"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси
маданияти” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
Download 0.68 Mb.
|
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш
- Bu sahifa navigatsiya:
- Шаҳар электр транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш
- Меҳнатни муҳофаза қилиш, электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва атроф-муҳитни ҳимоялаш” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
- Меҳнатни муҳофаза қилиш, электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва атроф-муҳитни ҳимоялаш” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури
- Меҳнат қонуни асослари, маъмурий-ҳуқуқий меъёрлари ва қоидалари”
маданияти” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
“Шаҳар электр транспортида йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури 1-мавзу. Шаҳар электр транспорти ходимларининг маънавий-маърифий ахлоқ меъёрлари. Йўловчиларга сифатли ва маданий хизмат кўрсатишни юксалтириш - шаҳар электр транспорти ходимларининг меҳнатини ижтимоий мазмунидир. Йўловчи ташиш транспорти ҳайдовчиси меҳнатининг асосий мазмуни - хизмат соҳаси ходими эканлигини англаш. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг хусусиятлари. Йўловчиларга юксак маданий хизмат кўрсатиш - шаҳар электр транспорти ходимининг энг муҳим вазифаси. Юксак маданий хизмат кўрсатиш элементлари. Ҳаракат таркиби ва ҳайдовчи ишига қўйиладиган талаблар. Хавфсиз йўловчи ташиш – маданий хизматнинг энг муҳим шартларидан бири. 2-мавзу. Ҳайдовчининг касб юзасидан йўловчилар билан мулоқоти асослари. Ҳайдовчининг йўловчилар билан мулоқоти - касб санъати. Ҳайдовчи билиши ва бажариши лозим бўлган ахлоқ маданиятининг асосий қоидалари. Низоли ҳолатларда босиқлик, маданиятлилик, хотиржамлик. Йўловчиларга нисбатан хайрихоҳлик, хушмуомалалик муносабатида бўлиш. Йўловчилар манфаатини ҳисобга олиб, уларнинг камчиликларига олийжаноблик қилиш. Сўз, мимика, имо-ишоралар орқали мурожаат қилиш. Кўнгилчанлик, табассум, яхши кайфият бағишлаш, йўловчилар билан ўзаро яхши муомалада бўлиш. Ҳайдовчининг орасталиги ва озодалиги, русумдаги кийим кийиш талаби. Ўзини тута билиш, ўз-ўзини қадрлаш туйғуларини тарбиялаш. Меҳнат интизоми – йўловчиларга маданий хизмат кўрсатиш гарови. Инсонга ҳурмат муносабати – ҳаёт тарзи тамойилларидан бири. Таълим олувчиларга махсус тестлар тайёрлаш ва уларни 4-мавзунинг амалий машғулотларида микрофонда айтиш учун уйга вазифа бериш. 3-мавзу. Сен яшайдиган ва ишлайдиган шаҳар. Ҳайдовчининг шаҳарни билиши, йўловчилар билан зарур бўлган алоқани таъминлаш ва юксак маданий хизмат кўрсатиш воситасидир. Ҳайдовчининг йўловчилар саволларига аниқ, мукаммал жавоб бериши – маданий хизмат кўрсатишнинг муҳим омили. Ўз шаҳрининг диққатга сазовор жойларини, тарихий ва меъморчилик ёдгорликларини, маъмурий, маданият биноларини, муассасаларни билиши. Шаҳар ривожланишининг асосий тарихий босқичлари. Тарихий ва меъморчилик ёдгорликлари. Энг йирик саноат корхоналари, асосий маъмурий ва ўқув масканлари, музейлар, театрлар, стадионлар, маданият уйлари, энг катта кинотеатрлар, кутубхоналар ва бошқаларнинг жойлашиши. Шаҳар транспорт тармоғи. Йўловчилар кўп тўпланадиган жойлар. Йўловчиларнинг транспортнинг ҳар хил турига оммавий алмашинадиган жойлар, йўллар кесишуви. 4-мавзу. Нутқ маданияти - йўловчиларга маданий хизмат кўрсатишнинг муҳим воситаси. Тил тўғрилиги, оддийлиги ва мазмундорлиги. Сўз тузилиши бир хиллиги - тилнинг хатоси. Ўзаро муносабатларда, бевосита мулоқотда мимика, нутқ оҳангдорлиги таъсир этиш воситаси ва фактори. Нутқ маданияти. Нутқ аҳлоқига риоя қилиш - йўловчилар билан баҳс-можароларсиз мулоқот қилиш асоси. Йўловчиларга ҳаракат тўғрисида маълумот бериш. Шаҳар электр транспортини радиолаштириш. Ҳайдовчининг радио мосламасидан фойдаланишининг асосий қоидалари. Мажбурий матнлар ва қўшимча ахборотлар. Радио мосламасидан амалий фойдаланиш. Уй вазифасини баён қилиш ҳамда мажбурий матнни магнит тасмасидаги ёзув воситасида йўналишнинг маълум қисмида микрофон орқали бажариш. Гуруҳдаги таълим олувчилар билан биргаликда матнларни эшитиш ва нутқнинг стилистик хусусиятларига баҳо берган ҳолда таълим олувчининг талаффузини ва баён қилиш тўғрилигини ўзлаштириши. “Меҳнатни муҳофаза қилиш, электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва атроф-муҳитни ҳимоялаш” ўқув предметидан намунавий ўқув режа
“Меҳнатни муҳофаза қилиш, электр хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги ва атроф-муҳитни ҳимоялаш” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури 1-мавзу. Меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси. Меҳнатни муҳофазалашнинг умумий масалалари. Меҳнатни муҳофазалашга оид асосий қонунчилик ҳужжатлари. Меҳнатни муҳофазалаш ҳолатининг давлат томонидан назорати. Меҳнатни муҳофазалаш шартномасининг жамоа шартномасига киритилиши. Ишчиларга меҳнат хавфсизлиги усулларини ўргатиш. Ишчи ва хизматчиларни ҳимоя қилиш мосламалари, махсус кийим, махсус овқат билан таъминлаш. Меҳнатни муҳофазалаш талаблари бузилганлиги учун жавобгарлик. 2-мавзу. Меҳнатни муҳофазалаш ишларини шаҳар электр транспорти корхоналарида ташкил қилиниши. Ишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олиш. Меҳнатни муҳофазалаш ишларининг оператив назорат қилиниши. Ишлаб чиқаришда жароҳатланиш ва ишчиларнинг касб касаллиги билан хасталанишларини олдини олиш чора-тадбирлари. Бахтсиз ҳодисаларни таснифлаш. Ишлаб чиқаришда рўй берган бахтсиз ҳодисаларнинг суриштурув ишлари ва ҳисобини олиб бориш. Бахтсиз ҳодисанинг оилада, ишга бораётганда, йўлда ва ишдан қайтаётганда содир бўлиши. Уларни тафтиш қилиш ва расмийлаштириш тартиби. Бахтсиз ҳодиса учун корхона маъмуриятининг масъулияти. Меҳнат хавфсизлигининг стандарт тизими қоидалари. 3-мавзу. Электр токининг инсон организмига таъсири. Жабрланувчини электр токидан қутқариш. Электр токининг инсон организмига таъсир этиш шакллари (иссиқлик таъсири, ёруғлик, механик таъсири). Электр токининг юракка, нафас олиш йўлларига, мушакларга, асаб тизимига таъсири. Токнинг порог миқдори ҳақида тушунча, одимловчи ток, инсон соғлиғига зарар етказмайдиган ток қуввати, юрак фибрилляцияси тўғрисида тушунча. Электр жароҳатланишининг пайдо бўлиш сабаблари. Электрдан жароҳатланишнинг оғир ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар. Инсон организмининг электр қаршилиги ва ушбу қаршилик миқдорига таъсир этувчи омиллар. Инсон организмига таъсир этувчи кичик ток қуввати, инсон организмига нисбатан хавфсиз ток ва электр қуввати, хавфли, ўлим таҳдидини солувчи ток ва электр қуввати. Электр токидан жабрланувчини қутқариш. Электр токидан зарарланганнинг танасига тегишнинг хавфлилиги. Электрдан жароҳатланишнинг бошқа жароҳатланишлардан фарқ қилиши. Электр токининг термик, электролитик, биологик таъсири. 4-мавзу. Шаҳар электр транспортининг электр мосламаларига хизмат кўрсатишда хавфсизликни таъминлаш. Трамвай ҳайдовчиси ва йўловчиларини электр токи уришидан ҳимоялаш чоралари. Шаҳар электр транспорти электр мосламаларида ишлашга қўйиш тартиби. Электр мосламаларида ишлашни ташкил этиш ва техник тадбирлари. Истеъмолчи электр мосламаларини тасарруф этиш хавфсизлик техникаси III-малака гуруҳини берилиши талаблари. 5-мавзу. Шаҳар электр транспорти электр мосламаларининг ҳимоя (изоляция) воситалари. Изоляция воситаларини таснифлаш. 1000 вольтгача бўлган ишчи қувватидаги электр воситаларининг асосий ва қўшимча ҳимоя изоляция воситалари. Ҳимоя воситаларини сақлаш ва назорат қилиш. Ҳайдовчининг диэлектрик қўлқопларини ишлатишга яроқли эканлигини синовдан ўтказиш тартиби ва муддатлари. Ҳайдовчи асбобларига бўлган хавфсизлик талаблари. Электр қуввати остида ишлатиладиган асбоблар. Истеъмолчилар электр мосламаларини тасарруф этишда хавфсизлик техникаси. Электр асбобларига хизмат кўрсатиш хавфсизлик техникаси тартиби қоидалари қўлланилиши соҳаси ва тартиби. Қувват остидаги ток ўтказувчи қисмларда электр қувватини ўчирмасдан ишлашда хавсизлик техникасини таъминлаш чоралари. Аварияларни олдини олиш ва унинг оқибатларини тугатиш ишларини амалга ошириш. 6-мавзу. Трамвайни депода ва йўналишда таъмирлаганда хавфсизлик техникаси. Трамвай депосида барча ишлайдиганлар учун хавфсизлик техникасининг умумий қоидалари. Корхона ҳудудида бўлган вақтда, ҳаракат таркибини кўздан кечириш ва таъмирлаш вақтида хавфсизлик техникаси қоидалари. Электр тармоқларида ишлашда хавфсизлик техникаси қоидалари. 7-мавзу. Ҳайдовчининг трамвайда ишлашининг хавфсизлик техникаси қоидалари. Ҳайдовчининг ток қабул қилгичларни тушириш, йўлнинг қатнов қисмига чиқиш, трамвайнинг таъмирланиши учун таъмир жойларида ҳаракатланишида хавфсизлик техникаси қоидалари. Трамвай ҳайдовчисининг иш жойида хавфсизлик, саноат санитарияси талаблари. Трамвайнинг йўлга чиқишидан олдин техник ҳолатини текшириш. Ҳаракат таркиби кузовида потенциал пайдо бўлганда хавфсизлик техникаси. Қалин туман, рельс ҳолатининг ноқулай шароити ҳолатида, момақалдироқ вақтида, ҳайдовчи мажбуран трамвайдан йўлнинг қатнов қисмига тушиши ва бошқа авария ҳолатидаги талаблар. Шатакка олинганда ва депо ҳудудида ҳаракатланганда хавфсизлик талаблари. 8-мавзу. Ёнғинга қарши ҳимоя. Ёнғин чиқиши сабаблари. Трамвайда, шаҳар электр транспорти корхоналарида ёнғин чиқиши сабаблари. Ўт ўчириш воситалари ва усуллари. Электр қуввати остидаги электр мосламалари ёнғинини ўчириш. Ўт ўчириш воситалари ва уларнинг турлари. Трамвайда ёнғин чиққанда қилинадиган ҳаракатлар. 9-мавзу. Амалий машғулотлар. Таълим олувчиларни шаҳар электр транспорти ҳаракат таркибларида, электр мосламаларида ишлари амалга оширилаётганда электр хавфсизлигининг асосий қоидалари ва электр асбоб-ускуналарини тасарруфи билан амалий таништириш. Авария ҳолатларида, ҳаракат таркиби, уланиш тармоғи бузилганда, йўловчилар ва бошқаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, йўловчилар ва бошқаларни ток уришининг олдини олиш ҳаракатларини ўргатиш. 10-мавзу. Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш. Биосферанинг бирлиги ва яхлитлигининг нисбатан мутаносиблиги - ҳаёт ривожланиши шарти. Табиат ва унинг заҳираларини халқ хўжалигида, инсоннинг, келажак авлоднинг ҳаёт фаолиятида аҳамияти. Табиатнинг маданий, тарбиявий аҳамияти. Атроф-муҳитни ҳимоя қилишнинг зарурияти. Атроф-муҳитни ҳимоялашни ташкил этиш. Атмосфера ҳавоси, ер, сув ҳавзалари, ер ости бойликлари, ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилиш. Шовқинга қарши, ерни ифлослантириш, атмосфера, сув муҳитини ифлослантиришга қарши кураш: халқа жараёнида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, чиқиндисиз технологияга ўтиш, чиқиндиларни иккиламчи хом-ашёга айлантириш, табиат заҳираларидан мажмуавий фойдаланиш, табиатга қайтадиган зарарли компонентли ашёларни сув манбаларига тушишини имкон даражасида камайтириш (мазкур соҳада ва база корхонасида). Мазкур касб эгалари бўлган ишчиларнинг табиатни муҳофазалашдаги шахсий имкониятлари ва уларнинг масъулияти. “Меҳнат қонуни асослари, маъмурий-ҳуқуқий меъёрлари ва қоидалари” Download 0.68 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling