"тасдиқлайман" Ўзбекистон Республикаси


III бўлим. Трамвайларга техник хизмат кўрсатиш


Download 0.68 Mb.
bet9/16
Sana20.12.2022
Hajmi0.68 Mb.
#1038481
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16
Bog'liq
Трамвай ҳайдовчисини тайёрлаш

III бўлим. Трамвайларга техник хизмат кўрсатиш
26-мавзу. Кириш машғулоти.
Янги ишчилар тайёрлашда ўқув ишлаб чиқариш ва тарбиявий вазифалар, цех, ўқув устахоналарининг жиҳозлари билан таништириш. Таълим олувчиларни иш жойларига тақсимлаш. Таълим олувчиларни иш жойини ташкил қилиниши билан, асбоблар олиш тартиби билан таништириш. 3-тоифали трамвай ҳайдовчисига таълим беришнинг малака тавсифи ва ишлаб чиқариш таълими билан таништириш.
27-мавзу. Меҳнат хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, электр хавфсизлиги.
Жароҳатланишнинг олдини олиш тадбирлари: хавфли жойларни тўсиб қўйиш, электр асбоб-ускуналарини ерга туташтириш, огоҳлантирувчи белгилар ва расмларни ўрганиш ва қўллаш, асбобларни соз ҳолда сақлаш, ҳимоя сақлагич воситаларидан фойдаланиш, иш жойининг тўғри ёритилиши, хавфсизлик техникасининг асосий қоидалари ва йўриқномалари хамда ҳаракат таркибини таъмирлаш вақтида улардан фойдаланиш ва бажарилиши. Механик жароҳатланганда, электр қувватидан зарарланганда дастлабки тиббий ёрдамни кўрсатиш. Электр иситиш асбобларидан, электр мосламаларидан фойдаланиш қоидалари, электр тармоғини ўчириш. Таълим олувчиларнинг ёнғин чиққан вақтда ҳаракат қоидалари. Ўт ўчириш гуруҳини чақириш тартиби. Ўт ўчиришнинг бошланғич воситаларидан фойдаланиш қоидалари.
28-мавзу. Чилангарлик асбоблари билан ишлаш.
Отвёртка, гайка калити, пассатижлар, плоскогубцаларни ва бошқаларни ишлатиш. Чизғичлар, штангенциркуллар ёрдамида энг содда ўлчагичларни ўрганиш.
29-мавзу. Механик жиҳозларга хизмат кўрсатиш.
Трамвайларнинг механик мосламалари. Кузовни юргизиш қисмларини кўриб чиқиш ва техник хизмат кўрсатиш. Тормоз тизимига техник хизмат кўрсатиш. Тормоз тизимидаги носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш. Амалий усуллари билан танишиш. Механик мосламаларнинг носозликларини аниқлаш ва бартараф этиш.
30-мавзу. Электр жиҳозларига техник хизмат кўрсатиш.
Электр двигатели, ёрдамчи электр машиналарини кўриб чиқиш ва техник хизмат кўрсатиш. Коллектор ва шчеткаларни тозалаш, алмаштириш. Шчеткалар сиқмасини созлаш. Коллекторни тозалаш. Трамвай вагонининг юқори вольтли жиҳозларини текшириш ва техник хизмат кўрсатиш. Ток қабул қилгич, контакт тизимини мустаҳкамлаш, мосламасини текшириш ва техник хизмат кўрсатиш. Ток қабул қилгич, контакт тизимини мустаҳкамлаш мосламасини текшириш, ток қабул қилгични уланиш симига сиқмасини созлаш. Контакторларни улаш тартиби ва умуман схемани текшириш. Носозликлар белгиси, уларни схема бўйича топиш ва бартараф этиш усуллари. Электр асбобларини созлаш. Трамвайнинг паст вольтли электр асбоблари. Аккумулятор батареяси, генератор ва реле-регулятор ҳолатини текшириш ва ишга яроқлилигини аниқлаш.

Электротехника асослари” ўқув предметидан намунавий ўқув режа







Мавзулар

ЭэээЭ


Соатлар сони

жами



шу жумладан

назарий

1



Электр заряди. Электронлар ҳаракати. Электр токи.
Ток кучланиши. Ток кучи

2

2

2



Электр токи қуввати. Ток иши. Магнетизм. Электр ўлчаш асбоблари

2

2

3

Ўтказгичлар. Ярим ўтказгичлар. Диэлектриклар.
Эритилган моддаларда ток

2



2



4

Электр магнит майдони. Ўзгарувчан ва ўзгармас ток

2

2

5



Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва масофага узатиш.
Электр двигатели. Генератор.

2

2






Жами:

10

10

Электротехника асослари” ўқув предметидан намунавий ўқув дастури

1-мавзу. Электр заряди. Электронлар ҳаракати. Электр токи. Ток кучланиши. Ток кучи.


Электр юритиш кучи, кучланиши, ток кучи, қаршилик.
2-мавзу. Электр токи қуввати. Ток иши. Магнетизм. Электр ўлчаш асбоблари.
Ток иши ва қуввати, Джоуль-Ленц қонуни, магнит майдони. Электр ўлчаш асбоблари, амперметр, вольтметр, ваттметр.
3-мавзу. Ўтказгичлар. Ярим ўтказгичлар. Диэлектриклар. Эритилган моддаларда ток.
Электролитлар, эритмалар ва эриган моддаларда электр токи, аккумулятор. Металлда ток.
4-мавзу. Электр магнит майдони. Ўзгарувчан ва ўзгармас ток.
Электромагнит индукцияси, магнит майдони токи. Ўзгарувчан ток, ўзгарувчан токнинг қуввати, занжирдаги қаршиликлар, ўзгармас ток.
5-мавзу. Электр энергиясини ишлаб чиқариш ва масофага узатиш.
Электр двигатели. Генератор. Электр токи манбалари, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва узоқ масофага узатиш, трансформатор. Оддий электр машинаси, электр двигатели ва генераторнинг тузилиши.

Трамвайларни хавфсиз бошқариш ва ҳаракат хавфсизлиги асослари”



Download 0.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling