"тасдиқланди" «Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки» аж бошқаруви


Download 165.78 Kb.
bet14/22
Sana08.11.2023
Hajmi165.78 Kb.
#1755920
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22
Bog'liq
Технический порядок мониторинга и взыскания кредитов узб 06 10

Қарзни ундириш

Кредит шартномасида назарда тутилган кредитни қайтариш муддатлари бузилган ва талаб қилиб олингунча асосий депозит ҳисобварағида маблағлар бўлмаган тақдирда Банк кредитни ундириш чораларини кўради, уларга қуйидагилар киради:


9.1. «Soft collection» — қарз олувчининг кредит қарзини ундиришнинг дастлабки босқичи 1 кундан 60 кунгача кечикиш билан содир бўлади.
Кредитларни мониторинг қилиш ва дастлабки ундириш Департаментининг масофавий ундириш бўлими (Call-маркази) ходимлари кредит бўйича қарздорликларни ундиришнинг масофавий усулларини қўллайдилар, хусусан:

  • қарз олувчи билан ўзаро алоқа телефон, ёзма билдиришномалар, СМС-хабарлар ва бошқалар орқали амалга оширилади. Ушбу босқичда асосий вазифа қарз олувчини ҳосил бўлган қарздорлик тўғрисида хабардор қилиш, кечикиш сабабини аниқлаш, Банк олдидаги мажбуриятларни бажармасликнинг мумкин бўлган оқибатларини тушунтиришдир;

  • кечиктирилган кундан кейинги кундан кечиктирмай, кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари томонидан қарз олувчи ва кафилнинг асосий ҳисобварағининг 2-сонли картотекасига (агар мавжуд бўлса) қарз олувчининг муддатли мажбуриятлари ёки кредит қарздорликларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлаш учун тўлов талаби қўйилади.

Кафил (гарант) томонидан кредитни тўлашда кафилнинг депозит ҳисобварағидаги маблағлар бевосита қарз олувчининг кредит ҳисобварағига юборилади;

  • дастлабки ёзма хабарнома филиалнинг кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ дастлабки ундириш шўъбаси ходими томонидан қарздор манзилига кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик (асосий қарз, фоизлар ва жарималар) вужудга келгандан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай юборилади;

  • иккинчи ёзма хабарнома қарз олувчига/биргаликда қарз олувчига/кафилга/ гаровга қўювчига ва суғурта компаниясига (кредит қайтмаслик суғурта полиси кредит таъминотининг бир қисми сифатида қабул қилинган тақдирда), кредитларни мониторинг қилиш бўлими/ дастлабки ундириш шўъбаси ходими томонидан кредит бўйича муддати ўтган қарздорлик (асосий қарз, фоиз ва жарима тўловлари бўйича) вужудга келган кундан бошлаб 30 кун ўтганидан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай юборилади.

  • қарздорлиги 60 календар кундан ортиқ бўлган кредитлар бўйича масофавий ундириш бўлими (Soft-Collection) ишининг ижобий натижаси бўлмаган тақдирда, суд органларига даъво аризаси беришдан олдин ундириш жараёнига филиалнинг кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари (Hard-Collection) жалб этилади.

9.2. «Hard-Collection» — қарз олувчининг кредит бўйича муддати ўтган қарздорликни (асосий қарз, фоизлар ва жарима тўловлари бўйича) ундиришнинг иккинчи босқичи.

  • 60 календарь кундан ортиқ, лекин 90 календарь кундан кўп бўлмаган ёки суд органларига даъво аризаси берилгунга қадар кредит бўйича қарздорлик муддати ўтган қарзни (асосий қарз, фоиз ва жарима тўловлари) судгача ундириш;

  • кредитларни дастлабки ундириш шўъбаси ходимлари қарз олувчилар билан қарзни сўндириш зарурлиги тўғрисида юзма-юз учрашишга интилиб, кредит бўйича муддати ўтган қарздорликни (асосий қарз, фоиз ва жарима тўловлари) тўлаш учун шахсан ўзаро алоқада бўлишга ҳаракат қиладилар.

  • қарздорга/биргаликда қарз олувчига /кафилга/ гаровга қўювчига ва суғурта компаниясига (кредит қайтмаслик хатари суғурта полиси кредит таъминотининг бир қисми сифатида қабул қилинган тақдирда), кредит бўйича муддати ўтган қарз суммасини (асосий қарз, фоиз ва жарима тўловлари) тўлашни талаб қилиб, судга мурожаат қилиш учун асос бўладиган даъво хатини юбориш.

9.3. «Legal collection» — бу қарз олувчи билан ишлашнинг учинчи ва якуний босқичи (кредитни ундиришнинг судгача бўлган усуллари тугаганда), бу филиалнинг кредит қарзларини ундириш бўлими ва юридик хизмати томонидан амалга оширилади. Ушбу босқич доирасида процессуал ҳужжатларни тайёрлаш, зарур материалларни тайёрлаш ва судга топшириш, судларда иштирок этиш, ҳуқуқий мавқеини аниқлаш, шунингдек суд қарорларининг бажарилиши таъминланади.
9.4. Кредитларни тўлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарздорлик ва кафилнинг асосий депозит ҳамда иккиламчи ҳисобварақларидан амалга оширилади.
9.5. «Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низом (ЎзР Адлия вазирлигида 2696-сон 2015 йил 14 июлда рўйҳатга олинган) да назарда тутилган ҳолларда кредитга «муаммоли» мақоми берилганидан кейин 3 банк куни ичида кредит иши (фақат сканерланган нусхалари) Кредитларни мониторинг қилиш бўлимидан кредит қарзларини ундириш бўлимига 2-иловага мувофиқ қабул қилиш ва топшириш далолатномаси асосида, тегишли ишларни бундан буён ташкил этиш учун топширилади. Кредит қарздорликни ундириш бўлими юридик хизмат билан биргаликда муаммоли қарздорликни қонунда белгиланган тартибда ва банкнинг ички норматив ҳужжатларига мувофиқ ундириш учун барча зарур чораларни (судгача ва суд ишларини юритиш) кўради.



Download 165.78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling