаланиш.
12-мавзу. Ҳайдовчининг экстремал ҳолатлардаги маданияти.
Йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлганда ўзини тутиши ва зарур ҳатти-ҳаракатларни кечиктирмасдан амалга ошириши. Бундай вазиятларда биринчи ёрдам кўрсатиш, ҳуқуқий билимлар, тезкор ҳаракатларни бехато амалга ошириш учун зарур билим, кўникма, малакаларга ҳамда керакли шахсий сифатларга эга бўлиш. Турли вазиятларни муҳокама, таҳлил қилиш, тегишли хулосаларни асослаш.

Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам”



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling